1-мавзу. Иқтисодий хавфсизлик ва унинг илмий-назарий асослари. Режа


Download 81.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana30.01.2024
Hajmi81.61 Kb.
#1808875
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу Iqtisodiy xavfsizlik



1-МАВЗУ.
 Иқтисодий хавфсизлик ва 
унинг илмий-назарий асослари. 
 
Режа:
 
1. Иқтисодий хавфсизлик ва унинг мазмун-моҳияти 
2. “Иқтисодий хавфсизлик”нинг фан сифатида ривожланиш 
хусусиятлари. 
 3. Иқтисодий хавфсизликнинг таркибий элементлари 
 
1. “Иқтисодий хавфсизлик” фанининг предмети, обйекти ва 
мақсади 
 
Хавфсизлик муаммоси мустақил давлатчиликнинг шаклланиши ва 
жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий манфаатларнинг қарор топиши 
билан бир пайтда вужудга келади. “Хавфсизлик” тушунчаси Робер 
маълумотномасига кўра 1190 йилда пайдо бўлди. Бу тушунча ўзини ҳар 
қандай хавф-хатардан ҳимояланган деб ҳисобловчи инсон руҳининг 
хотиржам ҳолатини ифодалаган
1
. Ушбу маънода мазкур термин Ғарбий 
Европа ҳалқлари лексиконида XVII асргача қўлланилган. Тарихнинг 
кейинги даврларида давлат тузилмаларининг шаклланиши билан боғлиқ 
равишда хавфсизлик тушунчаси моддий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда 
давлат қурилиши, бошқариш органлари тенденцияларига мос келадиган 
реал хавф-хатар (жисмоний ва маънавий)нинг йўқлиги натижасида 
вужудга келадиган тинчлик ҳолати маъносини англатган
2

XX асрнинг охирларига келиб, «хавфсизлик» ва «миллий 
хавфсизлик» тушунчалари бизнинг лексиконимизда тез-тез қўллана 
бошлади. Бу инсоният ривожланишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва 
бошқа оммавий қирғин қуролларининг кенг тарқалиши, экологик 
вазиятнинг оғирлиги, янги юқумли хавфли касалликларнинг вужудга 
келиши, 
терроризм 
хавфининг 
кучайиши, 
тоталитар 
тузум 
емирилганидан кейин дунёнинг қарама-қарши қутбларга бўлиниши 
барҳам топгандан кейинги давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг 
бузилиши, янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, уларда бозор 
ислоҳотларининг амалга оширилиши билан изоҳланади. Дунёдаги 
бундай ўзгаришлар хавфсизлик, умумий ва миллий хавфсизлик 
муаммоларига бўлган эътиборни янада кучайтирди. 
1
Основы экономической безопасности. – М., 1996. С.3. 
2
Экономическая безопасность хозяйственных систем. Учебник. – М.: изд-во РАГС, 2001.- с.8.


“Хавфсизлик” тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли маъноларда 
талқин этилади. Шунга қарамасдан уларда умумий ғоя ҳам мавжуд 
бўлиб, бунга кўра хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида 
вужудга келадиган хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш 
маъносини англатади. Хавф-хатар эса давлат ва жамият ривожланишига, 
нормал амал қилишига таҳдид солувчи потенциал ёки реал куч, омил 
ҳисобланади. Хавф-хатар намоён бўлишининг кескин шаклларига 
табиий, ижтимоий катаклизмалар, портлашлар ва ларзалар, инқирозлар, 
тангликлар, қўзғолон, уруш, қуролли тўқнашувлар киради. 
Хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада намоён 
бўлмасин уларнинг барчаси умумийлик хусусиятига эгадир. Умуман, 
хавфсизлик хавф-хатардан ҳимояланиш шарти ва стратегияси сифатида 
ижтимоий тизим, шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал 
амал қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади
3

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатларнинг иқтисодий 
хавфсизлиги муҳим аҳамият касб этади. Негаки, иқтисодиётнинг 
хавфсизлиги ҳолати турли ижтимоий-иқтисодий қарорлар қабул қилишда 
мўлжал бўлиб хизмат қилади. 
Иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар турли хавф-хатар ва 
таҳдидларнинг намоён бўлиши билан бирга кечади. Шунинг учун ҳам 
мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унга бўладиган турли 
таҳдидларнинг олдини олиш масаласи юзага келади. Бундай шароитда 
“Иқтисодий хавфсизлик” фанини ўрганишнинг аҳамияти янада ошади. 

Download 81.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling