10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)



10 - МАВЗУ. МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ ҚОНУНЛАРИ. 
ТУШУНЧА ТАФАККУР ШАКЛИ СИФАТИДА 
 
РЕЖА: 
1. Мантиқ илми ўрганадиган масалалар, унинг асосий қонунлари. 
2. Тафаккур ва унинг хусусиятлари. 
3. Тушунчанинг таърифи, тузилиши ва турлари. 
4. Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми. Тушунчанинг турлари. 
5. Тушунчалар ўртасидаги муносабатлар. 
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: Ақл, тафаккур, мантиқ, тафаккур шакли, тафаккур 
қонуни, ном, термин, тушунча, оддий тушунча,мураккаб тушунча, жинс, тур, тушунчани 
чегаралаш, тушунчани умумлаштириш, тушунчани таърифлаш, тушунчани бўлиш. 
1. Илм ўрганиш тафаккур қилиш орқали амалга ошади. Имом Ғаззолий таъбирлари 
билан айтганда,‖Илм ақлда дарахтдаги мева, қуѐшдаги зиѐ ва кўздаги нур ўрнида юради.
1
‖ 
Ақл жиҳатдан афзалликка эришиш учун қадимдан мантиқ илмини ўрганиш зарурлиги 
таъкидланади.
Мантиқ илми қачон шаклланган, унинг асосчиси ким? Мантиқ илмининг алоҳида 
фан сифатида шаклланиши Аристотел (эр. ав. 384-322 йй.) нинг номи билан боғлиқдир. У 
биринчи бўлиб, мантиқ илми ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. 
Аристотелнинг «Категориялар», «Талқин ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи 
аналитика», «Софистик раддиялар ҳақида» номли асарлари бевосита мантиқ масалаларига 
бағишлангандир. Унинг «Риторика», «Поэтика» асарлари ҳам мантиқий таълимотининг 
муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. «Метафизика», «Руҳ ҳақида» асарларида эса 
мантиқ масалалари маълум даражада баѐн қилинган. Аристотел ўз таълимотини ―логика‖
эмас, ―аналитика‖ деб атаган. Логика термини эр.ав. III асрдан бошлаб, фанни 
ифодаловчи термин сифатида қўлланила бошлаган.
―Мантиқ‖ сўзи юнон тилидаги ―логика‖ сўзининг арабча таржимасидир. ―Логикос‖ 
– сўз, ақл, ақл юритиш, қонун маъноларини берувчи кенг қамровли терминдир. ―Мантиқ‖ 
истилоҳининг қамрови ҳам ―логос‖ники каби бўлиб, унинг ўзаги ―сўзлашув‖ маъносини 
берадиган ―нутқ‖ сўзидир.
2
Биз ―мантиқ‖ истилоҳини фанни ифодалаш учун қўллаймиз. Мантиқ фан 
маъносида қатор тушунчалар билан биргаликда келади. Булар: 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling