Тушунчани бўлиш деб, тушунчанинг ҳажмини унда акс
этган предметларни айрим
гуруҳларга (айрим предметларга) ажратиш йўли билан аниқлашга айтилади.
Мантиқий-структуравий схема:
Таснифлаш (туркумлаш, классификация) тушунчаларни бўлишнинг ўзига хос тури
бўлиб, унда бўлиш изчиллик билан амалга оширилади ва бўлиш аъзоларининг ҳар бири
яна бошқа бўлинмаларга ажратилади. Бунда бўлиш аъзоларининг ҳар бири бошқаларига
нисбатан ўзининг аниқ ва қатъий ўрнига эга бўлади. Таснифлаш натижалари ҳар хил
жадваллар, каталоглар ва шу кабиларда ўз аксини топади.
Таснифлаш предметларнинг муҳим белгисига кўра амалга оширилса,
табиий
таснифлаш дейилади. Табиий таснифлаш предметларнинг айрим муҳим хоссалари ҳақида
фикр юритиш, қонуний боғланишларини аниқлаш имконини беради. Менделеев тузган
кимѐвий элементларнинг даврий жадвали табиий таснифлашнинг классик намунасидир.
Бўлишнинг
структураси
1.Бўлинувчи тушунча- хажми аниқланиши лозим бўлган тушунча.
2.Бўлиш асоси – предметнинг тушунчада фикр қилинадиган бирорта
умумий белгиси
3.Бўлиш аъзолари – бўлиш натижасида хосил қилинадиган тур
тушунчалар.
Бўлишнинг турлари
1. Асос бўлган белгининг
ўзгаришига қараб бўлиш
Масалан: Бурчаклар- тўғри, ўткир ва ўтмас
бурчакларга бўлинади.
2. Дихотомик бўлиш
Масалан: Бурчаклар ўткир ѐки ўткир бўлмаган
турларга бўлинади.
Тушунчаларни бўлиш қоидалари.
1.Бўлиш тенг хажмли бўлиши, яъни бўлиш аъзолари хажмининг йиғиндиси бўлинувчи
тушунча хажмига тенг бўлиши шарт.
2.Бўлиш бир асос бўйича
амалга оширилиши шарт, яъни асос қилиб олинган белги
бўлиш давомида ўзгартирилмаслиги зарур.
3. Бўлиш аъзолари хажми бўйича бир-бирини истисно қилиши шарт. Улар ўзаро бирга
бўйсуниш муносабатида бўлиши зарур.
4. Бўлиш
узлуксиз амалга оширилиши, яъни жинс тушунчага энг яқин бўлган бир
тартибдаги тур тушунчалар олиниши шарт.
Сунъий таснифлаш предметларнинг бирорта номуҳим, умумий белгисига кўра
амалга оширилади. Кутубхонадаги китоблар каталоги, луғатларда сўзларнинг
муайян
тартибда берилиши сунъий таснифлашга мисол бўлади. Сунъий таснифлаш билимларни
тизимлаштиришга ѐрдам беради.
Таснифлашда ҳам тушунчани бўлиш қоидаларига амал қилиш зарур.Таснифлар билиш ва
кундалик турмуш
жараѐнида узоқ йиллар давомида ишлатилади, мавжуд билимларимизни тизимга солиш воситаси сифатида
муҳим аҳамият касб этади.