10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)

Мантиқий-структуравий схема: 
Таққослаш усулида предметларнинг сифат ва хусусиятлари ўзаро солиштирилиб
тушунча хосил қилинади. 
Анализ – таҳлил ѐрдамида предмет уни ташкил қилувчи қисмлар, томонларга фикрда 
ажратилиб, ҳар қайсиниси ҳақида алоҳида тушунча ҳосил қилинади. 
Синтез усулида таҳлил давомида ажратилган қисмлар, томонлар фикран 
бирлаштирилиб, предмет ҳақида тушунча ҳосил қилинади. 
Абстракциялаш, яъни мавҳумлаштириш усули ѐрдамида предметнинг сифат, 
ҳусусиятлари фикран ажратиб олиниб, тушунчада ифодаланади.
Умумлаштириш усулида предметлар умумий, муҳим хусусиятларига кўра синфларга 
бирлаштирилиб, тушунча ҳосил қилинади. 
Тушунчанинг мазмунини унда фикр қилинаѐтган предметнинг муҳим белгилари 
тўғрисидаги ахборот ташкил этади. Масалан, ―имиж‖ тушунчасининг мазмунини – 
одамлар онгида муайян шахс, ташкилот ѐки бошқа ижтимоий обектга мос келадиган
идрок этилаѐтган объект ҳақидаги ахборотни ўзида мужассамлаштирган ва ижтимоий 
хулқ-атворга даъват этадиган муайян синтетик образ ҳақидаги маълумот ташкил қилади. 
Ҳажмига кўра якка ва умумий, айирувчи ва тўпловчи, шунингдек бўш хажмли 
тушунчалар фарқланади.


 
Мантиқий-структуравий схема: 
Мазмуни бўйича тушунчалар олти турга (конкрет, абстракт, мусбат, манфий, 
нисбатдош, нисбатсиз) бўлинади. 
Мантиқий-структуравий схема: 
Тушунчаларнинг мазмуни ва хажмига кўра турларини билиш фикрлаш 
жараѐнидаги ноаниқликларни бартараф этишга, фикрни аниқ ва тўғри баѐн қилишга ѐрдам 
Ҳажмига кўра тушунча турлари 
Мисоллар 
Якка тушунчанинг ҳажмида битта предмет фикр 
қилинади 
―Ўзбекистон 
республикаси‖, 
―Кўкалдош мадрасаси‖ 
Умумий тушунчалар предметлар гуруҳини акс 
эттиради. Умумий тушунчаларни акс эттирувчи 
предметларнинг 
миқдори 
саналадиган 
ва 
саналмайдиган бўлиши мумкин. 
Инсон, 
стол, 
шоир 
– 
саналмайдиган 
умумий 
тушунчалар. 
XIX аср ўзбек шоиралари, Нобел 
мукофотини 
олганлар 
– 
саналадиган 
умумий 
тушунчалар.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling