10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
10-мавзу. Маъруза матни (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тафаккур қонунлари
Фикрнинг чин бўлиши ва шакл жиҳатдан тўғри қурилиши ишончли билимга
эришишнинг зарурий шартларидан биридир. Ўзи ифода қилаѐтган предметга мувофиқ келувчи фикр чин ҳисобланади (масалан, пахта-юмшоқ). Предметга мос келмайдиган фикр ѐлғондир (масалан, сув – суюқлик эмас»). Фикрнинг чин ѐки ѐлғон бўлиши унинг мазмунига тегишли хусусиятдир. Фикрнинг чин бўлиши формал жиҳатдан тўғри қурилган бўлишига ҳам боғлиқ. Бу хусусият фикрнинг шаклига тааллуқли бўлиб, тафаккурда ҳосил бўладиган турли хилдаги мантиқий амалларда ўз аксини топади. Фикр чин бўлиб, шаклига кўра хато бўлиши, ва аксинча, фикр ѐлғон бўлиши, лекин шаклига кўра тўғри тузилган бўлиши мумкин. Тафаккур қонуни муҳокама юритиш жараѐнида қатнашаѐтган фикрлаш элементлари ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Фикрни тўғри қуришга тафаккур қонунлари талабларига риоя қилгандагина эришиш мумкин. Бу талабларга биринчи навбатда, уларнинг муайян принциплар, қоидалар тарзида, яъни тўғри тафаккур принциплари сифатида амал қилиниши киради. Тўғри тафаккур принципларининг бузилиши муҳокаманинг нотўғри қурилишига сабаб бўлади. Масалан, Ўсимлак ердан баланд. Баланд нарсалар каттадир. Ўсимлик ердан катта. Бунда, ―баланд‖ тушунчасининг икки хил маънода қўлланиши чин фикрлардан хато хулоса чиқишига олиб келди. Яна бир мисол: Йўлбарс - ўтхўр ҳайвон. Қўй йўлбарсдир. Демак, қўй – ўтхўр хайвон. Бунда хато қурилган муҳокамадан хулоса чиқариш қоидаларига амал қилингани учун чин хулоса чиқди. Тафаккур шакли ва қонунларини билиш ва улардан тўғри фойдаланиш билиш жараѐнининг самарали бўлишини таъминлайди. Тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ, изчил, зиддиятсиз, асосланган фикр юритишга имкон беради. Аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва асосланганлик тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. Булар мантиқий қонунларнинг асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. Бирор буюм ѐки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда, уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, қамраб олинади. Предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатда такрорланишига қарамасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти Айният қонунининг моҳиятини ташкил этади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling