10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1372988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
10-мавзу. Маъруза матни (1)

Учинчиси истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, 
фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб, баѐн қилинган икки зид фикрдан бири чин
бошқаси ѐлғон, учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди. 
Бу қонун фикрлар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид 
муносабатлар фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа 


белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда ―Учинчиси – истисно‖ қонуни амал 
қилмайди.
Масалан: Бу дори ширин таъмга эга. 
Бу дори ширин таъмга эга эмас. 
Ушбу мисолда фикрнинг тўлиқ мазмуни қамраб олинган, яъни дори таъмига кўра 
аччиқ, нордон, шўр, бемаза ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Лекин уларнинг ҳаммасини таъмига 
кўра ―ширин эмас‖ деган тушунчага бирлаштирдик. Юқоридаги мисолни бошқача баѐн 
қиламиз: 
Бу дори ширин таъмга эга. 
Бу дори аччиқ таъмга эга. 
Бу мисолда фикр тўлиқ мазмуни билан қамраб олинмаган. Шу боис унга нисбатан 
нозидлик қонуни қўлланади. 
―Учинчиси-истисно‖ қонунида ҳам, нозидлик қонунидаги каби вақт, муносабат, 
объект айнанлигига риоя этиш шарт, акс ҳолда бу қонун ўз кучини йўқотади, фикрнинг 
изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўйилади. 
―Учинчиси-истисно‖ қонуни, бошқа мантиқий қонунлар сингари, зиддиятли 
мулоҳазаларнинг чин ѐки ѐлғонлигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ва 
ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади.
Инсон ўз билимларига асосланган ҳолда ўзаро зид мулоҳазалардан қайси бири чин 
ѐки ѐлғон эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин 
бўлмаслигини тасдиқлайди. 
Етарли асос қонуни. Тўғри фикрлашга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири 
асослилик, ишончлиликдир. Фикрлаш жараѐнида буюм ва ҳодисалар ҳақида чин муҳокама 
юритибгина қолмасдан, бу муҳокаманинг чинлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун 
уни асослаш, исботлашга ҳаракат қилинади. Бунда чинлиги аввалдан маълум бўлган ва 
ўзаро мантиқий боғланган мулоҳазаларга асосланилади, яъни баѐн қилинган фикрнинг 
чинлиги аввалдан маълум бўлган, чинлиги тасдиқланган бошқа бир фикр, мулоҳаза билан 
таққосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос қонуни орқали ифодаланади. 
Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис файласуфи ва 
математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар 
ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. Ҳар бир буюм ва ҳодисанинг реал асоси 
бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак.
Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлган 
фикрларнинг изчиллик билан муайян тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодаланади. 
Бу қонун аввалги кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилади. 
Фикрлаш жараѐнида берилган мулоҳазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин 
мулоҳазалар мантиқий асос, берилган мулоҳазанинг ўзи эса мантиқий натижа деб 
юритилади. 
Мантиқий асос билан объектив, реал асосни аралаштириб юбориш мумкин эмас. 
Асос ва натижа орасидаги мантиқий боғлиқликни сабаб ва оқибат алоқадорлигидан 
фарқлаш зарур. Масалан, «Бу киши бемор», деган мулоҳазани «У шифохонада 
даволаняпти», деган фикр билан асослаш мумкин. Аслида шифохонада даволаниш 
дастлабки мулоҳазанинг сабаби эмас, балки оқибатидир. Кўриниб турибдики, мантиқий 
асос ҳаммавақт ҳам ҳодисанинг сабаби билан мос келмайди. Фикрларнинг етарли асосга 
эга бўлишининг объектив манбаи фақат сабаб-оқибат муносабатинигина эмас, шунингдек, 
фикрнинг изчиллиги, асосланганлигини, исботланган бўлиш хусусиятларини ҳам, яъни 
объектив мазмуни сабаб-оқибат муносабатларидан ташқарида бўлган бошқа 
муносабатларни ҳам ўз ичига олади. 
Умумий-чин мулоҳазалар сифатида фанларнинг қонун-қоидалари, тушунчалар 
таърифи, шунингдек, аксиомалардан фойдаланилади. Буларнинг барчаси назарий 
асослашнинг рационал ѐки демонстратив усуллари бўлиб, улар умумилмий аҳамиятга эга 
бўлган исботлаш методларининг асосини ташкил этади. Шунингдек, асослашнинг 


субъектив характерда бўлган ва бевосита тажриба натижаларига ѐки назарий фикр 
юритишга тааллуқли бўлмаган усуллари мавжуд. Интуиция, эътиқод, авторитет ва урф-
одатларга асосланиш шундай усуллар жумласига киради. Бу усуллардан кўпроқ кундалик 
онг даражасида фойдаланилади. 
Фикр-мулоҳазаларни асослаш мураккаб мантиқий жараѐн бўлиб, унда бир ѐки 
ундан 
ортиқ 
ўзаро 
боғланган 
муҳокамалар 
системасидан 
фойдаланилади. 
Мулоҳазаларнинг чинлигини асослаш тафаккурнинг энг муҳим хусусиятларидан бири 
бўлиб, фикрларимизнинг мантиқли, тартибли, ишонарли бўлишини таъминлайди. 
Шундай қилиб, тўғри тафаккурнинг юқорида кўриб ўтилган қонунларининг ҳар бири чин 
билимга эришиш учун хизмат қилади. Бу қонунлар тафаккур жараѐнида алоҳида-алоҳида 
ѐки бирин-кетин эмас, балки бир вақтда, биргаликда фикрлар боғланишининг характерига 
қараб амал қилади. Бу қонунларнинг талаблари бир-бирини тўлдирган ҳолда мантиқий 
тафаккурнинг чин бўлишини таъминлайди.
3. Тушунча тафаккур шаклларидан бири сифатида тил орқали ифодаланади. 
Тушунчанинг моҳиятини билиш учун унинг ном ва сўз билан қандай боғлиқлигини 
аниқлаб оламиз. 
Инсон буюм ва ҳодисалар ҳақида тушунчага эга бўлиш учун уларнинг номларини 
билиши зарур. Оламдаги барча жонли ва жонсиз мавжудотларнинг, воқеа ва 
ҳодисаларнинг номи бор. Номлар билиш ва мулоқотнинг зарурий воситасидир. Буюм ва 
ҳодисаларнинг номи тилни мавжуд воқелик билан боғлаб туради. Фараз қилинг, оламдаги 
ҳеч бир нарсанинг номини билмасак, улар ҳақида тушунчага эга бўлишимиз, фикр 
юритишимиз мумкинми?
Ном нима? У тушунча билан айнанми? Ном алоҳида предметни ѐки предметлар 
груҳини белгиловчи тил ифодасидир. Масалан: ―Амур Темур‖ сўзи темурийлар 
давлатининг асосчиси бўлган буюк бобокалонимизнинг номини билдиради; ―ўқитувчи‖ 
сўзи билим берувчи инсонни, ―қизил‖сўзи эса барча буюмлардаги қизил рангни 
ифодалайди. Ном тушунча билан айнанми ѐки йўқми деган саволга жавоб бериш учун 
қуйидаги ривоятни тахлил қиламиз: Қадимда бир подшо ―Ҳеч ким билмаган, ҳеч ким 
кўрмаган ғаройиб нарсани топиб келган ѐки унинг суратини чизган одамга ярим 
давлатимни бераман‖- деб фармон чиқарибди. Одамлар ғаройиб нарсани топиш учун роса 
ҳаракат қилишибди. Турли жисмларни, мавжудотларнинг қисмларини бирлаштириб ҳеч 
ким билмаган, ҳеч ким кўрмаган нарсани ясашга, суратини чизишга ҳаракат қилишибди. 
Лекин бу ишнинг уддасидан чиқа олишмабди. Чунки улар ясаган, чизган нарсаларининг 
ўз номи бўлмаса ҳам, бу нарсалардаги қисмларнинг номи (масалан, ит бошли одам) бор 
экан. Буюм ва ҳодисаларга инсон ном қўяди ва ном туфайли улар ҳақида тушунчага эга 
бўлади. Бундан маълум бўладики, ном тил ифодаси бўлса, тушунча тафаккур шаклидир. 
Тушунча буюм ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим ва фарқ қилувчи белгиларини бир 
бутун, яхлит холда акс эттирувчи тафаккур шаклидир. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари 
мулоқот ва фикр юртиш жараѐнида бирор предметнинг вакили сифатида хизмат 
қиладиган белгилардан фарқ қилади. Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари предметларни 
бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода қилувчи 
хусусиятлар ва муносабатларни ифодаловчи белгилардир. Масалан, савдо-сотиқ билан 
шуғулланиш фақат инсонга хос белгидир. Бошқа тирик мавжудотлар бундай фаолият 
билан шуғулланмайдилар. 
Буюм ва ҳодисаларнинг белгилари умумий, муҳим, фарқ қилувчи турларга 
бўлинади. Бир синфга мансуб бўлган ҳамма предметларга хос бўлган белгилар – умумий 
белгилардир. Инсонлар синфи учун қаддини тик тутиб юриш, кулиш ва б. шундай 
белгиларга мисол бўлади. Бирор белгининг ўзгариши ѐки йўқ бўлиши тушунчанинг ҳам 
ўзгариши ѐки йўқ бўлишига олиб келадиган белги муҳим ҳисобланади. Инсон учун 
ақллилик (тафаккур қилиш) муҳим белгидир. Фарқ қилувчи белги предметни ўзига ўхшаш 
бошқа предметлар орасидан таниб олишга имкон берувчи белгидир. Масалан, ҳар бир 


инсон ўзига хос индивидуал белгилари билан бошқалардан ажралиб туради. Демак, 
тушунча маълум белгиларига кўра бир тўпламга бирлашган предметларнинг бирлигини 
ифодалайди. 
Тушунча сўз билан узвий боғлиқ. Улар ўртасидаги алоқадорлик тафаккур ва тил 
ўртасидаги боғланишнинг конкрет тарзда намоѐн бўлишидир. Тушунчалар сўз (талаба, 
университет, қоғоз) ва сўз бирикмалари (Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси, 
Ўзбекистон Миллий университети, рангли қоғоз) ѐрдамида ифодаланади. Лекин бундан 
тушунча ва сўз айнан бир хилдир, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. 
Баъзи сўзлар (аммо, чунки, учун ва ҳ.к.) ҳеч бир тушунчани ифодаламаслиги ҳам бунинг 
сабабларидан биридир. Битта тушунча ҳар хил тилларда, баъзан бир тилда ҳам турли хил 
сўзлар билан ифодаланади.
Тилдаги омоним ва синоним сўзларнинг мавжудлиги эса сўз ва тушунчанинг айнан 
эмаслигидан далолат беради. Айрим сўзларнинг кўп маънолилиги баъзан тушунчаларни 
аралаштириб юборишга олиб келади. 
Шу сабабдан кундалик ҳаѐтда қўлланадиган тил билан илмий тил бир-биридан фарқ 
қилади. Илмий тил табиий тил, сунъий тил ва махсус термин (атама)лардан ташкил 
топади. 
Термин (атама) илмнинг ҳар бир соҳасида предметларни белгилаш учун фақат бир 
маънода қўлланиладиган сўз ѐки сўз бирикмасидир. Илмий тилда термин ва тушунча бир 
маънода қўлланади. 
Тушунча ва сўз шаклланишига кўра ҳам бир-биридан фарқланади. Сўзнинг 
шаклланишида сўз ясовчи қўшимчалар иштирок этади. Шунингдек, ўзлаштирма (бошқа 
тиллардан кириб келган) сўзлар ҳам миллий тилларда янги сўзларнинг шаклланишига 
сабаб бўлади. Тушунча эса қуйидаги мантиқий усуллардан фойдаланган ҳолда ҳосил 
қилинади: 
4. Ҳар бир тушунча муайян ҳажм ва мазмунга эга. Тушунчанинг ҳажмиунда фикр 
қилинаѐтган предметлар йиғиндисини акс эттиради. Масалан, ―орол‖ тушунчасининг 
ҳажми Ер юзидаги мавжуд барча оролларни ўз ичига қамраб олади. Тушунчани 
ифодаловчи сўзда кўплик қўшимчаси ―лар‖ бўлмаса ҳам, у умумий хажмга эга бўлиши 
мумкин. Масалан, инсон, уй, давлат тушунчалари каби. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling