10 мавзу. Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари. Тушунча тафаккур шакли сифатида режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
10-мавзу. Маъруза матни (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ноформал мантиқ
- Назарий мантиқ
- Амалий мантиқ
Формал мантиқ – мулоҳазалар ва исботлашнинг структурасини анализ қилиш,
ўрганиш билан шуғулланувчи фан бўлиб, унда асосий эътибор мазмунга эмас, шаклга қаратилади. Бу тушунча И.Кант (1724-1804й.) томонидан фанга киритилган. Формал мантиқ икки қийматли система бўлиб, унда мулоҳазалар ―чин‖ ѐки ―ѐлғон‖ қийматга эга бўлади. Математика ва табиий фанларда қўлланиладиган формал мантиқнинг исботлаш усуллари чинлик қийматига кўра баҳоланса, гуманитар фанларда қадриятлар тизимига кўра (яхши, ѐмон,...) баҳоланади. Шунинг учун формал мантиқ ―исботлаш мантиғи‖, ноформал мантиқ ―аргументлаш мантиғи‖ деб аталади. Ноформал мантиқ – ноформал мантиқ (informal logic) – табиий тилда аргументлашни қуриш ва баҳолашнинг ноформал стандартларини, уни талқин қилишнинг усуллари ва мезонларини ишлаб чиқувчи норматив фандир. Ноформал мантиқ ХХ асрнинг 70- йилларида формал мантиқ имкониятларини танқид қилиш асосида шаклланган. Унинг асосчилари канадалик Энтони Блейр (Винздор университети) ва Ральф Джонсон (Онтарио университети)дир. 1 Имом Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳамад ал-Ғаззолий. Иҳѐу улумид-дин. Тошкент: Мовароуннаҳр., 2003. 206-б. 2 Муҳаммад Фазлул-имом Хайриободий. Мирқотул мантиқ. Тошкент: тошкент ислом университети, 2011. 3- бет. Назарий мантиқ –муайян билимларнинг мантиқий системаси ѐки мантиқий назариялар йиғиндиси бўлиб, улар табиий ва махсус формаллашган (сунъий) тил воситасида, маълум бир принцип ва аксиомаларга асосан қурилгандир. Назарий мантиққа анъанавий (формал) мантиқ, классик символик мантиқ ва ноклассик символик мантиқнинг турли йўналишлари киради. Назарий мантиқнинг ўзига хослиги юқори даражада абстракциялашганлигидадир. Амалий мантиқ – 1. Инсонларнинг табиий тафаккурлаш жараѐнини; 2. Назарий мантиқдан конкрет холатларда фойдаланишни, яъни далиллаш ва рад этишни; 3. Фаолият мантиғи, қарор қабул қилиш мантиғи, танлаш мантиғи, эвристика, праксеология, конфликтология ва б. шу турдаги мантиқий назариялар ва тадқиқотларни ифодалайди. Назарий мантиқни формал, амалий мантиқни ноформал мантиқ деб ҳам юритилади. Формал мантиқ тарихий келиб чиқишига кўра анъанавий (классик) мантиқ деб ҳам номланади. Эр.ав. IV асрдан бошланган ва XIXасрнинг охири – XX асрнинг бошларида якунланган (формал) мантиқ ривожланишининг биринчи босқичи анъанавий (классик) мантиқ деб аталади. Анъанавий мантиқ тўғри тафаккурлашни асосан табиий тилга таянган холда ўрганган. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling