16-мавзу. Давлатнинг минтақавий сиёсати ва ҳудудлар ривожланишининг истиқболлари


Download 126.88 Kb.
bet1/5
Sana24.03.2023
Hajmi126.88 Kb.
#1291326
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5433769048376610755


16-МАВЗУ. ДАВЛАТНИНГ МИНТАҚАВИЙ СИЁСАТИ ВА ҲУДУДЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ
1. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари ва тамойиллари
Бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши шароитида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўйича маълум қонуниятлар ўз ифодасини топа бошлайди. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари щудуд билан ишлаб чиқариш кучлари ўртасидаги энг умумуй муносабатларни ўзида акс эттиради.
Бозор иқтисодиётининг шаклланиши ва ривожланиши шаро-итида ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг энг мущим қону-ниятлари қуйидагилардан иборат:

  1. ишлаб чиқаришни оқилона, энг самарали тарзда жойлаштириш;

  2. иқтисодий минтақалар хўжалигини мажмуали ривожлантириш;

  3. минтақалар ва улар жойлашган щудудлар ўртасида оқилона мещнат тақсимотини таъминлаш;

  4. минтақалар иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши даражалари ўртасидаги фарқларни иложи борича камайтириш.

Ишлаб чиқаришни оқилона, энг самарали жойлаштириш мащсулот бирлигини тайёрлашга кетадиган сарф-щаражатларни щар томонлама камайтиришни, маълум щудуд доирасида иложи борича тайёр мащсулотни чиқаришгача бўлган ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини жойлаштиришни англатади. Маълумки, Ўзбекистон табиий ресурсларга жуда бой мамлакатдир. Лекин ушбу ресурслар жойлашган щудудлар уларнинг защиралари, фойдали компонентларининг мавжудлиги, сифати, кон-геология шароитлари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Ресурслардан фойдаланишда транспорт шароитлари жуда мущим роль ўйнайди, чунки транспорт воситаларига боғлиқ щолда ишлаб чиқариш щом ашё, ёқилғи, энергия манбаларга ва истеъмол районларига яқин ёки узоқда жойлашган бўлиши мумкин. Ундан ташқари ишлаб чиқаришни жойлаштиришга юк ташиш щаражатлари щам жуда катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун щам самарадорликни ошириш ва юк ташиш щаражатларини камайтиришнинг энг мущим вазифаларидан бири бўлиб юкларни узоқ масофаларга ташишни қисқартириш, материални кўп истеъмол қилувчи ишлаб чиқаришни хом ашё, ёқилғи-энергетика сощасидаги корхоналарни эса ёқилғи манбаларига яқинлаштириш масалалари щисобланади.
Ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштиришнинг мущим шарти бўлиб уни кооперациялар ва комбинациялаш щисобланади. Бунда ресурслардан самарали ва тўла-тўкис фойдаланиш учун щам шароит яратилади.
Иқтисодий районлар хўжалигини мажмуали ривожлантириш бозор ихтисослашувини белгилаб берувчи тармоқларни тизимли ривожлантиришни англатади. Бунда мамлакат миқёсидаги тармоқлар щам, ащоли эщтиёжларини қондирувчи тармоқлар щам, инфратузилма тармоқлари щам назарда тутилади. Минтақа иқтисодиётини мажмуали ривожлантириш тармоқлар ўртасидаги, шу жумладан щудудий мажмуани тўлдириб турувчи ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустащкамлашни назарда тутади.
Бозор иқтисодиёти даврида ишлаб чиқаришни самарали жойлаштиришнинг мущим шарти бўлиб минтақалар ва щудудлар ўртасида оқилона мещнат тақсимотини таъминлаш щисобланади. Мещнат тақсимоти иқтисодий тараққиёт ва унинг самарадорлигини белгилаб берувчи жуда мущим омилдир, чунки айнан мещнат тақсимоти орқали рақобат мущити шаклланади, чуқурлашади. Минтақалар ўртасида оқилона мещнат тақсимотини ўрнатиш уларда мавжуд табиий ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланишга, иқтисодиётни, шу жумладан иқтисодий алоқаларни илдам суратларда ривожлантиришга имконият яратади.
Кейинги йилларда фан-техника тараққиёти жащон иқтисодиётининг глобаллашуви натижасида халқаро мещнат тақсимотида сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Хом ашё етказиб берувчи минтақалар тайёр мащсулот ишлаб чиқарувчи минтақаларга айланмоқда ва аксинча баъзи бир минтақалар рақобатга бардош бера олмасдан хом ашё етказиб бериш вазифаси билан чекланмоқда. Шунинг учун щам бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири-бу минтақалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни тўғри амалга ошириш йўли билан уларга хос бўлган ихтисослашувни такомиллаштириш ва чуқурлаштиришдан иборатдир. Фақат ана шундай ёндашув асосида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш мумкин.
Иқтисодий минтақалар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти даражаларида мавжуд фарқларни камайтириш щозирги вақтда энг долзарб масалалардан биридир. Бунда минтақалар ўртасидаги барча фарқларни бартараф қилиш масаласи щақида сўз юритилмаяпти. Асосий масала-минтақаларда мавжуд ащоли турмуш даражасидаги фарқларни камайтиришни, иложи борича ушбу кўрсаткичларни бир-бирига яқинлаштиришни назарда тутади. Щозирги вақтда жащон мамлакатларида мавжуд минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасида сезиларли фарқлар яққол кўзга ташланади.
Ўзбекистон минтақаларида щам худди шунга ўхшаш щолат кузатилди. Бундай вазият бозор муносабатларини тадбиқ этиш суръатлари ва миқёсига салбий таъсир кўрсатади, ишсизлик муаммосининг чуқурлашишига олиб келади. Ана шу муаммоларни щал этмасдан туриб, бозор муносабатларини тўлақонли тарзда щаётга тадбиқ этиш мумкин эмас.
Юқорида мазмун-мощияти келтирилган қонуниятлар бир-бири билан узвий боғлангандир. Улар бир-бирига таъсир кўрсатади, щар хил ўзгаришларга олиб келади. Шунинг учун щам бу қонуниятларни мажмуали, бир- бири билан алоқадор щолда тащлил қилиш ва бащолаш лозим.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда қонуниятлар билан бир қаторда уларга хос ва мос бўлган тамойиллар щам жуда мущим ащамият касб этади. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тамойиллари мамлакат ёки минтақа иқтисодий тараққиётининг маълум даврида ишлаб чиқаришнинг щудудий тақсимланишини ўзида акс эттиради. Тамойилларни хўжалик юритиш усуллари сифатида кўриш мумкин. Бозор иқтисодиёти мунособатлари шаклланаётган шароитда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тамойиллари давлат иқтисодий сиёсатини акс эттирувчи илмий қоидалар сифатида гавдаланади. Тамойиллар у ёки бу мамлакатда бозор иқтисодиёти муносабатлари намоён бўлишига алоқадор щолда шаклланади ва бир-биридан фарқ қилади.
Ҳозирги вақтда умумий тарзда қуйидаги тамойилларни алощида кўрсатиш мумкин:

  1. ишлаб чиқаришни хом-ашё, ёқилғи ва энергия манбаларига щамда истеъмол районларига яқинлаштириш;

  2. табиий ресурсларнинг энг самарали турларини биринчи навбатда ўзлаштириш ва улардан мажмуали фойдаланиш;

  3. экологик вазиятни соғломлаштириш, табиатни мухофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш борасида самарали тадбирлар тизимини қабул қилиш;

  4. халқаро мехнат тақсимотидаги қулай иқтисодий имкониятлардан фойдаланиш, яқин щамда узоқ хорижий малакатлар билан мақсадли ва фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш.

Биринчи тамойил узоқ масофаларга мўлжалланган йўл ва мещнат харажатларини камайтиришга, иқтисодий самарадор-ликни оширишга имкон яратади. Айниқса, энергияни кўп истеъмол қилувчи ишлаб чиқаришни, жумладан рангли металлургия (алюминий, магний ва х.к.) ёки кимё, целлюлоза-қоғоз саноатини ёқилғи ва энергия манбаларига яқинлаштириш мущим ащамият касб этади.
Хом ашё манбаларига асосан қора металлургия, оғир машинасозлик ва бошқа қатор тармоқлар яқинлаштирилади. Енгил ва озиқ-овқат саноатининг кўпчилик тармоқларини истеъмол районларида, фанталаб тармоқларни эса-малакали мещнат ресу-рсларига бой районларда барпо этиш мақсадга мувофиқдир.
Бозор модели татбиқ этилаётган щозирги вақтда табиий ресурсларнинг энг самарали турларидан фойдаланиш мущим ащамият касб этади. Ривожланган мамлакатларда айнан ана шу ёндашувга устувор ащамият берилмоқда, ривожланаётган мамлакатларда эса табиий ресурслардан фойдаланиш истеъмолчининг талабига боғлиқ щолда амалга оширилмоқда.
Бозор иқтисодиёти шаклланётган шароитда минтақаларда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришда табиатдан фойдаланишни бошқаришни такомиллаштириш масала-лари мущим ўрин эгаллайди. Бундай шароитда масъулиятсизлик билан табиатга зарар келтириш, экологик ифлос мащсулот ишлаб чиқариш, табиий ресурсларни жащон нархларидан паст нархларда сотувга чиқариш ва бошқа масалаларни щал этишга алощида ащамият бериш зарур. Бунинг учун табиатдан фойдаланишни бошқаришни самарали механизм билан таъминлаш керак, яъни:

  1. ишлаб чиқариш кучлари ривожлантириладиган ва жойлаштириладиган минтақалар бўйича экологик чеклаш тизими фаолият кўрсатадиган щуқуқий ва меъёрий щамда табиатни соғламлаштириш ва табиий ресурслардан мажмуали фойдаланишни таъминловчи хужжатлар базаси яратилиши;

  2. табиатдан фойдаланишнинг самарали экологик солиқ солиш ва тўловлар тўлаш тизимини тадбиқ этиш;

  3. табиий ресурслардан норационал фойдаланишни, атроф мущитни ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни щамда чиқиндиларни жойлаштиришни чекловчи лимитлар тизимини барпо қилиш ва бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилиши лозим.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти моделига ўтиш шароитида халқаро мещнат тақсимотида мавжуд қулайликлардан фойдаланиш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни ўрнатиш жуда мущим ащамият касб этади.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда бошқа тамойилларни щам щисобга олиш мущимдир. Шулар жумласига катта шащарларнинг ўсишини тартиблаштириш ва кичик шащарларнинг ривожланишини тезлаштириш тамойили щам киради.
Шу нарсани алощида таъкидлаш лозимки, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг щар бир алощида босқичи ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришни ўзига хос тамойилларига эга бўлади.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тамойиллари илгари сурилган бозор муносабатларига ўтишнинг бешта:

  • иқтисодиётнинг сиёсат устидан устунлиги;

  • давлат асосий ислощатчи;

  • қонунларнинг устуворлиги;

  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;

  • бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш-деб ифодаланган тамойилларига тўла-тўкис асосланади.


Download 126.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling