Асосий хотира


Download 1.71 Mb.
bet1/27
Sana15.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1678877
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
ЭҲМ нинг асосий , қўшимча қурилмалари ва турлари


Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
«Информатика ва ахборот технологиялари» кафедраси


«Компьютер тизимлари ва тармоклари»
фанидан
МАЪРУЗА МАТНИ

ЖИЗЗАХ – 2010




МАЪРЎЗА-1


МАВЗУ:ЭҲМ нинг асосий , қўшимча қурилмалари ва турлари .


Таянч иборалар:
Информатика, информация бирлиги, бит, байт, килобайт, мегабайт, гигабайт, компьютер, электрон лампа, транзистор, интеграл схема, микросхема, процессор, хотира, диск, дисковод, дискета, оператив хотира, микропроцессор, дисплей, принтер, клавиатура, венчестер, сичқон, CD ROM, мултимедиа, плоттер, сканер, модем ва ҳужжатларни нусхаловчи воситалар.

Иқтисодий ҳисоблаш системаси, жумладан ЭҲМ икки қисмдан: техник ва математик таъминотдан иборат.


ЭҲМ нинг техник қисми деганда ихтиерий физик қурилма ёки унинг қисми тушунилади. Марказий процессор, хотира, киритиш ва чиқариш қурилмалари кабилар ЭҲМ нинг техник қисмига киради.
Шахсий компьютернинг асосий қурилмалари. Ҳозирги замон шахсий компьютерларининг энг асосий қурилмалари қуйидагилардан ташкил топади: процессор,монитор, клавиатура, принтер.
Компьютернинг NOTEBOOK тури кичик ҳажмга эга бўлиб, унда процессор клавиатура остига бекитилган бўлади, монитор эса клавиатура қопқоғи шаклида қилинган. Бу комьютер китобга ўхшашдир. Масалан, SOLO,S120 компьютери ўлчами 51*300*224 мм ва оғирлиги махсус электр қуввати билан бирга 3,5 кг.
Бу компьютер одатдаги компьютер каби ишлайди. Зарур ҳолда NOTEBOOK ни бошқа қўшимча қурилмалар билан улаш мумкин. Ҳозирги кунда NOTEBOOK лар 6 соат мобайнида ишлаш имкониятига эга. Шунинг учун улардан кенг фойдаланилмоқда.
Процессор.
Процессор эса асосий қурилма бўлиб, унда микропроцессор, оператив хотира, қаттиқ диск, контроллер, дискеталар билан ишлаш учун қурилмалар ва ҳоказолар жойлашади.
Процессор асосан қуйидаги қурилмалардан ташкил топади:

  • Микропроцессор - компьютерни бошқариш ва барча ҳисоб ишларини бажаради. Микропроцессор турли амалларни тез бажариш қобилиятига эга. Унинг тезлиги секундига 100 миллион амалга ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.

  • Оператив хотира процессор учун зарур бўлган программалар ва маълумотларни сақлайди. Компьютер ўчирилиши билан оператив хотирадаги маълумотлар ўчирилади.

  • Қаттиқ дискдаги программа ва маълумотлар ўчирилади.

  • Қаттиқ дискдаги программа ва маълумотларни доимо сақлайди.

  • Электрон схемалар (ёки контроллерлар) компьютерга кирувчи (монитор, клавиатура ва ҳоказолар) турли қурилмалар ишини бошқаради.

  • Киритиш -чиқариш порти орқали процессор билан маълумот алмашади.

  • Ички қурилмалар билан маълумот алмашуви учун махсус портлар, ҳамда умумий портлар мавжуд.

  • Умумий портларга принтер, "сичқонча" уланиши мумкин.

  • Умумий портлар 2 хил бўлади: параллел - LPT1 - LPT4 билан белгиланади ва кетма-кет COM1 - COM3 билан белгиланади. Параллел портлар кириш чиқишни кетма-кет портга нисбатан тезроқ бажаради.

Микропросессор
Микропросессор (МП) ШК нинг марказий блоки бўлиб, у машинанинг барча блоклари ишини бошқариш ҳамда ахборот устида арифметик ва мантиқий амалларни бажариш учун мўлжалланган.
М икропросессор таркибига қуйидаги қурилмалар киради.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling