Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш


Download 3.92 Mb.
bet1/9
Sana23.10.2023
Hajmi3.92 Mb.
#1717886
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maqola tarjima




Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш


Аннотация


Долзарблиги: Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида миграция жараёнларининг, туризм соҳасининг кучайиб бориши ҳар бир давлатда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан боғлиқ муносабатларни юзага келтирмоқда. Албатта, инсоннинг бир давлатдан бошқа бир давлатга ишлаш ёхуд яшаш учун ёки сайёҳ сифатида бориши қабул қилувчи давлат масъул органлари томонидан чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни қайд этишни, уларнинг кириш-чиқишлари ҳисобини юритишни, рўйхатга олишни заруратга айлантиради.
Республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш-чиқишларини рўйхатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарори1; ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 22 октябрда 845-сон Қарор2 лар қабул қилинган. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш, кадрларни жой-жойига қўйишни оқилона ташкил этиш, амалда бажариладиган иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда асосий вазифа ва функцияларни ходимлар орасида аниқ тақсимлаш; миграция ва фуқароликни расмийлаштириш жараёнларининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш, ноқонуний миграция ва у билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш; фуқароларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Мисол тариқасида, “Е-меҳмон дастури”да Ўзбекистон Республикаси бўйича кириб чиқаётган чет эл фуқароларнинг 2023 йил 1 ва 2 июнь кунлари ўрганилганда 27 минг 625 нафар ва 26 минг 524 нафар чет эл фуқаролари республикамизга кирганлиги, 24 минг 262 нафар ва 26 минг 083 нафар чет эл фуқаролари3 республикамиздан чиққанлигини маълум бўлди.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштириш орқали давлатимизнинг ички хавфсизлигини таъминлаш; уларни зарур ўринларда назорат қилиш; иқтисодиёт, туризм секторларини ривожлантиришда уларнинг таъсирини баҳолаш; республикамизга ташриф буюрган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда ўртанилган тартиб-қоидаларга нисбатан муайян масъулиятни ошириш; ташриф буюраётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун рақамлаштириш орқали қулай имкониятлар яратиш муҳим аҳамиятга эга вазифалардан биридир.

Download 3.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling