Дорожный инжинерия


Download 97.86 Kb.
bet1/9
Sana23.11.2023
Hajmi97.86 Kb.
#1795924
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дорожный инжинерия-fayllar.org


Дорожный инжинерия

«Утверждаю»


зав.каф ________ Ганиев И. Г.
«____»_______ 2022 г.
Кафедра “Дорожный инжинерия”

120-20 ЙМ




студента группа




(ФИО)



ЗАДАНИЕ
Для выполнения курсового проекта по предмету:
ИЗИСКАНИЕ И ПРОЕКТИРОВАНИЕ АВТОМОБИЛЬНЫХ ДОРОГ”


Тема:____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________________________________________________


I. Исходные данные для выполнения курсового проекта:
1.Район приложения трассы автомобильных дорог Самарқанд
2.Технический категория автомобильных дорог III
3.Протежонност трассы 2.33 km
II. Состав пояснительной записки.
1. Введения
2.Природно-климатические условия района.
3.Проектирование продольного профиля оси дорог.
4. Проектирование поперечного профиля.
5.Литература.
III. Вид проектной работы
  • План трассы.


  • продольного профиля.


  • поперечного профиля.


(Используется комппютерно-графическые программы (CorelDRAW, AvtoCAD, ArxiCAD)



Кириш
Бугунги кунда Республикамиз иқтисодиётининг ривожланиши ва тараққий этиши аввало, автомобиль йўллари тармоғининг ҳолатига боғлиқдир. Республика бўйича транспортда ташилаётган халқ хўжалиги юкларининг 83,6% дан кўпроғини автомобил йўллари зиммасига тўғри келиши ҳам, иқтисодиётнинг ривожланишидаги автомобил йўлларининг аҳамиятини белгилаб беради.
Бундан неча юз йиллар аввал халқларни бир-бири билан боғлаган карвон йўллари бугун магистрал йўлларга айланди. Шундай йўллардан бири Буюк Ипак йўлидир. Мағрибу-машриқни боғлаган, халқлар тарихи ва тараққиётининг энг кучли халқаларидан бири бўлган Буюк Ипак йўли дунёга машҳур Бухоро, Самарқанд, Қўқон ва Ўш шаҳарлари орқали Қашқардан ўтиб, йўналишини давом эттирган.
Бу йўналиш Европо қитъасини Осиёнинг океан сарҳадлари билан боғлайдиган ва халқаро миқъёсда олтин камар вазифасини бажарувчи муҳим артерия ҳисобланади. Ҳозирда эса “Трансконтинентал йўналиши” деб ном олган Республикамизнинг Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан “Буюк Ипак йўли” ни тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилинишидан, транспорт йўлаги бўйича халқаро анжуманларда қатнашиб, шартномалар, битимлар тузилиши, айниқса “Европа-Кавказ-Осиё” транспорт йўлаги (ТРАСЕКА)ни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлардан мақсад портларга, денгизларга, жаҳон бозорига чиқиш ва Ўзбекистоннинг ривожига ривож қўшишдир.
Республикамиз бўйича барча турдаги транспортларда ташилаётган йўловчиларнинг 96,6% , юкларни эса 81,3% айнан автомобил транспорти ҳиссасига тўғри келади. Демак, мамлакатимизда бу транспорт воситасига талаб катта. Йўл тармоғини умумий узунлиги республика бўйича 184,000 км.
2006 йил3.03дага ПҚ-299-сонли қарори, 2006 йил 25.10даги ПҚ 499- сонли қарори,
2006 14.11 дага ПҚ-511-сонли қарори, 2006 20.12 дага ПҚ-535-сонли қарори,
2005 30.09 дага Р-2338-рақамли фармон, 2006 йил 1.11даги № 226- сонли Вазирлар Махкамасини қарори Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 12.08 даги 194-сонли қарори, 2009 йил 22.04 дагиПҚ-1103- сонли қарори,2009 йил 5.11 даги , 2009 йил 20.07 даги ПҚ-1164-сонли қарори , 2009 йил 22.10 даги №277- сонли Вазирлар Махкамасини қарори 2010 йил 27.01 даги Вазирлар Махкамасини мажлислари , 21.12.2010 йил ПҚ-1446 қарори 2011-2015 йилда инфротузилмани транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиршни жадаллаштириш тўғрисида.
Ҳозирги кунда Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Фармонига кўра 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Ижтимоий сохани ривожлантириш деб номланган тўртинчи йўналишида мамлакатимиз қишлоқларида намунали лойиҳалар асосида замонавий 15 мингта арзон уй-жойлар, 415 км сув таъминоти қувурлари, 316 км газ қувурлари ва 291 км ички йўллар қуриш режалаштирилгани, ахолига транспорт хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 86 та янги автобус йўналиши жорий этиш ва 537 та замонавий автобус сотиб олиш назарда тутилиши ва тегишли инфратузилма шакллантирилаётгани одамлар турмуш сифати ва даражасини янада оширишга эътибор қаратилаётганлиги ҳамда ғамхўрлик кўрсатилаётганидан ёрқин далолатдир. Бундай хайрли ишлар кўлами йилдан йилга кенгайиб бормоқда . Бу ишларнинг замирида келажак авлодни яхши замон талабларига жавоб берадиган уй-жойларда яшаб, давлатимизга хизмат қиладиган баркамол ёшларни камол топтиришдан иборатдир.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни имзолаган «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонида тугатилаётган Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси (“Ўзавтойўл” ДАК) негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилиши белгилаб қўйилди.
Бу эса ўз ўзидан мамлакатимизда автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва реконструкция қилишда катта эътибор берилаётганидан далолат.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари шулардан иборатки, автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш; автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш; замонавий транспорт оқими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга ошириш;хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, уларнинг юқори транспорт-фойдаланиш даражасида бўлишини таъминлаш;илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш вазифаларини ўз олдига қўйган.
Утган даврда 1990 йилга нисбатан цеметбетон копламали йўллар узунлиги 21 километрга, асфальтбетон копламали йўллар 1852 километрга, кора копламали йўллар 542 километрга, тош шагал қопламали йўллар 421 километрга ўсиб, умумфойдаланувдаги автомобил йўллардан тупрок йўллар узунлиги 746 километрга камайди.
2755 км узунликдаги Ўзбек Миллий автомагистрали таркибидаги 238 кмавтомобил йўли икки тасмалидан тўрт тасмали йўлга ўтказилди, пировард натижада автомобил йўлларининг транспорт оқимига хизмат кўрсатиш даражаси 1991 йилги холатга нисбатан мутлақо ўсди. Айниқса Халкаро транспорт йўлагига кирадиган автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашда янги миқдор ва сифат ўзгаришларига эришилди. Бемалол айтиш мумкинки, автомобил йўлларининг транспорт фойдаланиш кўрсаткичлари ва йўлларнинг техник холатининг яхшиланганлиги ва ислохатлар самараси натижасида бугунги кўнда (магистраль автомобил йўлларимизда транспорт воситаларининг миқдори икки марта ошганлигига қарамасдан) фақат яқин 2000 йилга нисбатан хам қатнов тезлигининг ошганлиги ҳисобига юк ва йўловчиларнинг йўлга сарфланаётган вақти қарйиб 25 фоизга қисқарди.
Ўтган 22 йилда жами 23002 км.лик йўл ишлари бажарилиб, жумладан умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида 2722 километрдан ортик янги йўллар курилди ва реконструкция қилинди, 3800 км автомобил йўлларида мукаммал таъмирлаш ва 21978 км автомобил йўлларида ўрта таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек ўтган даврда 175 дона умумий узунлиги 6645 пм. бўлган кўприклар, 19 дона 3938 пм. йўл ўтказгич ва транспорт ечимлари кўрилди ва реконструкция қилинди.
Жумладан , биргина А-373 "М-39 автомобил йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш (М39 автойўли (918км)-Сардоба-Бука-Охангарон-Ангрен-Қўкон-Шахрихон-Андижон-Ўш'' автомобил йўлининг "Тошкент-Ўш" йўналиши бўйича "Камчик" ва "Резак" довонларида 2,5 километрлик туннеллар қурган холда 13 км янгидан ва 108-214 километрлари оралиғи қайта таъмирланди. Шунингдек, мазкур йўлнинг Фарғона, Андижон вилоятлари худудларидан ўтган қисми тўлиқ таъмирдан чикарилди ва йўл тўлиқ 2 тасмалидан 4 тасмали йўлга ўтказилди, янгидан 57 км лик Кўкон шахрини айланиб ўтиш йўли курилди.
Мамлакатимизда ҳар йил ўрта ҳисобда 170-250 километр йўл курилмокда ёки реконструкция килинмокда, қарйиб 1500 километрдан ортиқ йўллар ўрта ва капитал таъмирдан чиқарилмоқда.



Download 97.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling