Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet1/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
УМУМИЙ ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ


ФАНИДАН


ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА





ГУЛИСТОН – 2013




Мамажонова С.В. Тадбиркорлик асослари фанидан ўқув-услубий мажмуа. Гулистон. 2013. 128 б.
Ушбу ўқув-услубий мажмуа амалдаги дастурлар асосида тайёрланиб, 5340100-иқтисодиёт таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Унда замонавий педагогик технологиялар тизимига суянган ҳолда ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур муаммолар, назорат саволлари, талабалар мустақил бажариши зарур бўлган топшириқлар келтирилган.
Ўқув-услубий мажмуада тадбиркорлик асослари фанини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Ҳар бир мавзуда унга оид муаммолар келтирилган. Ушбу ўқув-услубий мажмуа университет талабалари учун дастлабки йўналтирувчи ўқув адабиёти сифатида мўлжалланган.
Ўқув–методик мажмуа Гулистон Давлат Университети Ўқув Методик Кенгаши томонидан (23.07.13йил, №10-баённома) нашрга тавсия қилинган.

Масъул муҳаррир: доц. О.Р. Райимбердиева


Тақризчилар: И.ф.д., проф. А.Маматов (ЎзМУ)
И.ф.н., доц. О.Саттторқулов (ГулДУ)


© Гулистон Давлат Университети 2013й.


СЎЗ БОШИ


Бозор иқтисодиётига ўтиш кишиларнинг ишбилармолнлик фаолиятига кенг йўл очиб берди. Бизнеснинг рифвожланиши унинг иштирокчиларидан янги касбни эгаллашни, бу йўналишда изланишлар олиб боришни талаб қилади. "Бизнес" ва "тадбиркорлик" тушунчалари маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва хўжалик тизимининг мураккаб организмини ифода этади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.


Президентимиз И.А.Каримовнинг 2007 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ҳамда 2008 йилги вазифаларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида республика иқтисодиётини барқарорлаштиришда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling