Хазм органларп касалликлари


Дори-дармонлар билан даволаш


Download 202.5 Kb.
bet11/14
Sana29.04.2023
Hajmi202.5 Kb.
#1399924
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1. Gastritlar

Дори-дармонлар билан даволаш патогенетик тамойил (принцип) асосида бажарилади: меъда шираси ажралишини пасайтириш, унинг таркибидаги хлорид кислотасини ва пепсинни бириктириб олиш, шиллиқ парда ҳимоя фаолиятини, хужайралар регенерациясини ва маҳаллий қон айланишни созлаш, хеликобактер пилорига қарши антибактериал моддаларни қўллаш тавсия қилинади.

  • Н2 рецепторлар антагонистлари - узоқ вақт давомида меъда шираси кислоталигини пасайтиради, яра битишини тезлаштиради, хасталик қайталанишини камайтиради.

Циметидин (тагамет) - нонуштадан сўнг ва уйқу олдидан 400мг.
Ранитидин - уйқудан олдин 300 мг дан.
Фамотидин - 20 мг дан 2 марта ёки 40 мг уйқудан олдин.
Омепрозол - кунига 20 мг дан 1 марта 4-6 хафта мобайнида.
Ранисан - 1 таблеткадан кунига 2 марта.

  • Антацидлар. Н2 рецепторлар антагонистларига ўхшаш яра битишини тезлаштиради. Силикат асосидаги алюминий ва магний антацидлари меъда шираси тажавузкорлигини пасайтириш мақсадида қўлланилади. Таркибида Са2+ иони бўлган антацидларни қабул қилишлик тавсия қилинмайди, чунки улар гастрин секрециясини кучайтиради, меъда шираси кислоталилигини оширади. Магний сақловчи антацидлар буйрак етишмовчилигида қулланилмайди, чунки токсик Мg2+ ионининг тўпланиши вужудга келади.

Эрийдиган антацидлар:

  • магний оксиди.

  • магний карбонати.

  • магний триксиликати.

  • викалин, викаир ёки ротор.

Эримайдиган антацидлар:

  • алмагел ёки флатугел - 1-2 дозаланган қошиодан 4-5 маҳал;

  • фосфалугел - 1-2 пакетдан кунига 4-5 марта.

  • пее-хоо ёки алугастрин 30 мл дан кунига 4-5 марта.

Холинблокаторлари - М холинреактив системани қамал қилади ва.уларни ацитилхолинга сезувчанлигини оширади, натижада адашган нервнинг қўзғатувчи таъсири йўгқолади, меъда секрецияси камаяди, меъда

силлиқ мушак қўзғалиши пасаяди.



  • Метацин - 0,1% эритмадан 1 мл кунига 2-3 марта тери остига.

  • Платифиллин - 0,2 % эритмадан 1-2 мл дан 2 махал тери остига.

  • Сулпирин (эгнолин) - 2 мл дан 2 махал мушак орасига ёки 50 мг дан 3 махал овқатдан олдин.

  • Пробантин - 15-30 мг дан кунига 3 марта овқатланишдан олдин.

  • Гастроцепин - 2 таблеткадан эрталаб ва кечқурун овқатдан олдин.

  • Гастробамат, гастрипон - 1-2 таблеткадан 2-3 марта кунига овқатдан олдин.


Download 202.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling