Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида


Download 129.13 Kb.
bet1/36
Sana27.03.2023
Hajmi129.13 Kb.
#1298891
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)


    1. Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида.

Ҳар қандай миллий иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиб корхона хизмат қилади. Демак, корхона иқтисодиёти асосларини билиш малакали мутахссислар тайёрлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Мазкур фан автотранспорт корхонаалари иқтисодиёти бўйича муайян билимларни эгаллашга кўмаклашади.
Замонавий шароитларда автокорхона фаолиятини амалга оширишни таъминловчи замонавий иқтисодий механизм, кадрлар потенциали ва кадрлар сиёсати, меҳнатга ҳақ тўлаш, ресурслар ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва прогнозлаштириш, инвестицион ва инновацион фаолият, харажат, даромад ва рентабеллик, ташиш таннархт ва баҳосини шакллантириш, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги каби масалалар ушбу фан дирасида кўриб ўтилади.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олинган ислоҳотлар стратегияси, унинг пировард мақсади, яъни ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига асосланувчи, эркин, демократик фуқаролик жамиятини қуриш ва шу асосда халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўзининг беқиёс самарасини бермоқда. Бироқ, бу ислоҳотлар ҳали давом этмоқда. Айни пайтда, жаҳонни ларзага солган, кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига катта талофатлар етказиб, издан чиқарган глобал молиявий-иқтисодий инқироз жараёнларининг мураккаб ва оғир синовларидан ўтаётган мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш орқали янада самарали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда.
Мамлакатимиз ўзининг йигирма беш йиллик мустақил тараққиёти давомида ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқларида оламшумул ютуқларни қўлга киритди, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаб, том маънодаги озод ва суверен мамлакатга айланди.
«Иқтисодиёт» фан сифатида табиатда ҳамда инсон, жамоа ва жамият ҳаётида вужудга келувчи турли хил иқтисодий жараён ва ҳодисаларни прогнозлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича билимлар мажмуасини ифода этади. У бир инсон учун ҳам, бутун жамият учун ҳам зарур бўлган моддий ва номоддий объектларнинг катта қисмини ҳамда моддий ва маънавий неъматларни тайёрлаш ва тақсимлаш усуллари ва жараёнларини ўз ичига олади. Агар «Иқтисодиёт» фанининг норматив жиҳатлари корхона, фирма ва давлатнинг иқтисодий сиёсатини таъминласа, позитив жиҳатлари эса реал воқеликни баҳолайди ва таҳлил қилади ҳамда унинг ривожланишидаги қонуниятларни аниқлайди.

Download 129.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling