Jahon tarixidan yakuniy nazorat savollar javobi ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари


Download 190.18 Kb.
bet1/38
Sana27.01.2023
Hajmi190.18 Kb.
#1131109
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI


JAHON TARIXIDAN YAKUNIY NAZORAT SAVOLLAR JAVOBI


Ижтимоий тараққиётнинг асосий йўналишлари. Шарқ мамлакатлари табиатнинг барқарор бўлмасада, нисбатан сахий инъоми туфайли ўзларининг географик ва тарихий устунликларини намойиш қилиб, ривожланган ижтимоий меҳнат тақсимотига, маданий тараққиётнинг ўта юқори даражасига, жамият маънавий ривожининг анчагина юқори босқичини акс эттирувчи диний ва ахлоқий тизимни шакллантиришга эриша олдилар. Янги эра бошларида Хитойдаги Хан империяси тараққиёт даражасига кўра илк принципат давридаги Рим империясидан бир мунча олдинлаб кетган эди. Янги эранинг дастлабки минг йиллигида Шарқ мамлакатлари, хусусан Хитой, Ҳиндистон ва Яқин Шарқ мамлакатлари иқтисодий ва маданий тараққиётда катта сакрашга эришдилар. Бу даврда техник, технологик, ташкилий ва маданий инновациялар кенг тарқалган бўлиб, уларнинг кўпчилиги 300 –500 ва ҳатто 1000 йил ўтгандан сўнг Европада пайдо бўлди (қисман Шарқдан ўзлаштирилди). Иккинчи минг йиллик бошларигача ўтган давр ичида Хитойда дон маҳсулотларини етиштириш аҳоли жон бошига камида 1,5 марта ошиб, гектаридан 14 –16 центнерни ташкил қилди. Худди шу кўрсатгич Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада 10 –13 центнерни ташкил қилиб, бу Ғарбий Европадаги кўрсатгичдан 4 –5 марта юқори эди. XVI–XVIII асрларда Хитойда миллий маҳсулотнинг аҳоли жон бошига нисбатан йиллик ўсиши 0,15 – 0,25% ни ташкил қилган ва Ғарбий Европанинг муқим ривожланаётган Голландия, Англия сингари мамлакатларники билан тенг бўлган. Шарқнинг Ғарбдан устунлиги айниқса асрлар давомида тўпланган маънавий имкониятлар, тажриба ва билимларга таянган интеллектуал кучларда яққол кўзга ташланади. Аҳолининг ўсиш динамикаси ҳам иқтисодий имкониятларнинг юқорилигидан далолат беради. Шарқнинг иккита йирик мамлакатлари – Хитой ва Ҳиндистонда аҳоли сонининг кескин ўсиши (Хитойда 5 марта, Ҳиндистонда 3 марта) истеъмол бозори ва ишлаб чиқарувчи кучлар имкониятларининг ҳам мос равишда ўсганлигидан далолат беради. Умуман иккинчи минг йиллик бошларида Шарқ мамлакатларида ривожланиш даражаси Ғарбий Европага нисбатан икки марта юқори эди. Бироқ Янги давр бошларига келиб Шарқ мамлакатлари Европага нисбатан сезиларли орқада қола бошлади. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат эди:
– Шарқнинг деспотик давлатларида ҳарбий харажатларнинг, демак ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларнинг умумий миқдори Ғарб давлатлариникидан анча юқори бўлган;
– XVI–XVII асрлардан бошлаб Шарқ мамлакатларида транспорт воситалари (кемалар, портлар, йўллар, каналлар қурилиши) ва коммуникация тизимининг (китоб чоп қилиш, саводхонлик даражаси) ривожланиш суратлари Ғарб мамлакатларига нисбатан пасайди;
– Ўрта асрларнинг охирларидан бошлаб Шарқ мамлакатлари яккаланиш ёки «ёпиқ эшиклар» принципига асосоланиб, фаол ташқи сиёсат юритмади;
– европалик мустамлакачилар кириб келиши арафасида Шарқнинг кўплаб мамлакатларида тарихан яратилган моддий, ижтимоий ва маънавий бойликларни ривожлантириш ўрнига табиий ресурслардан узоқ вақт экстенсив фойдаланиш натижасида келиб чиққан ижтимоий-иқтисодий инқироз кузатилаётган эди.
XVIII асрга келиб, масалан, саводлилик даражаси Хитойда 20 –30 % дан 15 –20% га , Ҳиндистонда – 10 –15% дан 4 – 6% га, Яқиn Шарқда 8 –12% дан 4 –5% га тушиб кетди. Миллий маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши Хитой ва Ҳиндистонда 1/4, Яқин Шарқда эса 1/3 га қисқарди. Бу кўрсатгичлар Шарқнинг учта катта минтақасида ишлаб чиқарувчи кучлар деволюциясини2 яққол акс эттириб турибди. Яна бир муҳим хулоса шундан иборатки, ҳозирги иқтисодий ўсишнинг бошланғич (одатда индустриал) босқичига хос бўлган экстенсив-интенсив турдаги кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришнинг баъзи муҳим аломатлари саноат инқилоби даврида- ги Ғарб мамлакатларида эмас, дастлаб Шарқда, Хитойда Ғарбдаги «саноат тўнтариши»дан юз йиллар олдин пайдо бўлган эди. Европа экспансияси ва мустамлакачилик Осиё мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тузилишига анчагина зиддиятли таъсир кўрсатди. Цивилизациялар ўртасидаги «мулоқот» одамлар орасидаги жуда катта йўқотишларга олиб келди. Кўпчилик ҳолларда мустамлакачилик кенг миқёсдаги талончиликдан иборат бўлиб қолди. Мавжуд маълумотларга қараганда XVIII аср иккинчи ярмида мустамлакалардан Европага ташиб кетилган соф бойликлар (контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетилганларидан ташқари) Лотин Америкаси мамлакатлари ялпи миллий маҳсулотининг (ЯММ) 3% ни, Ҳиндистон ва Индонезия каби аҳолиси кўп мамлакатлар ЯММининг 1,2 % гачасини ташкил қилган. Метрополиялардан арзон фабрика товарларининг оқиб келиши маҳаллий ишлаб чиқаришнинг, биринчи ўринда шаҳарлардаги ҳунармандчиликнинг инқирозига олиб келди.

Download 190.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling