Клиник базалар билан ишлаш бўлими тмонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот

Download 45.86 Kb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi45.86 Kb.
#1010636
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бўлим ярим йиллик хисобот клиник базалар билан ишлаш

КЛИНИК БАЗАЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЛИМИ ТМОНИДАН 2022 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ХИСОБОТ.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4310-сонли Қарори асосида Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи,иккинчи ва учинчи клиникалари негизида Кўп тармоқли клиника ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4310-сонли қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 8 майдаги 122-сонли ҳамда 2019 йил 19 июлдаги 186-сонли “Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси фаолиятини ташкил этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги буйруқлари асосида Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси ташкил этилган.

  2. Ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси клиник кафедралари базалари 162 та. Клиник кафедраларнинг асосий қисми, 27 та терапевтик ва хирургик кафедралар ТТА кўп тармоқли клиникасида фаолият олиб бормоқда.

  3. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси моддий техник базаси маьнавий эскирган, бугунги кунда мавжуд бўлган тиббий асбоб ускуналар мурожаат қилган беморларга замонавий диагностика ва даволаш ёрдами, самарали юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун етарли эмас. Шу сабабли талабалар, магистроар ва клиник ординаторлар энг замонавий диагностика ва даволаш усуллари ва замон талабларига жавоб берадиган технологиялар билан танишишларига шароит яратиш мақсадида бошқа давлат ва хусусий клиникаларида клиник базалар яратилган.

  4. Хозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси клиник базалари Республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва илмий текшириш институтларида - 27 та шаҳар клиник шифохона ва диспансерларида-34 та ҚВП ва ҚОПларда-7 та Оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда-16 та Хусусий клиникаларда-36 та Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида-15 та клиник базалари жойлашган.

  5. ТТА нинг барча клиник базаларида интернет тармоғи мавжуд ва моддий техник базаси қониқарли ҳолатда. Профессор ўқитувчилар, талабалар, магистроар ва клиник ординаторлар учун етарли шароитлар яратилган.

9. Тиббиёт ОТМ профессор-ўқитувчиларининг 2022 йил мобайнида ҚВП/ҚОП/КТМПларда олиб борган ишлари ҳақида хисобот (ойма ой ва йиллик ҳисобот), 2023 йилга ҚВП/ҚОП/КТМПлар билан олиб бориладиган ишлар ҳақидаги тасдиқланган иш режа ва мониторинг олиб бориш ҳолати

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 16-январдаги Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ва беморларни даволашда кўрилётган чоралар таҳлили бўйича 2-сон йиғилиши баёни асосида Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни янги таҳрирдаги клиник тавсиялар асосида ташхислаш ва даволаш бўйича Тошкент вилояти Соғлииқни сақлаш тизими шифокорларини “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш” бўйича 2022 йил 27 январдан 1 мартгача янги таҳрирдаги клиник тавсиялар асосида 296 нафар тингловчи ўқитилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 26-январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли қарори, “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-табирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сон қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг

2022-йил 15-февралдаги “Оилавий шифокорларни кардиологик ва эндокрин касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш тўғрисида”ги 29-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган шифокорлар учун 2022 йил 1 мартдан “Оилавий шифокорларни кардиологик ва эндокрин касалликларни эрта диагностикаси” мавзусида ўқитилган 836 нафар тингловчи ўқитилган.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида берган таклифларига биноан Академиянинг профессор ўқитувчиларидан иборат терапевт, педиатр, кардиолог эндокринолог, невропатолог, офталмолог, оториноларинголог мутаҳассисликлари бўйича 2022 йил 1-10-апрел кунлари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар 5-сон оилавий поликлиникасида 2582 нафар бемор бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясининг 2022 йил 2 июндаги 08-1-14-1469-сонли топшириғи ҳамда Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 08-15575-сон топшириқ хатлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Бекобод, Янгийўл ва Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда Бекобод, Янгийўл, Ўртачирчиқ, Зангиота, Тошкент, Қуйичирчиқ, Оққўрғон, Чиноз ва Бука туман тиббиёт бирлашмаларида 2022 йил 3 июндан 30 июнгача Академиянинг профессор ўқитувчиларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан 8194 нафар беморлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling