Махкамова нодира улфатовна


Download 0.88 Mb.
bet1/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

МАХКАМОВА НОДИРА УЛФАТОВНА




ПЕДАГОГИКА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТАЛАБАЛАРДА ИЖОДИЙ ФИРКЛАШ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
13.00.01. – Педагогика фанлари доктори (DsS) илмий даражасини олиш учун ёзилган


диссертацияси


Чирчиқ - 2022


КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзуси долзарблиги ва зарурати. Жаҳон педагогик таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш маданиятини интегратив ёндашувлар асосида ривожлантиришнинг креатив механизмларини такомиллаштирилишига алохида этибор берилган. Европа Итт9-ифоқи Ҳайъатининг 2000 йилда қабул қилган “Умр бўйи таълим олиш масалалари бўйича меморандуми” асосида таълим олувчилар учун тенг имкониятлар яратиш, уларда ижодий маданиятини шакллантириш, компетенцияларининг самарадорлигини ошириш, модулли таълимни ташкил этишга доир йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жаҳон таълим муассаларида ижтимоий, иқтисодий ва маънавий соҳаларнинг ўзаро интеграллашуви шароитида халқаро малака талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, педагогик таьлим ўқитиш жараёни самарадорлигини ошириш ва уларни медиатехнологиялар асосида ташкил этиш ва моделларини такомиллаштириш, ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга бўлажак ўқитувчларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш, китобхонлик малакаларини ривожлантириш, бадиий- ифодали, ҳиссий-эстетик имкониятларини кенгайтириш жараёнини таълимга татбиқ этиш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Республикамизда педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг юксак билим ва ахлоқий сифатларни ўзида мужассамлаштирган эркин тафаккур юритувчи комил инсонни тарбиялаш ва уларда ижодий ёфикрлаш маданиятини шакллантириш, янгиликларга интилувчи яхши фазилатли кадрларни тайёрлашнинг меъёрий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш” устувор вазифалар этиб белгиланди. Натижада олий таълим муассалари ёшларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш имкониятлари янада кенгаяди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling