Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet1/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola


МАХСУС ҚИСМ
Б И Р И Н Ч И  Б Ў Л И М
ШАХСГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
I боб. ҲАЁТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
97 - м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Қасддан одам ўлдириш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсни;
б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни;
в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни;
г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини;
д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда;
е) оммавий тартибсизликлар жараёнида;
ж) ўта шафқатсизлик билан;
з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда;
и) тамагирлик ниятида;
к) миллий ёки ирқий адоват замирида;
л) безорилик оқибатида;
м) диний таассублар замирида;
н) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақса­ди­да;
о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этили­шини осонлаштириш мақсадида;
п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда;
р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирил­иши -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
1. Ўзга шахснинг қасддан ўлдирилишига сабаб бўлиш одам ўлдириш деб эътироф этилади.
2. Содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш лозимлиги тўғрисидаги қонун талабларига қатъий риоя этиш шарт[1] ҳисобла­ниб, уларга ҳар қандай ишни, айниқса, қасддан одам ўлдиришга оид ишларни кўриб чиқишда қатъий амал қилиш лозим бўлади, чунки қонун айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда бу жиноятни со­дир этган айбдорга нисбатан ўлим жазосини қўллашни назарда тутади.
Ишнинг тўғри ҳал этилиши учун муҳим ҳисобланса-да, бироқ олиб борилган тергов бир ёқлама ва тўлиқ бўлмаганлиги натижа­сида одам ўлдириш жиноятининг барча ҳолатлари аниқланмаган тақдирда, шунингдек, бу камчиликни суд мажлисида бартараф этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда иш қўшимча терговга қайта­рилиши керак.
3. Қасддан одам ўлдириш жиноятининг объекти ўзга шахс­нинг ҳаёти ҳисобланади. Қонун ҳар қандай шахснинг ҳаётини, унинг ёши, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, бир хилда ҳимоя этади. Шунинг учун ёшни ҳам, кексани ҳам, соғни ҳам, беморни ҳам ҳаётдан ҳуқуққа хилоф равишда маҳрум этиш одам ўлдириш деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасида эвтаназия тақиқланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling