Экология соҳасидаги жиноятлар
Download 30.73 Kb.
|
Экология соҳасидаги жиноятлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш жинояти учун жавобгарлик
Экология соҳасидаги жиноятлар Режа:
1. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш жинояти учун жавобгарлик. 2. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик билан боғлиқ жиноятларнинг тушунчаси ва юридик таҳлили 3. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили. 4.Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш жиноятининг юридик таҳлили 5. Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш жинояти учун жавобгарлик. 6. Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузишжиноятининг юридик таҳлили 7. Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик. 8. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш жиноятининг юридик таҳлили. 9. Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш жинояти учун жавобгарлик (ЎзР ЖК 193-моддаси) Таҳлил қилинаётган модданинг бевосита объекти табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўли билан хўжалик ва бошқа фаолият соҳасидаги экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. Атроф муҳитнинг салбий ўзгариши, экологик хавфсизлик норма ва қоидалари бузилишидан келиб чиққан инсон соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар қўшимча объект бўлиши мумкин. Атроф-табиий муҳит – ўзаро алоқадорликда бўлган табиий объектлар (ҳаво, суд, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳ. к.) йиғиндиси. Объектив томондан жиноят саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларнинг бузилишида; давлат комиссияларининг аъзолари томонидан бу объектларнинг норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлишида ифодаланади. Жиноят объектив томонинг зарурий белгиси ҳаракат билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир. Диспозицияда санаб ўтилган қилмишлар ва келиб чиққан оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш экология хавфсизлиги нормалари ва талаблари бузилишида акс этган қилмиш ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги қонуниятли зарурий боғлиқлик мавжудлигини аниқлаш қоидалари бўйича бегиланиши лозим. Ҳаракат билан оқибат ўртасида сабабий боғланиш бўлиши мажбурийдир ва зарарли оқибатлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бузишдан келиб чиққанлигини (бошқа ёки қўшимча омиллар орқали келиб чиқмаганлигини) билдиради. Кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан ҳаракат ўртасидаги сабабий боғланиш эксперт ёки табиий фанлар (геология, гидрометереология, атмосфера физикаси ва бошқа) соҳадаги мутахассислар хулосаси бўйича белгиланади. Жиноят экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишдан юзага келган оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Шахс экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузаётганлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига унинг кўзи етади, уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ва келиб чиққан оқибатларга бепарво муносабатда бўлади. Экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишнинг субъекти ўн сак-киз ёшга тўлган, ўзининг хизмат ҳолати бўйича атроф табиий муҳит қоида-лари ва экологик хавфсизлик нормасига риоя этилишига масъул шахслар ҳисобланади. Уларга атроф муҳитга нисбатан фойдаланувчи ёки табиий ресурслардан фойдаланувчи ёхуд табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат қилиш функциясини бажарувчи мансабдор шахслар киради. Бундан ташқари, объектларни қабул қилиш бўйича давлат комиссияси таркибига кирувчи архитектура-лойиҳа бошқармаси, илм-фан, саноат корхо-налари, қурилиш ташкилотлари, коммунал хизмат органлари ва маҳалий ҳокимиятнинг мансабдор шахслари ҳам жиноят субъекти бўлиши мумкин. Асосий ўринни давлат, жамоат муассасалари, ташкилотлар ва корхоналар ишчиларининг хизмат ваколатлари кўрсатилган идоравий норматив ҳужжат-лар: устав, йўриқнома ва буйруқлар эгаллайди Субъектнинг жавобгарлиги ҳал қилинаётганда бу норматив ҳужжатлардан фойдаланиш керак. Download 30.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling