Мавзу: бирлаштирилган брендинг


Download 151.5 Kb.
bet1/6
Sana29.01.2023
Hajmi151.5 Kb.
#1137780
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-Мавзу. Бирлаштирилган брендинг

МАВЗУ: БИРЛАШТИРИЛГАН БРЕНДИНГ


Режа:

  1. Бирлаштирилган (интеграциялашган) брендингнинг моҳияти
  2. Интеграциялашган брендларни жорий қилиш

  3. ПР-технологиялар




1. Бирлаштирилган (интеграциялашган) брендингнинг моҳияти

Интеграциялашган брендинг компаниянинг стратегияси бўлиб, унда барча хатти-ҳаракатлар ва мурожаатлар товар қийматига асосланади. Унинг ичида компаниянинг кучли томонлари, истеъмолчилар қадриятлари, хизматлар ўзаро кесишади. Бренднинг марказида истеъмолчилар билан муносабатлар ётади.


Бирлаштирилган брендингнинг афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Компанияда интеграциялашган брендинг моделидан фойдаланишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. бренд компания ривожланишининг асосий устувор йўналиши бўлиб, мақсадли аудитория билан узоқ муддатли мустаҳкам алоқалар ўрнатиш орқали компаниянинг тўлиқ муваффақиятли бўлишига асос бўлади;

  2. интеграциялашган брендинг модели етарлича ўрганилиб ҳамда ишлаб чиқилган бўлса, у ҳолда компанияга тезкор равишда татбиқ этилиши зарур бўлади;

  3. компания ходимлари учун интеграциялашган брендингни амалга ошириш бўйича батафсил режалар ишлаб чиқилади;

  4. интеграциялашган брендинг модели интеграциялашган маркетинг ва маркетинг коммуникациялари концепциясини ривожланишини англатади;

  5. интеграциялашган брендинг модели ўзининг таркибий тузилиши бўйича оддий ва тушунарли.

Компанияда интеграциялашган брендинг моделидан фойдаланишнинг камчиликлари қуйидагилардан иборат:

  1. моделни қўллаш, биринчи навбатда, истеъмолчиларнинг хулқ-атвори устунликка эга бўлган бозорларда ҳамда истеъмолчилар харид қилиш жараёнига жалб этилган ва шахсий истеъмолга йўналтирилганда ўз самарасини беради. Масалан, юқори технологияли компаниялар, электрон тижорат соҳалари ва бошқаларда;

  2. моделни қўллаш ўзларининг ривожланишида соябонли ёки корпоратив брендлардан фойдаланадиган компаниялар учун самарали ҳисобланади.

Интеграциялашган брендингни мақсади истеъмолчиларни бренд билан рационал ва иррационал даражаларда қиёслашдан иборатдир.
Интеграциялашган брендинг қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.


    1. Download 151.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling