Мавзу. Кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш


Download 196.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana05.02.2023
Hajmi196.03 Kb.
#1167958
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 мав




МАВЗУ. КАДРЛАР ТИЗИМИДАГИ 
ЯНГИЛИКЛАРНИ БОШКАРИШ

Режа 

 

1. Кадрлар тизимидаги инноватиканинг асосий 
тушунчалари 

2. Кадрларга оид янгиликларнинг мохияти ва 
уларни таснифлаш 

3. «Инновацион-кадрлар менежменти» тушунчаси 
ва унинг асосий максадлари 

4. Кадрлар ишида янгиликларни сабаб жихатидан 
таъминлаш 



1. Кадрлар тизимидаги инноватиканинг асосий 
тушунчалари 

  

Персонал сохасидаги «инноватика», «базис» тушунчалари 
жумласига куйидагиларни киритиш мумкин: 

Кадрлар тизими (КТ) – ижтимоий-иктисодий тизим 
(бизнинг мисолимизда ташкилот)нинг марказий ва анча 
мураккаб ташкил этилган кичик тизими (ўзаги)дир. У 
мазкур тизимнинг мехнат потенциалини (унинг микдор, 
сифат ва таркибий мезонларини), унинг турли таркибий 
кисмлари бўлган кадрлар, уларнинг максадлари, фаолият 
кўрсатиш ва ривожланиш нормалари хамда 
механизмларини камраб олади. 

Кадрлар ва кадрлар тизимининг ривожланиши – бу, 
уларнинг микдор ва сифат жихатидан мукаррар илгарилаб 
борадиган ўзгариши (даражасининг ортиши, 
янгиланиши), янги максадлар, вазифалар, касб-малака ва 
коммуникация мезонлари билан тузилиши, ўзаро 
алокалари, бошкарув субъекти ва усуллари билан янги 
холатга ўтишидир. 



Кадрлар тизимининг ривожланиши – мазкур 
тизимнинг анча такомиллашган ва самарали шаклларига, 
максадлар, тузилиш ва усулларга ўтишдан иборатдир. 
Бунга доимий изланиш, кадрлар сохасидаги янгиликларни 
ишлаб чикиш ва амалга ошириш негизида эришилади. 


Download 196.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling