Мавзу: Қурилиш технологияларини лойиҳалаш


Download 47.75 Kb.
bet1/5
Sana16.04.2023
Hajmi47.75 Kb.
#1360497
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2мавзу


2-мавзу: Қурилиш технологияларини лойиҳалаш





Режа:

  1. Қурилиш технологиялари структурасини моделлаштириш.

  2. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари.

  3. Қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини лойиҳалаш.

  4. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш методлари.

Таянч иборалар:
Қурилиш технологиялари структураси, моддий жараён, ахборот жараёнлари, иш ўрни
бўлинма, қамров, ишлар фронти, ярус, ташкилий – технологик жараён, ҚМҚ, ҚТЕЛ, ИБЛ,
кетма – кет усул, параллел усул, оқим усули.



  1. Қурилиш технологиялари структурасини моделлаштириш.

Обектни қуришга тайёргарлик кўриш ва барпо этишдаги амалга ошириладиган ишлаб чиқариш жараёнлари таркибини таҳлил қилиб, уларнинг икки асосий гуруҳини: моддий ва ахборот гуруҳини белгилаш мумкин.
Моддий жараёнларни қурилиш жараёнлари деб аташ қабул қилинган бўлиб, улар қурилиш ишлаб чиқаришнинг моддий элементларига йўналтирилган барча амалларни қамраб олади. Улар қурилиш технологиялари таркибига киради.
Ахборот жараёнлариахборот технологияларининг – ҳисоб-китоб методлари, ахборот-ҳисоблаш техникаси методлари, дастурлари ва воситалари ёрдамида амалга оширилади ва қурилиш технологияларини янада самарали амалга ошириш бўйича қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадида идеал буюмлар (ахборот, сон, дастлабки маълумотлар, ҳужжатлар) ни қайта ишлашга йўналтирилган.
Ахборот технологиялари реал қурилиш жараёнларига эмас, балки моделларга нисбатан қўлланилади. Модел деганда реал жараённи, унинг параметрлари орасидаги алоқаларни тавсифловчи структуравий (тузилмавий) схемалар, математик ифодалар, сўз билан берилган таърифлар ёрдамида расмий акс эттириш тушунилади. Умумий кўринишда бу реал жараённи соддалаштириш бўлиб, олинган натижаларнинг ҳаққонийлигини кейин баҳолаш билан мақбул йўл қўйишларни қабул қилишдир.
Лойиҳавий конструксияни яратиш учун унинг параметрлари, мураккаблиги, конфигурасияси, фазодаги вазиятига боғлиқ ҳолда тегишли қурилиш жараёни шакллантирилиши керак бўлиб, у унга кирувчи оддий жараёнлар ва операсияларнинг маълум кетма – кетлигига эга бўлади. Қурилиш жараёнини ифодаловчи параметрлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз
{Р}= {Р12,..,Рм}.
Қурилиш жараёни техник воситалар ёрдамида бажарилиши мумкин бўлиб, улар бир турли ёки хар хил турли машиналар, механизмлар, асбоб-ускуналар ёрдамида бир ёки бир нечта оддий жараёнларни ёки операсияларни амалга ошириши мумкин. Техник воситаларни ифодаловчи параметрлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз
{М}= {М 1, М 2,...,М к}.
Мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар кетма – кетлигини, техник воситаларни бошқаришни, конструксияни ва мосламаларни ўрнатишни звено ва бригадаларга бирлаштирилган ишчилар амалга оширишади. Мехнат ресурсларини ифодаловчи параметрлар йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз
{Қ}={Қ1, Қ2,..,Қл}.
Қурилиш технологиясининг асосий элементларидан бири моддий буюмлар бўлиб, улардан лойиҳавий конструксия шаклланади. Моддий параметрларнинг физик-механик, технологик, геометрик ва бошқа тавсифлари ва параметрларининг йиғиндисини қуйидаги тарзда белгилаймиз
{Л}={Л12,…,Лл}.
Лойиҳавий конструксия ўз ичига конструксиянинг қисмларини олиб, улар тузилмавий(тузилиш) белгисига кўра ҳам (оралиқлар, блоклар, сексиялар ва ҳ.к.), ташкилий белгисига кўра ҳам (яруслар, қамровлар, участкалар, зоналар ва ҳ.к.) ажратиш мумкин.
Қурилиш жараёнининг бир маромда амалга оширилиши барпо этилаётган обектнинг ҳажмий фазосини горизонтал текисликда қамровларга ва участкаларга, вертикал бўйича эса ярусларга ажратиш (бўлиш) билан боғлиқ фазовий параметрларини тегишлича танлаш билан таъминланади.
Иш ўрни – бу қурилиш жараёнида иштирок этувчи ишчилар ҳаракатланадиган ва керакли материаллар ва техник воситалар жойлашган участкадир. Иш ўрни мехнат жараёни учун қулай бўлиши ва мехнат ҳавфсизлигини таъминлаши керак.

Download 47.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling