Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Download 186.18 Kb.
bet1/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi


Алданган Айселнинг тавбаси. Холид Эртўғрул

БИРИНЧИ БЎЛИМ

Аламли болалик йилларим


"Бирин-кетин бутун оила аъзоларимни йўқотдим. Фалокат устига фалокат ёғилар эди. Дунёда яккаю ёлғиз қолгандим гўё. Меҳрибон ва тиргак бўладиган бирор кишим йўқ эди. Мен учун ягона тасалли кўз ёшларим эди. Олдинда ҳаётнинг оғир кулфатлари кутиб ётарди..."

Қайғули мактуб


Рамазон ойи. Хонамдаги жимжитликни хиққилашларим бузарди. Неча соатлардан буён стол ёнида кўз ёш тўкардим. Ўқиганим узундан узоқ мактубнинг ҳар бир сўзи гўё ичимни ёқар, юрагимни доғларди. Бутун ўй-ҳаёлларимни остин-устун қилганди бу мактуб.
Мухлисларимдан ҳар куни сон-саноқсиз мактуб оламан. Ҳар бир мактуб айри бир қайғуни, айри бир мушкулот, айри бир хурсандчиликни хабарчиси эди. Баъзисидан ёрдам ва далда овозлари юксалар, баъзиларидан ширин бир мужда эшитилар, баъзиларида эса ҳар хил муаммоларга ешим сўраларди. Умуман, барча мактублар самимий салом билан бошланиб, яхши дуолар билам якунланарди.
Бу мактуб эса булардан фарқли ўлароқ, ҳар бир ҳарфи кўз ёшлар, фарёд ва алам билан безалган эди. Шунчалар оғир дард ҳасратга тўла эдики, “бир инсон бунча азобни қандай енга олдийкин?”, дея ажабланардим. Бу мактуб эгасига гўёки юзлаб қассоб қўлларида ўткир пичоқлар билан ҳамла қилаётгандек туюларди.
Ҳар турли инсонлар, оилалар, тарбиячилар, раҳбарларнинг мактубларни ўқиб битирдим.
Ниҳоят, шу мактубни тугатар эканман, бола каби йиғлашга тушдим.
Хиққилашларимни эшитган хотиним ёнимга келди. Қрашимдаги мактубларни кўриб: - Яна шуларми? - дея сўради.

  • Ҳа, - дедим. Аммо бу галгиси жуда бошқача экан.

Хотиним уни қўлига олди. келган мактубларни бизни дардкаш дўстларимиз эди. Мактублар қайғули, изтиробли бўлса, бирга кўз ёш тўкамиз, севинчли бўлса, бирга шодланар ва бахтиёр бўлардик.
Мактубда:"Ягона чорам қолди, у ҳам бўлса, ўзимни ўзим ўлдириб қутулиш", дейилганди. "Бу дунёда ифлос, гуноҳкор ва ортиқчалигимни ҳис қилдим. Покланиш учун ўлишим керак. Мен учун яшашдан ва умид қилишдан бошқа нарса қолмагани учун шундай қилмоқчиман". Мактуб шундай умидсиз бошланганди. Аммо жуда ибратли ва ҳайратлантирувчи бир шаклда якунланганди.
Ҳаёти азоблар ичида ўтган ёш қизнинг ўлим тўшагида ёзган бу ибратли мактубини ўқишда давом этдим.

  • Ҳурматли Эртуғрул бей, - дея мурожаат қилганди у.

Ушбу мактубимни хуш кўринг. Чунки буни ўлим тўшагида ёзяпман. Ўлим тўшагидаги инсонни қанчалар қайғу ичида, мувозанатсиз бўлишини яхши биласиз. Жумлаларим узуқ юлуқ, ёзувларим эгри бугри. Зеро, бу мактубни адабиёт асари бўлиши учун ёзаётганим йўқ. Мақсадим шуки, инсонлар буни ўқиб, ўзларидан уялишсин, кўчаларда қаровсиз қолган кишиларга одамдек муносабатда бўлишсин. Мен ҳамма нарсамни - бутун поклигимни, ростгўйлигимни, ўзлигимни йўқотдим. Ҳамма яхши нарсаларимни тортиб олишди. Энди ўзимдан ҳам, бошқа нарсалардан ҳам уяламан. Бу ҳаёт бошқа бировда такрорланишини хоҳламайман. Шунинг учун бу мактубни ёздим.
Мен соғлом одам эмасман. Ўлимимга олдиндан рози бўлганман. Бу ишни ўзим бир дақиқа бўлса ҳам олдин тугатмоқчи эдим. Хуллас, ортиқча бир инсон ўлимни танламоқчи. Бу нопок одамнинг чор-атрофни кирлатишга ҳеч ҳам ҳаққи йўқ...

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling