АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да
миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини муомалага чиқариш,
фойдаланишга тақдим этиш ва
автоматлаштирилган қурилмаларидан
фойдаланиш тартиби тўғрисида
низомга 5-Илова
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да жисмоний шахсларга банк картаси
ҳисобварағини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ОММАВИЙ ОФЕРТА (намунавий шакл)
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” (кейинги ўринларда - Банк) жисмоний шахсга (кейинги ўринларда - Банк картаси сақловчиси) банк картаси ва ҳисобварағини очиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367-369-моддасига мувофиқ оммавий оферта (кейинги ўринларда - Оферта) тузишни таклиф қилади.
Банк картаси сақловчиси Банкнинг таклиф этган Офертасини ҳаракатлари орқали акцептлаши, у томонидан оферта тузишга рози бўлганлигини ҳамда уни талабларини эътирозсиз тўлиқ қабул қилганлигини билдиради.
Офертани Банк картаси сақловчиси мобил алоқа воситаси орқали банкнинг www.qqb.uz веб-сайтидан PDF-шаклида юклаб олиши мумкин.
1.1. Офертада қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:
акцепт – офертанинг тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши. Офертани акцептлаш шартнома тузилганигини вужудга келтиради ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади;
банк картаси – уни сақловчисига тўлов инфратузилмари орқали тўловларни амалга ошириш ёки нақд пул маблағларини олиш ёхуд валюта айирбошлашни амалга ошириш ва банк картасининг эмитенти томонидан белгиланган бошқа операцияларни бажариш имконини берувчи тўлов воситасидир; Банк картаси дебет, кредит картаси, шу жумладан виртуал (жисмонан мавжуд бўлмаган) карта бўлиши мумкин;
банк картаси сақловчиси – эмитент ёки банк карталарини тарқатувчи банк билан мижоз ўртасидаги шартномага асосан банк картасидан фойдаланувчи мижоз ёки мижоз томонидан ваколат берилган шахс;
Do'stlaringiz bilan baham: |