Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент - 2004 2 Сўз боши ўрнида
1 Ш.А.Абдуллаева ПЕДАГОГИКА Тошкент - 2004 2 Сўз боши ўрнида Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданок сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, маъданий-маънавий ва илмий ҳаётимизда кўплаб янгиликлар, умумбашарий жараёнлар билан бо/лиқ ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Фан ва техника оламида турли-туман ажойиб кашфиётлар юз бермоқда. Ижтимоий ҳаёт соҳаларида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тўғри талқин қилишда, мураккаб педагогик жараёнларнинг ечимини топишда кўпинча илмий атамаларни тўғри англаб етиш муҳим аҳамият касб етади. «Энг муҳими инсон ва фуқаронинг фикрлаш ва дунёқараши ўзгармоқда, сиёсий ва ижтимоий онги, унинг савияси тўхтовсиз ўсиб бормоқда»-деб таъкидлайди Президинтимиз И.А.Каримов. Мана шундай жараёнларни, янгиликларни таҳлил қилишда, аждодларимиз томонидан яратилган маънавий, маданий, диний меросимизни авайлаб, билим ва кўникмаларни ёш авлодга тақдим этишда, янгича мантиқий фикрлаш малакасини шакллантиришда педагогиканинг аҳамияти салмоқлидир. Ижтимоий воқеа–ҳодисаларни, ҳаётда содир бўлаётган янгиликларни тушуниб олиш ва уни ҳимоя қилиш учун эса замонавий фан билан танишиш зарур. Маълумки, ҳар бир мустақил фан ўзининг предмети ва методологик асосларига эгадир. Педагогика ҳам бошқа фанлар каби авволо жамиятнинг талаб ва эҳтиёжлари асосида вужудга келди. Шу сабабли таълим-тарбия жараёнини ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми деб қараш лозим, чунки таълимий ва тарбиявий ишларни тасаввур қилиш қийин. Ҳозирги кунда Педагогика таълим-тарбиянинг мақсади ва вазифалари, давлат таълим стандартлари, таълим ва тарбиянинг усуллари, ташкил этиш шакллари, умуман унинг қонуниятлари ҳақида билим, маълумот берадиган фанга айланди. Педагогика нафақат ўзининг ўрганувчи предмети, балки тарихий ривожланиш билан ҳам ниҳоятда қизиқарли фандир. «Авесто» таълимоти, «+уръони Карим» сабоғи, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810-970), Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат- Термизий (824-892) каби ҳадис илмининг улуғлари таълим-тарбия жараёнида ўзига хос ўрин эгалладилар. Илк ўрта асрларда Абу Носир Фаробий (789-950), Абу Али ибн Сино (980-1037), Абу Райҳон Беруний (937-1051), Кайковус (XI аср), Ахмад Югнакий (XI аср), Маҳмуд +ошғарий (XI аср) каби алломалар таълим- тарбияга оид дунёвий фикрлари билан довруқ қозондилар. Ўзбек бадиий тилининг асосчиси, буюк давлат арбоби Мир Алишер Навоий ўзининг тарбиявий аҳамиятга молик бўлган ноёб асарлари, илмий тафаккур ва фалакиётилми соҳасида етук дунёқараш соҳиби Мирзо Улуғбек маърифий қарашлари, Захриддин Муҳаммад Бобир ва бошқа адиблар 3 ўзларининг ўлмас ижодиёти билан педагогика тараққиётига салмоқли хисса қўшдилар. Овропа файласуфлари Тертуллиан (160-222), Августиан (354-430), Актавиан (1225-1274) ларнинг педагогик таълимоти муваффақият қозонган бқлмасада, роттердамлик Эразм (1466-1536), италиялик Витторино де Фелтре (1378-1446), фарангистонлик Франсуа Рабле ( 1494 – 1553) ва Мишел Монтен (1533-1592) ларнинг инсонпарварлик ғоялари таълим – тарбияга оид қарашлар муҳим аҳамият касб этди. Дидактиканинг асосчиси, чех олими Ян Амос Коменскийнинг таълим тамойиллари шакллари ва педагоги Жон Локк (1632 1704) нинг «жентелмен- тарбияси»-тадбиркор ва маърифатли ишбилармон ва зиёли эътиқоди кучли шахс тарбиясига оддий таълимоти бугунги кунда ҳам ўз дорзарблигининг йўқотганича йўқ. Француз маърифатпарвар мутафаккирлари Дини Дидро (1713 1784) К Гелветсий (1715 1771) П Голбах (1723 1789) Жан Жак Руссо (1712 1778) ларнинг демократик ва гумбанистик қарашлари шветсариялик олим Логанн Генрих Песталотси (1746 1827) нинг ўқувчиларнинг маънавий тарбияси ривожлантиручи таълим назарияси педагогика соҳасини кенгайтирди. Америкалик олимлар Логанн Фридрих Гербарт (1776 1841) Жон Дюи (1859 1952) Эдвард Торндайт (1874 1949)ларнинг фанда «тарбиявий таълим», дарс модели», «ривожлантирувчи топшириқлар тизими», «экспрементал педагогика», «тест усули» каби тушунчаларни киритишлари, ноанавий педагогик таълимотлари немис олими Фридрих Адолф Дистервек (1790 186)йилнинг таълим тамойиллари муоммаларига қарашли назарияси мисолларни инсонларни ханузгача оргиналлиги билан хайратга солади. Рус миллий педагогикасининг асосчиси Константин Диметревич Ушинский (1824 1870) нинг ўқитишнинг халқ чилиги назарияси улуғ ёзувчи олим педагогк танкитчи Лев Николоевич Толстой (1828 1910) нинг ўқитиш жараёнидаги ҳаётийлик тамойили ўзига хос ўринни эгаллади. Жадидчилик ҳаракатининг ёрқин намоёндаларидан Муннаввар +ори Абдурашидхонов, Махмудхўжа Беҳбудий, Саид Аҳмад Сидиқий, Абддула Авлоний, Абдурауф Фитрат, Исхоқхон Ибрат, Муҳаммадшариф Сўфизода кабилар Туркистон маорифи ва таълим-тарбия ривожига салмоқли хисса қўшдилар. Улар ўзларининг сермазмун ҳаёти ва фаолиятлари билан ханузгача ёш авлодга ибрат намунаси бўлиб келмоқда. Бугунги кунга қадар педагогика соҳасида янги-янги таълимотлар ғоялар кашф қилинди. Юзлаб рисолалар асрлар яратилди. Бу соҳага оид «Эверес чўққилари» забт этилди, аммо тарбия жараёнидаги инсонни чуқур ўйга чўмдирадиган муоммолар ханузгача ўз ечимини тўлақонли топгинича йўқ. Педагогиканинг методологик асоси ёш авлодни тарбиялаш анъаналарини жамиятнинг тараққиёт босқичларидаги ўқитиш ва камол топтириш тизимлари уларнинг қонун қоидаларини қомусий мутафаккирлар марифатпарвар адиблар ва педагогларнинг таълим-тарбия маърифатга доир ғояларини ва уларнинг рифожланиншининг ўрганадиган фандир. 4 Замонавий педагогика иштимоий ҳаёт жабҳаларига фаолият кўрсатаётган шахсларни бозор шароитида бардош берадиган юксак онгли мустақил фикрлай оладиган ўзгаларга ибрат бўладиган билимли комил инсон муҳим масалаларни ҳал қилиши лозим. Фан оламида бугунги кунда содир бўлаётган янгиликлар ўзининг шитоби ва кўлами билан инсонни хайратга солади. Мазкур маълумотнома бугунги кунда педагогика фани соҳасида юзага келган янги тушунчаларни англашда, педагогик технологияга оид категорияларни таҳлил қилишда китобхонларга жиддий кўмакчи бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир. Муаллифлар қўл ўрган экспресс-маълумотномада юздан ортиқ педагогикага оид саволларга шарҳлар ва изоҳлар келтирилган бўлиб китобхонлар зарур ахборотни кам вақт сарфлаб зудлик билан топа олишлари мумкин. Мазкур маълумотноманинг «Педагогиканинг умумий асослари» деб номланган биринчи бўлимида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг вазифалари, уларнинг моҳияти, амалга ошириш босқичлари, «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг тузилиши, Ўзбекистонда таълим тизими ва турлари; педагогика фани, унинг вазифалари, уларнинг моҳияти амалга ошириш босқичлари Таълим тўғрисидаги қонунинг тузилиши Ўзбекистон таълим тизими ва турлари педагокиа фани унинг вазифалари асосий категориялари ушбу фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси жамият тараққиёти тутган ўрни. Ушбу фанинг бошқа фанлар билан методлари тўғрисида малумот кертирилган “Тарбия назарияси ва амалиёти” бўлимида муаллифлар томонидан тарбия жараёни унинг моҳияти ва вазифалари методлари шакллари миллий инсоний қадриятлар миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг комил инсон тарбиясидаги ўрни. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари тўғрисида кенг маълумот йиғилган шуниси диққатга сазоворки, муаллифлар тарбияда мактаб оила жамоатчилик ҳамкорлик шаклларини манавий ахлоқий тарбиявий очиб беришга ҳаракат қилишган. Ахлоқийлик категориялари ҳақида мутафакирларнинг қарашларини кертилган. Дидактика таълим назарияси бўлимида таълим жараёни унинг хусусиятлари таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари дидактика ва унинг категориялари. Таълим мазмунини акс эттирувчи норматив ҳужжатлар. Таълим методлари тамойиллари босқичлари замонавий ахбарот ва компьютер технологиялари тўғрисида маълумотлар жамланган. Педагогика тарихи бўлимида тарихи Фан ва ўқув предмети сифатида қадимги ёзма маърифий ёдгорликларда улуғ бобокалонларимиз меросий ўгитларидан мутафакирлар асарларининг таълим-тарбия масалалари, ҳадис илми ривожда Ал Бухорий, Ал Термизийларнинг, қомусий олимларимиздан Абу Райхон, Ибн Сино, Абу Носир Фаробийларнинг педагогик қарашлари. Темурийлар даврида таълим-тарбия жадидчилик ҳаракатларининг намоёнларининг туркистон марифи ривожида қўшган хисслари ҳамда ҳозирги босқичда жаҳон мамлакатларида таълим-тарбия тизими тўғрисида маълумотлар келтирилган. 5 Педагогик маҳорат бўлимида педагогик қоблият ва унинг турлари педагогик техника педагогик мулоқат ва уни бошқариш услублари, педагог назокат ва педагог одоб ахлоқ каби тушинчалар ўз ўрнини эгаллаган. Илгор педагогик технологиялари деб аталмиш олтинчи бўлимида педагог тушунчасининг унга берилган тарифи ПТ кансерасининг ривожланиш каби тушунчалар ёритиб бериган шу билан бир қаторда иновацион технология усулларини Брейнторнинг Настер Синквер Кейс Пимбор каби усуллари кенг талқин қилинган. Китоб Юнейско Юфа ўқув лойиҳасига профессор кўп йиллик таржибаси ва талаба ёшлар билан ўтказилган сўров натижалари асосида таёрланган. Мазкур китоб Республикамизнинг педагокика ва бошқа олийгох талабалари узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар учун мўлжаланган бўлиб ундан педагогика билан қизиқувчи барча китобхонлар фойдаланиши мумкин. 6 Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling