Ш. Т. Искандарова, М. Т. Кариева, Г. А. Джалилова, Н. А. Максудова соғлик ва касаллик социологияси


Download 211 Kb.
bet1/15
Sana30.04.2023
Hajmi211 Kb.
#1406769
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Соглик ва касаллик социологияси


Ш.Т.Искандарова, М.Т.Кариева, Г.А.Джалилова, Н.А.Максудова
СОҒЛИК ВА КАСАЛЛИК СОЦИОЛОГИЯСИ

(олий хамширалик иши факультети талабалари учун дарслик)




Тошкент - 2013


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТИББИЙ ТАЪЛИМ РИВОЖЛАНИШ МАРКАЗИ
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
М.С.ТУРСУНХОДЖАЕВА НОМИДАГИ ТИББИЁТ КОЛЛЕЖИ


СОҒЛИК ВА КАСАЛЛИК СОЦИОЛОГИЯСИ

(олий хамширалик иши факультети талабалари учун дарслик)



ТОШКЕНТ – 2013


Тузувчилар:
Искандарова Ш.Т. – ТошПТИ жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси мудири, т.ф.д., профессор,
Махмудова Н.М.- ТошПТИ жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси профессори, д.м.н.,
Джалилова Г.А.- ТошПТИ жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.н.
Кариева М.Т.- М.С.Турсунходжаева номли тиббиёт коллежи ўқитувчиси
Тақризчилар:

  1. Рустамова Х.Е. - ТТА жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқариш кафедраси мудири, профессор, д.м.н.

2. Шомансурова Э.А.- ТошПТИ амбулатор тиббиёт ва нур диагностикаси кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

Дарслик Тошкент педиатрия тиббиёт институти 2013 йил «______» __________ МУК ида мухокама қилинди. Баённома №____


Дарслик Тошкент педиатрия тиббиёт институти 2013 йил «______» __________ и Илмий Кенгашида мухокама қилинди. Баённома №____

Илмий котиба Э.А.Шомансурова
Мундарижа



Мавзулар номи

Бет.

Кириш……………………………………………………………..

5

1Бўлим.
Основы гигиенического обучения и воспитания населения.
Пропаганда здорового образа жизни……………………………….

10


II Бўлим
Инфекционные заболевания – как социально-гигиеническая проблема………………………………………………………………

28


III Бўлим
Неинфекционные заболевания – как социально-гигиеническая проблема………………………………………………………………

40


3.1. Сердечно-сосудистые заболевания – как социально-гигиеническая проблема……………………………………………

43

3.2. Болезни органов дыхания, ХНЗЛ – как социально-гигиеническая проблема………………………………………………………………

53

3.3. Туберкулез – как социально-гигиеническая проблема………………………………………………………………

57

3.4. Эндокринные заболевания – как социально-гигиеническая проблема………………………………………………

66

3.5. Нервно-психические заболевания – как социально-гигиеническая проблема……………………………………………..

75

3.6. Злокачественные новообразования – как социально-гигиеническая проблема…………………………………………….

82

IV Бўлим
Алкоголизм, наркомания, курение – как социально-гигиеническая проблема ……………………………………………………………..

92


V Бўлим
5.1. Инфекции, передаваемые половым путём – как социально-гигиеническая проблема …………………………………………….

112


5.2. ВИЧ-инфекция и СПИД – как социально-гигиеническая проблема ……………………………………………………………..

119

V Бўлим
Травматизм и отравления – как социально-гигиеническая проблема

123

Хулоса …………………………………………………………….

131

Адабиётлар рўйхати………………………………………………….

132



КИРИШ

Саломатлик ва касаллик социологияси (тиббий социология) – социологиянинг тиббиёт тизимини, “касаллик” ва “саломатлик” ижтимоий таомиллари, тиббиёт соҳасида одамларни ўзларини тутишларини ўрганувчи бўлим ҳисобланали. Тиббиёт социологиясига қизиқишнинг ўсиши шундан иборатки, унинг доирасида жамоатчилик институтларидан бири саломатликни ҳимоя қилиш тизими ҳолатини тадқиқот қилишни амалга ошириш мумкин.


Саломатлик ва касаллик социологияси (тиббий социология) янги илмий фан сифатида яқин даврларда ажралиб чиқди – ХХ аср 50-йилларида АҚШ да, кейинчалик Буюк Британияда (70-йилларда бошқа мамлакатларда). Тиббий социология пайдо бўлиши билан, тез суръатларда ривожлана бошлади ва хозирги даврда социология илмининг кенг тармоқларидан бирини белгилайди. У пайдо бўлишидан бошлаб икки йўналишда ривожлана бошлади:
1. тиббиётда социология (тиббий социология), тиббий ёрдам моделига асосланган, тиббиёт тизимларидаги муаммо мавзуларни аниқлашни ёритишга қаратилган.
2. тиббиёт ва соғлиқни сақлаш социологияси хаёт тарзидан фойдаланиб;
“Узлуксиз эмпризма” тенденцияси тиббиёт социологияси назарий ривожини бирлаштирди, шунинг учун иккинчи йўналиш кўпроқ тан олинган, саломатлик ва касаллик социологияси деб тўғри номланади. Унинг методологик асоси – соғлиқни сақлашни таъминлаш назарияси кейинги 20-йиллар ичида тез суратларди ривожланди.
Саломатлик ва касаллик социологияси (тиббий социология) – аҳоли саломатлигини социологик позициялардан ўрганади: биринчидан ер шаридаги алоҳида мамлакатлар ва худудлар аҳолишунослик даражасида, иккинчидан унинг кўпайиш шартига биноан, учинчидан турли касб ва ёшдаги аҳоли гурухларининг хаёт тарзига биноан.
Тиббий социология бошқа жамоатчилик ва табиий фанлар билан биргаликда, одамлар саломатлигини яхшилаш ва жисмоний ривожланиши, уларнинг меҳнат фаоллиги ва умр кўришларини узайтириш юзасидан ижтимоий-иқтисодий тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган,
Тиббий социология меҳнат ва яшаш шароити, турли ижтимоий-демографик ва касбдаги аҳоли гурухларининг саломатлигига таъсир кўрсатувчи факторларни ҳисобга олиб инсон саломатлигини шакллантириш ва сақлаш қонунларинини тадқиқот қилади. Замонавий шароитда тиббий социологиянинг вазифаси касалликларнинг ижтимоий профилактик хусусиятларини аниқлаш ва тадқиқот этиш, инсонларнинг замонавий жамият шароитида соғлом турмуш тарзини фаол шакллантириш қонуниятларини ўрганишдан иборат. Илмий-техникавий революция ва у билан боғлиқ ижтимоий, табиат ва экологик ўзгаришлар тиббий социлогиянинг ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилди. Жамият ҳаётининг барча соҳаларига илмий-техникавий юксалишларни жадал кириб келиши, улар доирасига миллионлаб инсонларни жалб этилиши улар турмуш тарзларини, касаллик ва саломатлик тўғрисидаги тушунчаларини тубдан ўзгартирди. Илмий-техникавий революциянинг тазйиқи остида одатий турмуш тарзини бузилиши инсонларни асабий холатларга, жанжалларга олиб келади, мъёрдан ортиқ овқатланиш ва салбий одатлар аҳоли орасида турли ҳил сурункали касалликларни тарқалишига сабаб бўлади. Шу сабабли, илмий-техникавий юксалиш жамият олдига, шу жумладан жамиятшунослик фанлари олдига аҳолининг касалликлар ижтимоий профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби муоммоларни қўйди. Тиббий социология бир қатор мутахасисликлар социология, психология, экология, география, иқтисод, тиббиёт, демография, этнография ва бошқа фанлар билан боғлиқ. Тиббий социологиянинг асосий вазифалари қуйдагилардан иборат:

  • турли ижтимоий гурухларда касалликлар тарқалишида турмуш тарзининг таъсири;

  • маданият (урф-одатларнинг) касалликлар тўғрисида тушунча, шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари, даволанишга таъсири;

  • касалларни даволаш билан боғлиқ институтларни ўзаро ҳамкорлиги;

  • тиббиёт институтларинн бошқа жамоатчилик институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги;

Тиббий социологиянинг асосий йўналишлари қуйдагилар:

  1. Ижтимоий жараёнлар ва муносабатлар соҳалари инсонларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, алоқалар таркиби, жамият турли тадбирларининг иш механизми ва унумдорлиги, инсон саламатлигини ҳимоя қилишни тадқиқот қилади;

  1. Ишлаб чиқиш ва иқтисодиёт соҳалар соғлиқни сақлашни ноишлабчиқариш соҳасидан ишлаб чиқаришга айлантиришнинг назарий ва амалий аспектлари, саломатликни ҳимоя қилиш (даволаш ва профилактика, меҳнат, яшаш шароитларини яхшилаш, дам олиш харажатлари, рекреция ва бошқалар) тадбирларига йўналтирилган молиявий манбаларни бирлаштириш, фарованлик ва саломатлик орасидаги алоқалар ва бошқалар тадқиқот қилинади;

  2. Экология ва табиий-географик муҳит: аҳоли саломатлиги минтақалараро фарқи ва уларни аниқлаш сабаблари ўрганилади;

  3. Ижтимоий-демографик жараёнлар ва аҳолишунослик соҳа: аҳоли саломатлиги истиқболлари, турли ишлаб чиқаришларнинг инсонлар саломатлигига таъсири, оила таркиби, фарзандлар сони, уларнинг туғилиш тартиби ва хокозолар тадқиқот қилинади;

  4. Қонунчилик ва хуқуқ соҳа: “бемор-шифокор”, “бемор-ўрта тиббиёт ходими”, “шифокор-ўрта тиббиёт ходими”, “бемор-касалхона”, “шифокор-тиббий муасаса маъмурияти”хуқуқий муносабатларини мувофиқлаштиришни ўрганади.

  5. Саломатликка фалсафавий и дунёқараш муоммолари соҳаси саломатликка танқидий тахлил концепцияси ва услубият тадқиқот қилинади.

Дунёда юз бераётган ўзгаришлар жамият барча соҳалари сингари соғлиқни сақлашда ҳам юз бермоқда, саломатлик ҳимоя қилишнинг янги услуб ва шакллари пайдо бўлаяпти, жамоат саломатлигининг янги мақсад ва кўрсаткичлари, тиббиёт муассасалари ва ходимлари фаолияти ишлаб чиқилмоқда. Ўз навбатида янги ўқув қўлланмалар тайёрлаш заруратини бермоқда.
Бугунги кунда ушбу масала ижроси қийинлашмоқда, чунки соғлиқни сақлаш тизими таркиби, бошқаруви, меъёр ва кўрсаткичлари барқарор эмас, ўзгарувчан ва умумқабул қилинган, синалган низомларни қабул этишни талаб этади. Соғлиқни сақлашнинг яқин ва узоқ келажак режалари ишлаб чиқилмоқда, унда олий ва ўрта маълумотли ўрта тиббиёт ходимларига катта эътибор қаратилмоқда.
XVIII-XIX асрларда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари асосан беморлар ҳаётига ҳавф солувчи тез тарқалувчи юқимли касалликлар билан юз келишган.
Масалан, 1900 йилда ўлимнинг асосий сабаби грипп, пневмония ва туберкулез ҳисобланган. ХХ аср охирида ўлимнинг асосий сабабчилари: юрак, злокачаственнее новообразования, бош мия қонтомирларининг зарарланиши ва бахтсиз ходисалар, булар турмуш тарзи ва шароитларини ўзгариши, илмий-техникавий юксалиш, аҳоли турли қатламларининг маданияти ва тушунчаларининг ошиши, тиббий хизматнинг такомиллашуви ҳисобланади.
ХХ аср касалликларининг бошқа сабаблари аҳолининг қариши билан боғлиқ. ХХ аср иккинчи ярмида тиббиёт ходимлари беморларнинг қулай ижтимоий фаолияти учун қаршилик кўрсатувчи узоқ муддатли сурункали бузулишларга юз кела бошлашди.
Потология характеридаги ўзгаришлар социология ва клиник тиббиётда “холистик тиббиёт” янги тушунчани пайдо қилди, унда белгиланишича микроорганизимлар юкланишни (стресс) бош этиологик сабаб сифатида сиқиб чиқармоқдалар, даволаниш кўп ҳолларда “реабилитация” ва “ижтимоий мослашув” каби тушунчалар билан алмаштирилмоқда. Натижада шифокорлар ва умумий амалиёт тиббиёт ҳамшираларда тиббий-социологик билимларга эхтиёж пайдо бўлади, чунки касалликнинг физиологик, кимёвий ва биологик томонлари бўйича билимлар саломатликка таъсир кўрсатувчи сабаблар ва турмуш тарзи тўғрисидаги қўшимча маълумотларсиз етарли бўлмайди.
Айрим холатларда тиббиёт ҳамшираси ижтимоий ходим сифатида касалликни олдини олиш, беморни даволашни самарадорлигини ва реабелетация қилишни таъмилаш, уларнинг ижтимоий мослашуви, меҳнат фаолиятига қайтишларида ҳал қилувчи роль ўйнашлари мумкин. Ижтимоий ишларнинг ахамияти аҳоли қуйдаги қатламлари ногиронлар, сурункали касал беморлар, қариялар учун етарли даражада ошмоқда. Тиббит ҳамшираси ижтимоий ходим сифатида кенг доирадаги – тиббиёт, психология, иқтисод, хуқуқ, фалсафа, ижтимоий ва бошқа билимларга эга бўлиши зарур. Соғлиқни сақлаш тизимининг ижтимоий ишлар вазифаларига беморнинг жамиятга мослашув имкониятларини ошириш, саломатлик холатини инобатга олиб физиологик имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш. Шунингдек ишга жойлаштириш, шифокоргача тиббий ёрдам кўрсатиш, вафот этувчиларга ижтиий ёрдам кўрсатиш, санитар-гигиеник тадбирлар, аҳолига санитария тўғрисида ёритиш, ногиронларга санитар ёрдам кўрсатиш, уларга хаётий кўниксаларни бажаришлари учун санитар транспортлар ва турли ҳил мосламалар билан таъминлаш.
Ижтимоий ишларнинг таркиби беморнинг (жисмоний, руҳий) саломатлик холатига, унинг жамиятга мослаув имкониятларини бузилиши ва унинг қисман ёки тўлиқ тикланишидан аниқланади.
Тиббиётда ижтимоий ишлар кўп қиррали, бу аҳоли ижтимоий гурухларининг куп қирралилиги ва турли паталогик холатлар, организм функцияларини бузилиши, меҳнат ва иш қобилиятини йўқотиш, шунингдек касаллик ривожланиши сабаблари билан аниқланади.
Албатта, барча муоммоларни битта қўлланмада жамлашнинг иложи йўқ.
Фақат олдимизга қўйилган долзарб масалаларнинг айримлари билан чегараландик. Уларнинг танлов кўрсаткичлари этиб аввалам бор аҳоли саломатлигини ҳимоялаш ва яхшилаш стратегия ва тактикаси хозирги вақтда айрим касалликларнинг тарқалишига асос этиб, аввалги тажрибаларга танқидий қараб ва келажакда олинадиган натижалар белгиланган.
Ўқув қўлланма жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш бўйича фан ва тажрибанинг замонавий ютуқлари, соғлиқни сақлаш бўйича қонунчилик асослари ва Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим стандартлари инобатга олиб ёзилган.
Ўқув қўлланма минтақаларнинг алоҳида хусусиятлари, қатор дунёдаги давлатлар, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг географик-иқлим шароитлари ва вужудга келувчи ижтимоий сабабларнинг таъсири ва аҳоли саломатлигига зарар сабабларнинг таъсири боғлиқлик қонуниятларини аниқлашни ҳисобга олиб тузилган.
Ушбу қўлланма келажакда олий маълумотли шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларига аҳоли саломатлигини кўтаришда чуқур ёндошишга ёрдам беради деб ишонамиз.

Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling