Сил хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи. Сил этиологияси. Эпидемиологияси, патогенези ва иммунитети. Сил касаллигида иммунитет ва аллергия.Ўпка силини ташхислаш.Ўпка силининг клиник симптомлари. Физикал текшириш усуллари


Download 117.65 Kb.
bet1/9
Sana03.09.2023
Hajmi117.65 Kb.
#1672233
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 тема СИЛ ТУБЕРКУЛЁЗ маъруза лабораторияси ҳам бор Гулмирага 30

Сил хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи. Сил этиологияси. Эпидемиологияси, патогенези ва иммунитети.Сил касаллигида иммунитет ва аллергия.Ўпка силини ташхислаш.Ўпка силининг клиник симптомлари. Физикал текшириш усуллари.


Машғулот мақсади
Сил хакида таълимотнинг ривожланиш тарихи бўйича талабалар билимини мустахкамлаш ва чуқурлаштириш. Сил касаллигини эрта ташхислаш, дифференциал диагностика, УАШ тактикаси, реабилитацион чора-тадбирлар ва диспансеризация ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш,
. Педагогик вазифалар:
- Талабаларга болаларда сил касаллиги. Сил касаллиги диагностик мезонларини ўргатиш.
- Болалардаги сил касаллигида хаёт учун мухим органлар шикастланишларида тўғри медикаментоз даволашни мухокама қилиш
- Сил касаллигида дифференциал диагностика тамойилларини намойиш қилиш
- Сил касаллигида ривожланиши мумкин бўлган асоратлари мезонларини кўриб чиқиш
- Сил касаллиги билан оғриган болаларга ихтисослаштирилган консультатив ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш
- Талабаларга соғломлаштириш чоро тадбирлари режасини тузишни ўргатиш.
- Талабаларни болаларда сил касаллиги профилактикаси билан таништириш.
Туберкулѐз – турли аъзо ва тўқималарда махсус ўзгаришлар ривожланиши ва бутун организмнинг функционал ўзгариши билан кечувчи сурункали юқумли касалликдир. Сил тўғрисидаги фанни Мартон “фтизиология” (юнон- чадан, озиб кетишни билдиради) деб атаган ва бу тўғрисида биринчи бўлиб 1689 йилда “Фтизиология ёки сил тўғрисида трактат” номли монографиясини ёзганXVI асрда француз анатоми Силъвий силдан ўлган касаллар ўпкасидаги ўзгаришларни ўрганиб биринчи бўлиб “бўртмача” сўзини қўллаган. Аммо фақат XIX аср бошларида француз патолог ва терапевтлари Бейль, сўнг Лаэннек силнинг морфологик кўриниши бўртмача ва казеозли парчаланишдан иборат эканлигини тасдикладилар. Шундан сўнг Лаэннек ва немис терапевти Шенлейн тиббиётга “туберкулёз” терминини киритдилар.Шундай қилиб, сил тўғрисидаги фан фтизиатрия, касаллик эса туберкулёз деб аталадиган бўлди.
Туберкулѐз ҳақидаги таълимотни ривожланишини шартли равишда уч даврга бўлиш мумкин:
1) эмперик давр – туберкулѐз ҳақидаги асосий билимларга клиник кузатишлар орқали эришилган, бу давр энг давомий бўлиб, узоқ ўтмишдан XVIII аср бошигача давом этган.
2) Клиник-анатомик кузатишлар даври – XVIII аср бошидан XIX аср бошигача давом этган.
3) Функционал йўналиш даври – физика, микробиология фанлари ютуқлари, шу жумладан Р. Кох томонидан қўзғатувчининг аниқланиши туберкулѐз эпидемиологияси, клиникаси ва даволаниши сохаларида илмий тадқиқотларининг ривожланишига туртки бўлган давр. Бу давр ўз навбатида яна иккита даврга бўлинади:
Ибн Синонинг йирик асарларидан бири – ―Тиб қонунлари‖ 600 йил давомида Шарқ ва Ғарб тиббий мактабларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилди. Бу китоб 3 қисмдан иборат бўлиб (1600 дан ортиқ варақ) анатомия, физиология, иқлимшунослик (климотология), диетика, пропедевтика, клиника ва даволаш ҳақида маълумотлар берилган. Ибн Сино узоқ вақт давом этган плеврит туберкулѐз ѐки эмпиемага ўтади деб хисобларди. Туберкулѐз деганда Ибн Сино ўпканинг ва баъзи холларда ҳиқилдоқнинг ярали шикастланишини тушунган. Унинг кузатишларига кўра силнинг тузалиши шикастланиш даражаси ва организм холатига боғлиқ. Агар туберкулѐз йиринглаш,бронхлар яраланиши, йиринг ажралиши билан бошланса ўпканинг узлуксиз ҳаракатланиши сабабли касаллик қийин тузалади.
а) антибиотикларгача бўлган давр – XIX аср охиридан XX аср 40- йиллари охиригача;
б) антибиотиклар даври – XX аср 50-йиллари бошлари ва хозирги давргача давом этмоқда.
Туберкулѐз юқумга мойил бўлади. Ибн Сино ўпка йиринглаши йўтал билан балғам ажралишига сабаб бўлишини айтиб ўтади. Иситма кучайганда балғам ажралиши кўпаяди. Касаллик авжланиши организм умумий ахволини ѐмонлаштиради, иситма кескин ортади, бемор ориқлайди. Туберкулѐз иситмасининг ўзига хос томони йўқ, баъзан 4-5 кунлик интервал кузатилади. Касаллик кучайиб бориб, бемор ахволи анча ѐмонлашиб қолган бўлса хам иситма бўлмаслиги мумкин. Парчаланиш ва йиринглаш туфайли балғам миқдори кўпаяди, мазаси шўримтир бўлади. Томир зарби таранг, бироз тезлашган бўлиши мумкин. Иштаха сусаяди. Йўталга қарши наркотиклар қўлланилади. Ичимликлардан мева ва сабзавотлар шарбати (узум, анор, ошқовоқ), балғам кўчиши қийин бўлганда нордон чой (шинни ва сирка билан) ва асал чой, қон тупиришда Хинд ўсимликлари уруғидан қилинган таблеткалар тавсия қилинади.Султон Али Хуросоний 1526 йилда Самарқандда ―Дастур - Элож‖ (Даволаш бўйича қўлланма, 446 бет) номли асар ѐзди у туберкулѐз ўпка ва суякларни шикастланишини айтиб ўтади. Ўпка шакилларини муаллиф икки босқичга ажратади:
1) Яллиғланиш-пневмония, у иситма, ланжлик билан катарга ўхшаб бошланади. Бу босқичда қон туфлаш содир бўлиши мумкин.
2) Суяклар сили, бу силда дастлаб оғриқ ва шиш кузатилади, кейинчалик эса яраланиш кузатилади.Султонқул Саид Баходир 1702 йилда ―Ахсий-Албиби‖ китобини ѐзди. Бу китоб Ўзбекистон ўрта асрлар олимларининг охирги қўлѐзмаларидан хисобланади. Китобда муаллиф силни 2 босқичини фарқлайди:
  • Яллиғланиш – пневмоник.
  • 2) Ярали.

.Қадимги Эронда бу касалларни ажратиб қўйганлар, кўпгина мамлакатларда улар билан турмиш қуриш тақиқланган. Силнинг юқумли эканлиги ҳақида Гален, Фракастро (1546) айтиб ўтганлар. 1000 йилдан сўнг эса Лаэннек, Этмюллерлар касалликнинг асосий манбаси туберкулѐз билан хаста одам эканлигини такидлаганлар. Силнинг юқумли эканлигини охиригача Француз шифокори Вельменнинг (XIX аср) тажрибалари исботлади.Туберкулѐз яллиғланишида казеоз вужудга келиши хам улар томонидан аниқланган. Рус олими Пирогов 1852 йилда ўз тадқиқотлари асосида гигант ҳужайраларни ва бирламчи тарқоқ туберкулѐз патологоанатомиясини тасвирлаб берди, шунингдек милиар силни тифсимон шаклини ажратди. Пирогов, шунингдек, ўпка, суяклар, лимфа тугинлари ва мия пардалар сили ҳақида ҳам маълумотлар берган. Ушбу даврнинг катта ютуқларидан бири Вильмен тажрибаларидир (1865). У лаборатория хайвонларини туберкулѐз билан касалланган кишининг балғами билан зарарлади ва силнинг юқумлилигини исботлади. 1879 йилда Конгейм қуѐнлар кўзининг олдинги камерасига туберкулѐз билан касалланган аъзо бўлакларини юборди ва уларда кўз силини чақирди, бу билан силнинг юқумлилиги яна бир бор исботланди.1882 йилда фан оламида йирик кашфиѐт содир бўлди – Р. Кох туберкулѐз қўзғатувчисини аниқлади. У қўзғатувчининг тоза культурасини ажратиб олди ва у билан лаборатория хайвонларини зарарлантирди. Ўз тадқиқотларини натижасини у 1882 йили 24 мартда Берлинда ―Физиологик жамият‖ мажлисида эълон қилди. У 1905 йилда Нобел мукофотига эришди. Ўз тадқиқотларини давом эттириб у 1890 йилда туберкулин олди, уни силни даволаш учун таклиф қилди. Лекин туберкулин кутилган натижани бермади. Француз тадқиқотчиси Клеменс Перке Кох туберкулинидан фойдаланиб аллергия феноменини очди ва туберкулѐз диагностикаси учун ўз синамасини таклиф қилди (1907).Икки йилдан сўнг Мантунинг тери ичи синамаси ишлаб чиқилди.
Француз олимлари Кальметт ва Герен олиб борган микробиология сохасидаги изланишлар туберкулѐз профилактикаси учун қудратли восита – БЦЖ вакцинаси кашф қилинишига олиб келинди (1919). 1943 йилда Ваксман яратган стрептомицин таклиф қилинди.Туберкулѐз билан курашишнинг ташкилий шакиллари ҳам тараққий этиб борди. 1887йилда Эдинбургда (Шотландия) туберкулѐз касалларига тиббий ва ижтимоий ѐрдам кўрсатувчи 1- диспансер ташкил этилди. Уша даврларда янги мутахасислик – фтизиатрия киритилди.1925 йилда Кальметт проф. Тарасевичга БЦЖ вакцинасини штаммини тақдим қилди,у БЦЖ -1 деб рўйхатга олинди. 1928 йилда эмлаш фақат туберкулѐз ўчоқларида ўтказила бошланди, 1935 йилда эмлаш кенг қамровли қўлланила бошланди. 1950 йилда эмлаш мажбурий равишда қилина бошланди.1947-48 й.й. силни аниқлаш учун флюорография хизматидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Download 117.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling