Сурхондарё вилояти Ангор халқ таълими бўлими мудири Мамадияров Номоз Тўхтамишевичнинг 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили


Download 113 Kb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi113 Kb.
#1009219
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мудир маърузаси янгиси


Сурхондарё вилояти Ангор халқ таълими бўлими мудири Мамадияров Номоз Тўхтамишевичнинг 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар таҳлили, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” асосида халқ таълими тизими ходимлари олдида турган муҳим вазифалар бўйича ўқитувчи ва мураббийларнинг анъанавий Август анжуманида сўзлаган
МАЪРУЗАСИ
Ассалому-алайкум азиз кенгаш қатнашчилари,
Қадрли устозлар! Ҳурматли ҳамкасблар !
Аввало, сизларни куни кеча нишонланган – муборак “Қурбон ҳайити” ҳамда тобора яқинлашиб келаётган 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганлигининг 28 йиллиги, 2 сентябрь “Билимлар куни” байрамлари чин қалбимдан табриклайман. 
Бутун мамлакатимиз бўйлаб бўлгани сингари туманимиз педагог ходимлари ҳам “Жонажон Ўзбекистони, мангу бўл омон!” шиорига ҳамнафас бўлиб, байрамга катта кўтаринкилик билан тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир. 
Биз бугун замонавий билим ва хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва уларнинг бу улуғ хизматини юксак қадрлаймиз. 


Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Ҳозирги кунда туман халқ таълими бўлими тасарруфида 42 та умумтаълим мактаблари, 3-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаби ҳамда Баркамол авлод болалар маркази фаолият олиб бормоқда.


Умумтаълим муассасаларида 2026 нафар педагог ходимлар 24058 нафар (шулардан 1-синф ўқувчилар 2843 нафар хисобланади) ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келишмоқда. 2019-2020 ўқув йилида 68 педагогларга (шулардан 45 нафари чет тили, 8 нафари рус тили, 6 нафари информатика, 5 нафари математика, 2 нафари мусиқа, 2 нафари технология) эҳтиёжлар мавжуд. Ушбу педагог ходимларнинг 1511 нафари олий олий маълумотли (74,5 %) 515 нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар (25,5 %) ҳисобланади. 97 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар олий ўқув юртларнинг сиртқи бўлимларида ўқишни давом эттиришмоқда. Педагог ходимларнинг 26 нафари олий тоифали, 130 нафари биринчи тоифали, 616 нафари иккинчи тоифали ҳамда 1254 нафарини мутахассис ўқитувчиларни ташкил этишади. Ҳозирги кунда 160 нафар ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар олий ўқув юртларига бакалавр даражасини олиш бўйича ҳужжат топширишган.
Умумтаълим муассасаларида фаоляит юритаётган илғор, тажрибали педагог ходимларни рағбатлантириш ишлари мунтазам ташкил этилган. 2018-2019 ўқув йилининг биринчи ярми якунига кўра мактабларда жами 1511 нафар олий маълумотли педагоглар фаолият кўрсатишган булса, шуларнинг 1014 нафари олий маълумотли устама олиш ҳуқуқига эга бўлган педагог ходимлардир. Устама олиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларнинг 388 нафарига (37,8 %) устамалар белгиланди.
2019 йил июль ойида тумандаги барча умумтаълим мактабларини янги 2019-2020 ўқув йилига тайёрлаш бўйича “Ҳаракат дастури” ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди. Барча таълим муассасаларида ушбу дастур асосида кенг кўламли ишлар ташкил этилди. Ушбу ҳаракат дастури асосида Ўқув биноларини таъмирлаш, синфларни зарур жиҳозлаш билан таъминлаш, ўқувчиларни дарсликлар, ўқитувчиларни услубий қўлланмалар билан таъминлаш, ўқув жараёнини педагогик-методик таъминотини яхшилаш, ўқув жараёнида АКТдан самарали фойдаланиш, таълим сифатини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳукуматимиз томонидан умумтаълим мактабларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг таълим олишлари учун етарли шарт-шароитларни таъминлан биринчи даражали вазифа этиб белгиланган. Туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам режа асосида дастур ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тумандаги “Хомкон” маҳалласида жойлашган “Такия” қишлоғи 13-мактабнинг асосий биносидан 4 км узоқда жойлашган. Бир неча йиллардан буён ушбу ҳудудда яшайдиган аҳоли фарзандларининг таълим олишлари учун бир қатор қийинчиларни келтириб чиқарар эди. Ҳозирги кунда ушбу қишлоқда 13-сонли умумтаълим мактабининг 80 ўринли филиали қурилди. Қурилиш ишларини “Совжирон Термиз” хусусий корхонаси олиб бормоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 934.734 млн сўм маблағ ажратилган.
Тумандаги “Баҳор” маҳалласида жойлашган Туркманҳудуд қишлоғи 18-сонли умумтаълим мактаби асосий биносидан 5 км узоқликда жойлашганлиги, ҳудудда яшайдиган аҳоли фарзандларининг таълим олишлари учун қийинчиларга дуч келганлиги сабабли ушбу ҳудудга "Обод қишлоқ" дастури асосида 240 ўринли ўқув биноси янгидан қурилди. Қурилиш ишларини “Хусниддин Чори” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 1943.734 минг сўм ажратилган.
Тумандаги 28-сонли умумтаълим мактабига "Обод қишлоқ" дастури асосида 210 ўринли ўқув биноси қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қурилишни “Жавоҳир барака Термиз” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Қурилиш таъмирлаш ишлари учун 1783,718 минг сўм ажратилган. Ушбу иншоотлар янги ўқув йилида ўқувчиларимизнинг таълим олишлари учун фойдаланишга топширилади.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджед маблағлари ҳисобидан 2776.86 минг сўм ажратилиб, 2, 5, 10, 18, 19, 20-сонли мактаблар капитал таъмирланмоқда.
Қолган таълим муассасалари жорий таъмирланиб, 150.0 млн сўм маблағ ҳисобига янги ўқув йилига тайёрлаш учун қурилиш материаллари билан таъминланди.
Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун 1-синфга 2833 дона, 2-синф учун 2727 дона хориж тили, 4-синф учун 2398 дона хориж тили, 7-синф учун 1749 дона хориж тили, 8-синфга 1816 комплект, 9-синф учун 1875 комплект дарсликлар етказиб берилди.
Бундан ташқари 1, 3, 4, 5, 7, 11, 12, 13, 14, 18, 29, 30-сонли умумтаълим мактабларига 650 дона ўқувчи парталари ҳамда уларнинг 29 та синфхоналари комплект жиҳозлар билан таъминланди.
Ҳаммамизга маълумки, ўтган ўқув йили жуда кўплаб сиёсий янгиликлар ва ютуқлар бой бўлди.
Кейинги 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бевосита таълим-тарбия соҳасига дахлдор бўлган
100 тага яқин фармони, қарор ва фармойишлари қабул қилиниб, соҳада катта ўзгаришлар даври бошланди. Замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, таълим тизимида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган мажлисда Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.
Тумандаги умумтаълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тумандаги барча таълим муассасаларга ижро этиш учун юборилди.
Тумандаги барча умумтаълим мактаблари кутубхоналарига ”Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”, “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида ташкил этилган акциялар давомида таълим муассасаларида тахсил олган, бугунги кунда Республикамиз, вилоятимиз ва туманимизда фаолият олиб бораётган нуфузли идора ходимлари, ота-оналар жамоатчилик фаоллари ва ўқитувчи педагоглар томонидан 8514 донадан ортиқ китоблар совға қилинди.
Жорий йилнинг май ойида Муҳтарам Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18-сонли умумтаълим мактабига вилоят Ҳокими Т.А.Бабалов ташриф буюриб, ўзи таҳсил олган таълим муассасасига 345 дона бадиий адабиёт, китоблар, спорт жиҳозлари совға қилдилар.
Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, кутубхона мудираларининг ташаббуслари билан 8-11 синф ўқувчилари иштирокида “Китоб-гўзаллик, гўзалликни англашга ўргатувчи ажиб ҳилқат” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Китоб-гўзаллик, гўзалликни англашга ўргатувчи ажиб ҳилқат”мавзусида тадбир давомида барча таълим муасасасалари раҳбарлари ташаббуси билан 625 дона китоблар таълим муассасалар кутубхоналарига совға қилинди.
Ушбу тадбирда 126 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар рассомчилик ва компьютер саводхонлиги бўйича беллашдилар.
Таълим муасасаларида 5 та муҳим ташаббус бўйича ҳар куни кутубхона фаолияти, спорт зал ва майдонлари, компьютер хоналари мунтазам фаолият олиб бормоқда.
Жорий йилнинг апрел, май, июнь ва июль ойлари давомида туман халқ таълими бўлимига қарашли 1, 3, 4, 5, 9, 10, 12, 13, 14, 18, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 27, 30, 33, 37, 39, 42-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини амалда таъминлаш мақсадида 6-11 синф ўқувчилари ўртасида театр саньатини ривожлантириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, китобхонлик кечалари ва бошқа бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинди.
Жумладан, тумандаги 24-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 17 май куни биринчи ташаббус бўйича “Мен юртимни куйлайман” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга мактабнинг 84 нафар ўқувчилари қамраб олинди.
Тумандаги 27-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 4 май куни “Мен ташаббускор ўқувчиман” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга мактабнинг 112 нафар ўқувчилари қамраб олинди.

Download 113 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling