Режа: - Режа:
- 1.Табиатдан фойдаланишда ҳисобга олиниши зарур бўлган табиат қонунлари ва қонуниятлари.
- 2.Табиатдан фойдаланишнинг геоэкологик принциплари
- 3.Табиий ресурслардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари.
Табиатдан фойдаланиш мураккаб жараён. - Табиатдан фойдаланиш мураккаб жараён. Айниқса, ҳозирги илмий-техник тараққиёт босқичида ресурслардан хўжаликда кўплаб фойдаланилаётган бир пайтда табиий муҳит инсон омили таъсирида кучли ўзгаришларга дучор бўлмоқда. Бунинг оқибатида геоэкологик вазият кескинлашмоқда, аҳолининг соғлигига путур етказилмоқда, табиий ресурсарнинг деградацияси тезлашмоқда, табиий муҳит ифлосланмоқда. Бу ҳолатда табиатдан фойдаланишни оқилона ташкил этиш ва уни илмий асослаш нақадар катта аҳамият касб этади.
Табиатдан фойдаланишда табиат қонунлари ва қонуниятларини эътиборга олиш. - Геотизимларнинг объектив қонунлари мавжуд бўлиб, қайсидир маънода жамият қонунларини эслатади. Улар агарда озчилик одамлар томонидан айрим ҳолларда ва кичик ҳудудларда бузилса жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир этмайди, лекин оммавий равишда ва кенгроқ ҳудудларда бузилса экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариб, барқарор ривожланишга салбий таъсир этади.
Инсон – табиатнинг бир қисмидир. - Инсоннинг табиат билан алоқаси уларнинг ўзаро таъсирида сезилади. Инсоннинг табиат билан ўзаро таъсирининг ўзига хослиги уни турмушининг маданий даражасини яхши ифодалайди.
- Маълумки, экологик онг ёки саводхонлик экологик маданиятни белгилайди. Маърифатпарварлардан бири шундай деган экан: агар маданият стихияли ривожланса, у ҳолда ундан сўнг фақат чўл қолади. Бу гапнинг маъноси анча чуқур бўлиб, ўтмиш ҳақида дарак берибгина қолмай, балки келажакка нисбатан огоҳ бўлишлик тўғрисида ҳам хабар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |