“тасдиқлайман”


Download 452 Kb.
bet1/19
Sana26.07.2023
Hajmi452 Kb.
#1662660
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Айблов хулосаси Хамраев Ж


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Хатирчи туман прокурори
адлия маслаҳатчиси


____________Н.Т.Авазов
2022 йил “___” ___________
А Й Б Л О В Х У Л О С А



Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғлини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблаш ҳақидаги 122511/2022-24ҲХ сонли жиноят иши юзасидан

Мазкур жиноят иши 28.03.2022 йилда фуқаро Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғлига нисбатан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.


«____» жилд, и.в. (__ __)


ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ ДАВОМИДА ҚУЙИДАГИЛАР АНИҚЛАНДИ:


Дастлабки тергов давомида тупланган далилларга кўра,
13.05.1993 йилда туғилган, Ҳамраев Жамшид Холмўмин ўғли Хатирчи тумани “Деҳқонобод”МФЙда яшаб келиб, қуйидаги ҳолатларда ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар туркумига кирувчи - фирибгарлик - жиноятини қасддан содир қилган.-
Жумладан, у ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол
қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил 05 январ куни Хатирчи тумани “Худдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Эргашев Отабек Мухиддинович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш
нияти борлигидан хабар топиб, 05.01.2022 йилда О.Ергашевнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига
нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молни сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 10.000.000 (ўн милион) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан
2 млн. сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларини икки ой
муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора
молни келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, О.Ергашевга жами 8.000.000 (саккиз милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб яширинган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида, 2022 йил 16 январ куни ўзига олдиндан таниш бўлган, Хатирчи тумани, “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Исмоилов Райим Салимжон ўғли яшаш уйида йирик шохли чорва мол боқиб семиртириб келаётганлигини ва уларни сотиш ниятида юрганлигини билган ҳолда, унинг яшаш хонадонига келиб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, шу куни бир бош йирик шохли қора молини жами 5.500.000 (беш милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини 30 кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, аслида қайтармаслик ниятида қора молини олиб кетиб, пулларини ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, Р.С.Исмоиловга жами 5.500.000 (беш милион беш юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини қасддан давом эттириб, такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида, 2022 йил 17 январ куни ўзига олдиндан таниш бўлмаган, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Рахматов Зайниддин Рашидович яшаш уйида йирик шохли чорва мол боқиб семиртириб келаётганлигини ва уларни сотиш ниятида юрганлигини билган ҳолда, унинг яшаш хонадонига келиб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, шу куни уч бош йирик шохли қора молини жами 37.350.000 (ўттиз етти милион уч юз эллик минг) сўмга савдолашиб, келишлган пуллардан 3 млн. 350 минг сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларни пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, аслида қайтармаслик ниятида қора молларини олиб кетиб, пулларини ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, З.Р.Рахматовга жами анча миқдорни ташкил қилувчи 34.000.000 (ўттиз тўрт милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида 2022 йил январ ойининг охирларида, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи, 16.12.1995 йилда туғилган, фуқаро Элмуродов Жўрабек Сафоқул ўғлининг яшаш хонадонига бориб, унга тегишли бўлган уч бош қора молларни жами 27.000.000 (йигирма етти милион) сўмга савдолашиб, пулларини ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, аслида қайтармаслик ниятида қора молларни олиб кетгач, пулларни ёки қора молларни келишилган муддат ичида бермасдан, Ж.Елмуродовга жами 27.000.000 (йигирма етти милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Хўжақулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Тилобов Чориқул Баҳронович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 2022 йил 29 январ куни Ч.Тилобовнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 13.000.000 (ўн уч илион ) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан 5 млн. сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган пулларни ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молларини келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, Ч.Тилобовга жами 8.000.000 (саккиз милион ) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Полвонота” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Нурматова Фарида Садриддин қизи яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 14.02.2022 йилда Ф.Нурматованинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молларини сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 9.000.000 (тўққиз милион ) сўмга савдолашиб, пулларни қирқ кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молларини келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, Ф.Нурматовага жами 9.000.000 (тўққиз милион ) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” МФЙда яшовчи, фуқаро Қувондиқов Олим Карим ўғли яшаш уйида йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни тез орада сотиш ниятида юрганлигини билиб, 14.02.2022 йилда О.Қувондиқовнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, бир бош йирик шохли қора молини жами 14.300.000 (ўн тўрт милион уч юз минг) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан 800 минг сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган 20 кун муддат ичида тўлаб беришини ваъда қилиб, олиб кетиб, 13.500.000 (ўн уч миллион беш юз минг) сўм пулларни ёки қора молларни келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, О.К.Қувондиқовга жами 13.500.000 (ўн уч миллион беш юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, қочиб яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида 2022 йил 01 март куни Хатирчи тумани, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи 22.08.1992 йилда туғилган, фуқаро Абдурахмонов Азамат Шавкат ўғли Хатирчи тумани “И.Карвон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Хўжақўл эшон” мол бозорига ўзига тегишли бўлган бир бош йирик шохли қора молини сотиш мақсадида чиққанлигини кўриб, А.Абдурахмонов билан унинг қора молини жами 10.500.000 (ўн милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини ўн икки кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, А.Абдурахмоновга жами 10.500.000 (ўн милион беш юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Янгиқурулиш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 24.02.1989 йилда туғилган фуқаро Йахшилиқов Жамшид Равшанқулович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 2022 йил 01 март куни Ж.Яхшилиқовнинг яшаш хонадонига келиб, у билан бир бош оқ рангли 4 ёшарлик ҳўкизини жами
14.500.000 (ўн тўрт милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, олдиндан 500.000 сўм пулларини бериб, қолган 14.000.000 сўм пулларини ёки қора молни келишилган муддат ичида бермасдан, Ж.Р.Яхшилиқовга жами 14.000.000 (ўн тўрт милион) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида, қочиб кетиб, яширинган.
Бундан ташқари, у такроран ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш ва жиноий йўллар билан пул ишлаб, бойлик орттириш мақсадида Хатирчи тумани “Қорача” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, фуқаро Ширинбоев Шербек Шукруллаевич яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, 06.03.2022 йилда Ш.Ширинбоевнинг яшаш уйига келиб, уни алдаб, ишончига кириб, унга ўзини қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи барқарор тадбиркор шахс сифатида намоён қилиб, унда ўзига нисбатан сохта тасаввурлар уйғотиб, қора молни сотиб олишини айтиб, бир бош қора молини жами 8.300.000 (саккиз милион уч юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришини ваъда қилиб, ушбу пулларни ёки қора молни келишилган муддат ичида қайтариб бермасдан, Ш.Ширинбоевга жами 8.300.000 (саккиз милион уч юз минг) сўм миқдорда моддий зарар етказиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида қочиб кетиб яширинган.


АЙБЛАНУВЧИНИНГ КЎРСАТУВЛАРИ БИЛАН:


Жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, айбланувчи тариқасида сўроқ қилинган Ҳамраев Жамшид Холмумин ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб ўз кўрсатмаларида қуйидагиларни, яъни"...Мен руҳий асаб ва наркологик диспансерлари рўйхатида турмайман ва бу каби касалликлар билан муқаддам оғримаганман. Мен юқорида кўрсатилган манзилда оила аъзоларим билан биргаликда истиқомат қиламан. Мен бирор-бир давлат ташкилотида ишламаганлигим сабабли қора мол олди сотдиси билан шуғулланиб келар эдим. Фуқаролардан қора молларини сотиб олиб, бозорга олиб чиқиб устига пул қўшиб тирикчилик қилиб келар эдим. 2022 йил 05 январ куни Хатирчи тумани “Худдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи менга олдиндан таниш бўлган Эргашев Отабек Мухиддинович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келишини эшитиб, унинг уйига бордим. Эргашев Отабек ака қора мол олди-сотдиси билан шуғулланишимдан хабари бор эди. мен у билан унинг 1 бош қора молини жами 10.500.000 (ўн милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан икки ой муддат ичида яъни 15 май кунига қадар тахлаб беришимни айтдим. Эргашев Отабек ака ҳам бунга розилик билдирди. Сўнг ундан бир бош сигирини 10.500.000 сўмга савдолашиб олиб кетдим. Отабек акадан қора молини олиб кетаётган пайтимда уменга ушбу сигирини менга сотганидан сўнг унинг ўрнига ёшроқ ғуножин сотиб олиб боқишини айтган эди. Шунда мен унга яшаш уйимда бўлган сотиладиган ёш қора молларим борлигини айтиб, уни яшаш уйимга олиб бориб сотиладиган қора молларимни кўрсатганман. Шунда Отабек ака мени яшаш уйимдаги қора ола рангдаги ғуножинимни 5.500.000 (беш милион беш юз минг) сўмга ҳисоблаб берган эдим. Шунда Отабек акадан 5000.000 сўм қарзим қолган эди. Бироқ Отабек ака аризасида ундан 8.000.000 сўм қарзим борлигини билдирган. Аслида унинг қолган қарздорлигим 5000.000 сўмни ташкил этади. Отабек акадан олган қора молни бозорга чиқариб сотиб пулларини ишлатиб юбордим. Сўнг ишларим юришмаганидан сўнг 2022 йил 13 март куни Россия давлатига кетдим. Бундан ташқари, 2022 йил 16 январ куни ўзимга олдиндан таниш бўлган, Хатирчи тумани, “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи қора мол олди-сотдиси билан шуғулланиб келладиган Исмоилов Райим Салимжон ўғли исмли танишимдан Хатирчи тумани марказидаги мол бозорда бир бош ҳўкизчасини 5.500.000 (беш милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини 30 кун муддат ичида тахлаб беришимни айтиб сотиб олдим. Танишим Исомилов Райим ҳам бунга рози бўлди. Уни бир бош ҳўкизчасини олиб кетиб, уйимга олиб бориб, 15 кун уйимда боқиб Каттақўрғон туманидан келган қора мол олди сотдиси билан шуғулланувчи даллолларга ўзимга тегишли эканлигини айтиб сотиб юборганман. Менга нисбатан жиноят иши қўзғатилганидан сўнг отам Очилов Холмумин Ҳамраевич танишим Исмоилов Раимга 5.500.000 сўм пулларини тўлиқ берган. Ҳозирда унга етказилган моддий зарар тўлиқ қоплаб берилган. Бундан ташқари, мен 2022 йил 17 январ куни менга таниш бўлган, Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи Рахматов Зайниддин Рашидович яшаш уйида йирик шохли чорва мол боқиб семиртириб келаётганлигини ва уларни сотиш ниятида юрганлигини билиб, унинг уйига бордим. Уни 3 бош қора молларини жами 37.350.000 (ўттиз етти милион уч юз эллик минг) сўмга савдолашдик. Ўша пайтда келишлган пуллардан 350 минг сўмини ўша пайтни ўзида бердим. Сўнг орадан бир қанча вақт ўтиб у менга телефон қилиб онаси вафот этганлигини айтиб, пул беришимни сўраган пайтда унинг уйига бориб 3000.000 сўм пул бериб келганман. Қолган 37.000.000 сўм пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришимни айтганман. Бироқ унга ҳам қолган пулларини айтган мудатда тахлаб бера олмадим. Бироқ, Россияга кетганимдан сўнг оила аъзоларим унга 20.000.000 сўм, орадан яна бироз вақт ўтиб, отам унга яна 8.000.000 сўм пул берганлигини эшитдим. Ҳозирда Рахматов Зайниддин акадан мени 6.000.000 (олти милион )сўм қарзим қолган. Бундан ташқари, мен 2022 йил январ ойининг охирларида (аниқ санасини эслай олмайман) Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” маҳалласида яшовчи, Элмуродов Жўрабек Сафоқул ўғлининг яшаш хонадонига бориб, унга тегишли бўлган уч бош қора молларни жами унинг ўзи билан 27.000.000 (йигирма етти милион) сўмга савдолашиб, пулларини ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришимни ваъда қилиб, олиб кетдим. Россия давлатига кетганимдан сўнг у мени излаб пулларини олиш учун уйимга борганида оила аъзоларим унга 27.000.000 сўм пулларини тўлиқ қоплаб берган. Бундан ташқари, мен Хатирчи тумани “Хўжақулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Тилобов Чориқул Баҳронович яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини билиб, уни яшаш уйига борганман. 29.01.2022 йилда Тилобов Чориқул аканинг яшаш уйига келиб, бир бош қора молини жами 13.000.000 (ўн уч милион ) сўмга савдолашиб, келишилган пуллардан 5000.000 сўм миқдордаги пулларни бериб, қолган 6.000.000 сўм пулларини ўттиз кун муддат ичида тахлаб беришимни айтиб олиб кетдим. Бироқ унга ҳам ваъда қилган муддатда 6000.000 сўм пулларини бера олмадим ва Россия давлатига кетиб қолдим. Россия давлатига ишлаб юрган пайтимда фуқаролар мени излаб уйимга келаверганларини эшитиб, оила аъзоларимга вацаф орқали кимдан қанча қарзим борлигини ёзиб юборганимдан сўнг оила аъзоларим унга 6.000.000 сўм пулларини тўлиқ қоплаб берганлигини биламан. Бундан ташқари, мен Хатирчи тумани “Полвонота” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нурматова Фарида Садриддин қизи яшаш уйида чорвачилик билан шуғулланиб келиб, йирик шохли қора молларини боқиб келаётганлигини ҳамда уларни сотиш нияти борлигидан хабар топиб, турмуш ўртоғи (исми ёдимда йўқ) билан телефон орқали гаплашиб, 2022 йил феврал ойида уларнинг яшаш уйига бориб, қора молларини сотиб олишимни айтиб, 1 бош қора молини жами 9.000.000 (тўққиз милион) сўмга турмуш ўртоғи билан савдолашдим. Пулларини 40 кун муддат ичида тахлаб беришимни ваъда қилиб, қора молларини Нурматова Фаридадан олиб кетдим. Нурматова Фариданинг турмуш ўртоғи билан ўртамизда бўлиб ўтган келишувга кўра унинг она-бола сигирини 8000.000 сўмга савдолашган бўлсакда, агарда мен унинг пулларини 40 кун муддат ўтиб берсам унга 9000.000 сўм беришимни айтган эдим. Улар бунга рози бўлган эди. Бироқ мени ишларим юришмасдан Россияга кетиб қолдим ва ваъда қилган муддат ичида пулларини бераолмадим. Бундан ташқари, мен Хатирчи тумани, “Хўжақулобод” МФЙда яшовчи фуқаро Қувондиқов Олим Карим ўғли яшаш уйида йирик шохли қора молларини боқиб, семиртириб келаётганлигини ҳамда уларни тез орада сотиш ниятида юрганлигини билиб, 2022 йил феврал ойида О.Қувондиқовнинг яшаш уйига бордим. У менга сотиладиган бир бош ҳўкизини кўрсатди. Унинг бир бош ҳўкизини 14.300.000 (ўн тўрт милион уч юз минг) сўмга савдолашдим. Олим исмли йигит ўша пайтда ем олишга пул кераклигини айтганлиги сабабли ўша пайтни ўзида унга келишилган пуллардан 800.000 сўм миқдордаги пул бердим. Мен Россия давлатида ушбу қилмишларим учун ушланиб қамалганимдан сўнг отам Қувондиқов олимга ушбу 13.500.000 (ўн уч миллион беш юз минг) сўм пулларини тўлиқ қоплаб берганлигидан хабарим бор. Бундан ташқари, мен 2022 йил март ойида (аниқ санасини билмайман) Хатирчи тумани, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи мен каби қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи Абдурахмонов Азамат Шавкат ўғлидан бир бош йирик шохли ҳўкизини жами 10.500.000 (ўн милион беш юз минг) сўмга савдолашиб, пулларини 12 кун муддат ичида тахлаб беришимни ваъда қилиб, олиб кетдим. Сўнг орадан бир муддат ўтиб 1500.000 сўм пулларини ўзим олиб бориб бериб келган эдим. Қолган 9000.000 сўм пулларини ўз вақтида бера олмай Россия давлатига кетиб қолдим. Ушбу ҳатти-ҳаракатларим учун қамалию қолганимдан сўнг отам Очилов Холмумин Ҳамраевич А.Абдурахмоновга 9000.000 сўм пулларини тўлиқ қоплаб берди. Бундан ташқари, Хатирчи тумани “Қорача” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Ширинбоев Шербек Шукруллаевич мени устимдан қора молини олиб кетиб пулларини бермасдан кетганлигим тўғрисида шикоят ариза берганлигини эшитдим. Бироқ, мен Ширинбоев Шербек Шукруллаевич исмли фуқарони умуман танимайман, ушбу фуқаро билан мол олди-сотдиси қилмаганман. Аммо мен Хатирчи тумани Қорача МФЙда яшовчи, менга олдиндан таниш бўлган ўзим каби қора мол олди-сотдиси билан шуғулланувчи Чинниқулов Ориф акадан
2022 йил март ойининг бошлврида (аниқ сангасини эсла ёлмайман) Хатирчи тумани марказидаги мол бозорида бир бош қора-ола рангдаги 2 ёшарлик ҳўкизчасини УАЗ втомашинасининг устида боғлиқ ҳолда турган пайтда 8.300.000 (саккиз милион уч юз минг) сўмга савдолашиб, олиб кетганман ва пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришни айтиб олиб кетганман. Бироқ унга ҳам ваъда қилган муддат келмасдан 2022 йил 13 март куни Россия давлатига кетиб қолдим. Мен фуқаролардан олган қора молларни бозорга чиқариб сотганман, сотган пулларимни ўзимни эҳтиёжларим учун ишлатиб юборганман. Ҳозирда мен содир этган қилмишларим бўйича айбимга тўла иқрорман, чин кўнгилдан пушаймонман. қолган зарарларни ҳам тез орада қоплаб бераман. Менга қонун доирасида енгиллик қўллашингизни сўрайман. Ҳаиқатдан ҳам мен 2022 йил 01 март куни Яхшилиқов Жамшидни яшаш уйига бориб, унинг яшаш уйида боқиб келаётган 1 бош 4 ёшарлик оқ рангли ҳўкизини жами 14.500.000 сўмга савдолашиб, пулларини 20 кун муддат ичида тахлаб беришни вада қилиб, 500.000 сўм пул бериб, қолган 14.000.000 сўм пулларини бермасдан кетганман. Ж.Яхшилиқовни қора молини яшаш уйидан олиб кетаётган пайтимда унга ўзимни шахс гувоҳномамни ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномамни гаров сифатида бериб кетган эдим. Сўнг ишларим юришмай қолиб, 2022 йил 13 март куни Россия давлатига кетиб қолган эдим. Мен юқорида номлари кўрсатилган фуқаролардан ташқари бошқа фуқаролардан қора мол олиб пулларини бермасдан кетган ҳолат қолмади. Мен кўрсатувларимни ўз хохишим билан бердим, менга нисбатан хуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жисмоний ёки рухий тазйиқ ўтказилгани йўқ. Менинг юқорида берган кўрсатувларимнинг барчаси тўғри, ушбу кўрсатувларимни беришга бирор бир киши менга илтимос қилмади ва мажбур ҳам қилмади. Мен мазкур кўрсатувларимни ўзимнинг хоҳишим билан изоҳлаб бердим. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан менга нисбатан бирон бир ноқонуний ҳаракатлар ҳамда жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмади. Менинг ИИБ ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирозим ва шикоятим йўқ, кўрсатмаларимга қўшимча қилиб шуни маълум қилмоқчиманки, мен ўз айбимни тан оламан, содир этган ҳатти харакатларимдан пушаймондаман, шуни инобатга олиб менга нисбатан қонунда белгиланган енгиллик чораларини қўлланилишини сўрайман....." деб баён қилган.

Download 452 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling