Термиз давлат университети “физика” кафедраси


Download 152.8 Kb.
bet1/10
Sana19.01.2023
Hajmi152.8 Kb.
#1100391
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Физика укитиш мет.курс иши услуб.курсатма








ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ




ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФИЗИКА” КАФЕДРАСИ




5140200 - «Физика» бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Физика укитиш методикаси” фанидан курс иши ёзиш бўйича
услубий кўрсатма


Тузувчи: к. укитувчи Турсунов А.И
Тақризчи:: проф. Э.Ю.Тураев
Термиз-2019 й
КИРИШ

Курс иши – бу ўқув режасига киритилган, бирор аниқ мавзу бўйича талаба томонидан тайёрланадиган, илмий-тадқиқот элементларини ўз ичига олган ёзма иш. Курс ишларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат таълим стандартлари” да кўзда тутилган. Уни ёзиш талабаларнинг фан бўйича олган билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга, мустақил равишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмасини эгаллашга, бажарган илмий иши натижаларини ижодий якунлашни ўрганишга ёрдам беради.


5140200 - «Физика» таълим йўналиши талабалари учун “Физика укитиш методикаси” фанидан курс иши ёзиш бўйича услубий кўрсатмаДавлат таълим стандартларида бакалавриат босқичи талабалари “Физика укитиш методикаси” фани бўйича билимларини, касбий вазифасини курс иши ёзиш орқали намоён этишлари белгиланган. Ушбу услубий кўрсатмада курс иши мавзуларини танлаш, адабиётлар билан танишиш, уни ёзиш, расмийлаштириш, ҳимоя қилиш жараёнлари батафсил баён этилган.
Ушбу услубий кўрсатма “Физика” бакалавриат йўналишида таълим олувчи талабаларга “Физика укитиш методикаси” фанидан курс иши тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнида услубий жиҳатдан ёрдам беради.
Давлат таълим стандартлари бўйича бакалавриат босқичи талабалари “Физика укитиш методикаси” фанидан олган билимларини, курс иши ёзиш орқали кўрсатиши белгиланган. Жумладан, 3 курс «Физика» таълими йўнали- ши талабалари курс иши тайёрлашлари ва ҳимоя этишлари кўзда тутилган.
Олий таълим муассасаларида курс иши ёзиш билимини намоён этиш шаклларидан биридир. Курс иши ёзиш талабалар учун назарий ва амалий билимларини ошириш, соҳа янгиликлари билан танишиш, битирув малакавий ишларини ёзишга тайёргарлик кўриш учун асос бўла олади.
“Физика” таълим йўналиши бўйича “Физика укитиш методикаси” фанидан курс иши ёзишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • талабаларни барча таълим муассаси билан муносабатларини ўрганиши учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, илмий ва ўқув адабиётларини излаб топиш ва уларни ўрганиб чиқиш ҳамда жамлаб, хулоса қилиш учун мустақил таълим олиш фаолиятини фаоллаштиради;

  • амалий материалларни таҳлил қилиш ва илмий хулоса беришни ўрганишда малакасини оширади;

  • фактлар асосида тўғри хулоса чиқаришни ўрганади;

  • керакли материалларни расмийлаштириш асосида янгиликлардан ва адабиётлардан тўғри фойдаланишни ўрганади;

  • битирув малакавий ишларини ёзишнинг бирламчи тайёргарлигидан ўтади.

Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш жараёни қуйидаги босқичлардан
иборат:

  1. Мавзу танлаш.

  2. Фойдаланиш учун зарур бўлган адабиётларни излаб топиш ва уларнинг рўйхатини тузиш.

  3. Керакли ҳужжатлар асосида маълумотларни тайёрлаш ва йиғиш.

  4. Курс иши режасини тузиш.

  5. Режага мос бўлган саволларни батафсил ўрганиш ва ёзиш.

  6. Курс ишида келтирилган маълумотларни кенг ва тушунарли таҳлил қилиш.

  1. Уқитувчининг таклифлари ва кўрсатилган камчиликларни эътиборга олиш ва тўғрилаш.

  2. Курс ишини таҳрир қилиш.

  3. Курс ишини тўғри расмийлаштириш.


Download 152.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling