Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


Download 0.55 Mb.
bet1/7
Sana02.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1146421
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1- мавзу Предмет ва метод 1

  • 1-мавзу

Режа:

  • 1. Статистика фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
  • 2. Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети.
  • 3. Статистиканинг асосий тушунчалари.
  • 4. Статистиканинг методологияси.
  • 5. Статистика фанининг вазифалари.
  • 6. Республикамизда статистиканинг ташкил этилиши.

1-савол: Статистика фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши

  • “Статистика” сўзи илмий атама сифатида биринчи марта XVIII аср ўрталарида немис олими Готфрид Ахенваль (1719-1772 йй.) томонидан киритилган.
  • Бу сўз лотинча “Status” – ҳолат ёки итальянча “Stato” – давлат, “Statista” – давлат билимдони ўзакларидан келиб чиққан.

1-савол: Статистика фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши

  • Г.Ахенвалнинг фикрича статистика фани - давлатларнинг сиёсий ҳолати ва диққатга сазовар жойларини ўрганади ва давлатшунослик фанининг бир бўлаги бўлиб ҳисобланади.
  • Статистика фанига бундай қараш ҳозирги қарашлардан анча фарқланади.

1-савол: Статистика фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши

  • Ҳозирги статистика фани мақомига инглиз сиёсий арифметикларининг қарашлари анча яқин. Уларнинг намоёндалари Джон Граунт (1620-1674 йй.) ва Уильям Петти (1623-1687 йй.) фактларни жамлаб ва тахлил қилиб, жамиятнинг ҳолати ва ривожини рақамлар ёрдамида ифодалаб, оммавий маълумотларда ижтимоий вақеа ва ҳодисаларнинг қонуниятларини кўрсатишга уринганлар.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Статистика сўзи ҳаётимизда ҳар хил маънода қўлланилади. Кўпинча статистика тўғрисида гап кетганда жадвалларда келтирилган рақамлар қатори ҳамда статистик иш жараёни (оммавий бирламчи маълумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва тахлил қилиш) тушунилади.

2-савол: Статистика тўғрисида тушунча ва унинг предмети

  • Статистик мутахассислар ўзларининг иш жараёнларида статистика фани томонидан ишлаб чиқилган маълум қонун ва қоидаларга амал қиладилар.
  • Бу ерда биз статистика тушунчасининг учинчи, яъни фан сифатидаги таърифига келамиз: “статистика мустақил ижтимоий фан бўлиб, ўз предмети ва хусусий методларига эгадир”

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling