Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Download 428 Kb.
bet1/19
Sana21.03.2023
Hajmi428 Kb.
#1285504
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Индустриал иктисод реферат 1

Қурилиш ашёларининг тузилиши ва таснифи


Режа:
Кириш



  1. Қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш технологиясини
  2. Қурилиш ашёлари таркибини илмий асослаш усуллари

3.Қурилиш ашёларининг физик хоссалари


Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Пардозбоп қурилиш ашёларининг хоссалари ва тузилишини бир хил муҳит таъсирида ўзгариши умумий қонуниятга мос келади. Масалан, зичлиги бир хил бўлган барча ашёларга таъсир этувчи зарарли муҳит уларни бир тизимда тўла буза олмайди. Агар шу ашёлар ғовак бўлса, уларнинг бузилиш жараёни бир-биридан фарқ қилади.


Қурилиш ашёларининг тузилиши бу - оддий қаттиқ жинслар таркибидаги тарқоқ ҳолатда жойлашган ҳар хил йирикликдаги заррачаларнинг қандай тартибда боғланганлигидир. Қандай қурилиш ашёси бўлишидан қатъи назар, у табиий ёки сунъий равишда заррачаларнинг бирон боғловчи модда воситасида ўзаро бирлашишидан ҳосил бўлади. Шунингдек, ашёнинг тузилишига ундаги заррачалар орасидаги ўзаро масофа, майда ва йирик ғоваклар, найчалар, ўта майда дарзлар ва бошқа нуқсонлар ҳам киради.
Тузилиш икки кўринишда ифодаланади: микро ва макро тузилиш. Микротузилиш - қаттиқ, суюқ ва газ таркибини ташкил этувчи ҳар хил ўлчамли атомлар, ионлар ва молекулаларнинг ўзаро жойлашиш алоқадорлиги, бирикиш тартибини ифодаловчи ҳолатдаги кўринишидир. Атоммолекулалар бирлашмаси ашёнинг макротузилишини билдиради. Макромолекулалар, мицелл, кристаллар ва уларнинг атрофида ўсиб чиққан янги модда бўлаклари, аморфли йирик заррачалар ўзаро маҳкам бирлашган ҳолда жойлашган бўлади. Ашё таркибидаги бундай моддаларни боғлаб турувчи мураккаб ашёвий тизим композиция ашёлари деб аталади. Фазода ўта тўғри шаклда жойлашган микрозаррачалар кристалл панжарани ифодалайди. Панжарадаги кристалл ионлари, молекулаларини ўзаро бирлаштириб турувчи боғловчи моддалар ҳам тегишли равишда моддалар панжарасига эга. Кристалларни ўзаро ушлаб турувчи Ван-дер-Вальс кучи водородлар алоқадорлигини таъминловчи панжаралардан иборат. Кристалл панжаралардан ташкил топган қаттиқ моддалар аморф ашёлар дейилади. Масалан, шиша аморф ашёдир. Унинг атомлари ва молекулалари тартибсиз жойлашган, шу сабабли шиша тузилишини ўрганиш жуда мураккаб. Аморф ашёларнинг бошқалардан фарқи, уни юқори ҳароратда қиздирганда эриш жараёни жуда секин кечади, яъни суюқҳолатга ўтмай қайишқоққуюқ бўлиб тураверади. Бундай ашёлар барча йўналишда синалганда бир хил кўрсаткичга эга бўлади. Демак, улар изотроп хусусиятга эга.
Қурилиш ашёларининг микротузилиши ва ундаги ўзгаришлар оптик электрон микроскоплар ёрдамида ўрганилиб дефференциалтермик, рентгенографик усулларда текширилади ва олинган маълумотлар таҳлил қилинади. Заррачаларнинг ўзаро қандай бирикканлига ва улар асосида ҳосил бшлган қаттиқ жисм коагуляцияли, кондесацияли ва кристалли тузилишда бўлади.

Download 428 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling