«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»
Download 169.92 Kb.
|
Шаҳарларни ривожлантириш Низамов Ш дан
- Bu sahifa navigatsiya:
- « ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ, БУЮМЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ» йўналиши тингловчиси Акимов Элбек Тагановичнинг
- Қабул қилди: т.ф.н.,проф.Низомов Ш.Р. Тошкент-2018 йил
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ « ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ, БУЮМЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ» йўналиши тингловчиси Акимов Элбек Тагановичнинг “ҚУРИЛИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШДА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ” модули бўйича Мавзу: “Шаҳарларни ривожлантириш ва қуриш учун ҳудуд танлашда тизимли таҳлил”. Қабул қилди: т.ф.н.,проф.Низомов Ш.Р. Тошкент-2018 йил МУНДАРИЖА
Кириш Ўзбекистон Республикасида доимий равишда қурилиш ишлари, шаҳарсозлик, бунёдкорлик ишлари узликсиз давом этмоқда. Келажаги буюк Ватанимизни янада гуллаб яшнаши учун Президентимизнинг жон куярлиги, келажак авлодга биздан обод юрт қолиши борасидаги тинимсиз ҳаракатлар самараси шуни кўрсатадики, бутун республикамизда мисли кўрилмаган даражада улкан шаҳарсозлик, жамоат ва турар жой биноларини лойихалаштириш ишлари амалга оширилди ва янада изчил давом этмоқда. Ўзбекистoннинг мустақилликга эришуви ва миллий тараққиёт йўлига дадил қадамлар билан кириб бoриши шаxарсoзликда xалқ меъмoрчилик меросидан ўрнак oлиб маҳаллий шарoитларга мoслик кўркам ва шинамлик жаxoн андoзаларидан қoлишмаслик каби қатoр жиҳатлар эътибoр марказида бўлишини тақазo этади. Мустақилликка эришилгандан кейин тарихда биринчи маротаба 1995-йилда "Архитектура ва шахарсозлик" бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунни амалга ошириш ва бажариш жараёнида кўп соҳавий имкониятлар пайдо бўлди ва шу асосда тарихни, маданий бойликларни, иқлимни, зилзила ва умуман, ҳудудимизга хос бўлган ҳолатларни эътиборга олган ҳолда 148 та миллий-давлат "Қурилиш меъёрлари ва қоидалари" (ҚМҚ) ишлаб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг биринчи йилидан айниқса, шаҳарсозлик соҳасига эътибор кучайиб келмоқда. Шаҳарсозлик соҳасига тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони (2000 йил 26 апрел 2595-сонли), Вазирлар Махкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида» (2000 йил 27 апрел 165-сонли), «Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» (2000 йил 14 август 320-сонли), «Архитектура ва шаҳарсозлик сохасидаги қонун хужжатларига риоя қилиниши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари (2000 йил 23 август 329-сонли) фикримиз далилидир. Download 169.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling