Ҳурматли тингловчи ҳамкасбларим, қуйида келтирилган ва бевосита касбимизга доир Президентимиз қарорлари, фармони ва Ўзрвм нинг қарорини малака ошириш даврида чуқур ўрганиб олиб


Download 218.14 Kb.
bet1/10
Sana24.01.2023
Hajmi218.14 Kb.
#1114072
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу


Ҳурматли тингловчи ҳамкасбларим, қуйида келтирилган ва бевосита касбимизга доир Президентимиз қарорлари, фармони ва ЎзРВМ нинг қарорини малака ошириш даврида чуқур ўрганиб олиб, мактабларингизга қайтгач жамоангиз ва эл орасида улардаги ғояларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришларингизни илтимос қиламан:



  1. ПҚ-3907-сонли, 14-август 2018 йил.

  2. ЎзРВМҚ-666-сонли, 15-август 2018 йил.

  3. ПҚ-3931-сонли, 5-сентябр 2018 йил.

  4. ПФ-5538-сонли, 5-сентябр 2018 йил.

Ҳурматли устозлар! Президентимизнинг 2018 йил 14 авустдаги ПҚ 3907-сонли қарорида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналларини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалари бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларини талаб қилиш қатъиян тақиқланди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг талабига кўра “Барча умумтаълим мактабларида бор-йўғи 3 та ҳужжат, яъни синф журнали, конспект ва йиллик тақвим режадан ташқари бирорта ортиқча ҳужжатлар ва ҳисоботлар юритиш” тақиқланди (Президент қарори билан вазир талабини таққослаб ўрганиш). 2019 йил 3 январь куни Ургут туман ХТБ методисти Ғолиб Тошпўлатовнинг эътироф этишича ўқитувчилар шунчалик ялқовлашган-ки, ўз устида ишлаш, китоб ўқиш, дарсига тайёргарлик кўриш у ёқда турсин, ҳатто дарсларининг конспектини ёздириш ҳам мактабларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларига жуда оғир кечмоқда. Ўқитувчиларнинг маоши 2019 йилдан бошлаб 50 фоизга ошганига қарамасдан, уларни ўз устида ишлатиш механизмини топиб бўлмаяпти.


Оналар ҳар куни эрталаб болаларини: уйқудан туринг Сизни Она Ватан хизмати кутмоқда деб, ўйғотмоғи даркор.
Ўқитувчи-мураббийлар ҳам тарбияланувчиларига Сизни Она Ватан хизмати кутмоқда, бунинг учун яхши интизом билан ўқимоқ даркор деб, мурожаат қилиб турмоқлари лозим.
Дарсларимизнинг ўз шиорлари бор. Ҳар дарсимиз саломлашишдан сўнг шу шиорларни хор овозда айтиш билан бошланади.
1.“Элим деб, юртим деб ёниб яшамоқ энг олий саодатдир”. Ўқитувчи-тренер аввало бу шиорга ўзи қатъий амал қилган ҳолда, касбига содиқлик билан меҳнат қилиб, талабаларига ўрнак бўлиши керак. Бу шиор саломлашишдан сўнг ҳар дарсда, барча талабалар томонидан ҳор овозда айтилади ва аста-секин уларнинг қалбига жойлашиб ҳаёт тарзига айланади.
2.“Чиройли ёзамиз”. Ўқитувчи-тренер доскага ўзи чиройли ёзиши, бунга талабаларни даъват этиб, дафтарларини чиройли юритишларини ўргатиш ва талаб этиш (дафтарга ва А4 қоғозга кўрсатма бўйича ҳошия чизиш; гапларни зангори, формулаларни қизил рангда ёзиш; яхши юритилган, чиройли ёзилган дафтарлар ва рефератлар конкурсларини ташкил этиб, соврундорларни рағбатлантириб бориш ва бошқалар); ўқитувчи-тренер ўқув йилининг ҳар ҳафтасида биттадан ҳарфни ва рақамни доскага чиройли ёзиб кўрсатиб, талабаларга уларни ҳафта давомида шундай ёзишга уриниб кўришларини таклиф этиш ва унинг ижросини талабалар билан ҳамкорликда назорат қилиб бориш. Талабаларга олий ўқув юртини битириб ишга борганларида биринчи навбатда ариза ёзишларини, иш берувчи ёзилган шу аризага қараб сизнинг қандай кадр эканлигингиз ҳақида тасаввурга келиб бўлади,- деб тушунтириш лозим.
3. “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун”.Ушбу шиорнинг ўзи жуда кўп таълимий муаммоларнинг ижобий ечилишига олиб келади. Жумладан, ҳар бир талаба бошқа шерикларини орқага тортмаслик учун белгиланган топшириқларни бажариб келишади.
4. “Мавзуни инглиз тилида айтамиз ва ёзамиз”. Бу шиор замон талаби бўлиш билан биргаликда, педметлараро, кафедралараро алоқадорликни ҳам таъминлайди, талабалар ўзлари ва шериклари бажарган ўқув-илмий ишларни хорижий тилларда баён қилиш кўникмасини эгаллайди.
5. “Билимларни пухта эгаллаймиз”. Бу шиор нима учун керак деган саволимизга талабалар: Имом Бухорий бобомиз бизларга “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”,-деб ўгит берган жавобини беришади.
6. “Дарсларимиздан сўнг биздан озода ва тартибга келтирилган хона қолсин”. Бу шиор кимнинг ғоясига монанд деган саволимизга талабалар: Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Биздан озод ва обод ватан қолсин”чақириғига ҳам оҳанг,-деб жавоб беришади.
Абдулла Авлоний тарбияда кичик нарса йўқ деган. Ўқитувчи қаерда бўлмасин доимий равишда шогирдларининг озода ва тартибли кийиниб, одаб ва табассум билан саломлашиб юришларига эришиши зарур. Одатда ўқитувчи дарсда саломлашаётган пайтида айрим ўқувчилар сумкасини кавлаётган, башқасидан ниманидир сўраётган, партасини артиб тозалаётган ва ҳакоза ҳолатлар кузатилади. Бош-бошдоқ армиядан эмас, бошқариладиган армиядан фойда. Шундай экан ўтиладиган дарснинг самарали бўлиши аввало ўқитувчининг талабалар билан саломлашишни қандай ташкил этишига боғлиқ. Ўқитувчи саломлашишдан олдин талабаларнинг тартиб билан туриб олишларига, сўнгра ўнг қўлларини юраклари тепасига қўйиб, табассум билан саламлашишларига эришиши керак. Бундай ўқитувчининг талабаларга руҳий таъсири кучли бўлади ва дарсда тартибли ишчан ҳолат вужудга келади.
Биз одатда талабаларимиздан ўнг қўлимизни юракларимиз тепасига қўйиб, табассум билан саломлашишни кимдан ўргандик деб сўраймиз. Улар биринчи президентимиз Ислом Каримов ва муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевдан,- деб жавоб беришади.
Талабаларга ҳар дарсимизда саволлар бериб, уларга жавоб топиб келишларини таклиф этамиз. Жумладан, институтимизнинг бош биносига кириш эшигининг тепасига нима ёзилган? Саволга жавоб топиб келишганда ҳам саноқли талабалар тўғри жавоб беришади: “Деҳқон бу-ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи” Ш.Мирзиёев.
Талабаларни синаш учун “таянчи” эмас балки “таянчидир” ёзилгандир,-деб сўраймиз. Аниқ бир фикрга келингач, Президентимиз шиорини барча талабалар билан биргаликда хор овозда уч марта такрорлаймиз. Шундан сўнг айрим талабалардан шиорни такрорлашини сўраймиз. Шу тартибда барча талабаларнинг шиорни тўғри айтишларига эришамиз.
Президентимизнинг таржимаи ҳоли тўғрисидаги маълумот институтнинг қаерида ёзилган? Талабалар жавоби: Институт бош биносининг 3-қавати менежмент факультетида: Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957-йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган.
Президентимизнинг ёшлар тўғрисидаги шиори институтнинг қаерида ва нима деб ёзилган? Талабалар жавоби: Институт бош биносининг 2-қавати айвонида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган: “Ёшлар бизнинг таянчимиз, эртанги кундан умидимиз, эзгу ишларимизнинг давомчиларидир”.Ш.Мирзиёев.
Институт спорт мажмуаси яқинида қандай ёзув бор? Талабалар жавоби: Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий меъзонидаир. Ш.Мирзиёев.
Институтнинг фаоллар залига киришда нима ёзилган? Талабалар жавоби: Илм-фансиз қишлоқ хўжалигини ривожлантириб бўлмайди.Ш.Мирзиёев.
Президентимиз тадбиркорлик тўғрисида нима деган ва у институтнинг қаерида ёзилган? Талабалар жавоби: Тадбиркорликка йўл очиш-аваламбор ёшларга, қолаверса келажакка йўл очиш демакдир. Ш.Мирзиёев. Институтнинг Япон боғидаги ёзув.
Саломлашгандан сўнг қисқа вақт ичида талабалар билан ўтказиладиган бундай тадбир яхши натижалар бермоқда. Талабаларимиз кўчаларда ҳам ўнг қўлини юраги устига қўйиб, табассум билан саломлашадиган, дарсимиз якунида бизни қарсақ чалиб кузатадиган бўлишди. Энг муҳими, талабаларимизда замонга мос қадам ташлаш, устозларини ва бир-бирларини ҳурмат қилиш, илм эгаллашга интилиш, кузатувчанлик, зийраклик каби сифатлар шаклланмоқда.
Фикримизнинг исботи: Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори профессор И.Тухтасиновнинг Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори профессор Т.Э.Остонақуловга 2017 йил 12 декабрда йўллаган №1762/30.02.01-сонли хатига асосан 2018 йил 18 январда Самарқанд давлат чет тиллар институти фоаллар залида “Чизиқли тенгламалар сестемасини Гаусс усули ва Крамер қоидаси ёрдамида ечиш” мавзусидаги кўргазмали очиқ махорат дарси ўтказдик. Унда Самарқанд шаҳридаги барча олий таълим муассасалари, малака ошириш марказларидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди. Биз талабаларга юқорида ёзилган саволлар билан биргаликда, Самарқанд давлат чет тиллар институти биноси ёнидан ўтувчи катта йўлнинг четида қандай ёзув бор эди саволимизга, бизнинг талабалардан бошқа ҳеч ким жавоб беришмади.Талабаларимиз жавоби: Оқ рангда “Самарқанд-2750” ёзуви бор эди, ҳозир олиб ташланган. Ушбу йўналишда биз амалга ошираётган ишларни барча ҳамкасбларимиз ҳам амалга оширишса, талабаларни замонга мос қилиб тарбиялашнинг қийин жойи йўқ.
Хулоса қилиб айтганда, таълимда сифат ва самарадорликка ҳар бир профессор-ўқитувчинингкасбига содиқлик ила дарсларида илғор педагогик технологиялардан ўз ўрнида, унумли фойдаланган ҳолда, фидокорона меҳнати билан эришиш мумкин.



Download 218.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling