Ушбу битирув ишида мутахассислик фанларидан электрон ўқув-услубий мажмуаларни яратишда педагогик дастурий воситалар таркибига кирувчи Macromedia Dreamweaver дастуридан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатдан имкониятлари ёритб берилган


Download 1.3 Mb.
bet1/4
Sana01.11.2020
Hajmi1.3 Mb.
#139983
  1   2   3   4
Bog'liq
Эсанов Ш битирув иши


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МУҲАММАД АЛ – ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДР -ЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ

“Ҳимояга рухсат этаман”

Тармоқ маркази директори

“ _____ ” ____________ 2019 й

“Информатика ва ахборот технологиялари” йўналиши бўйича

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси тингловчиси
Эсанов Шермамат Эшқуловичнинг
“Электрон ўқув-методик мажмуа яратишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш” мавзусидаги
БИТИРУВ ИШИ

Раҳбар: ___________________ проф.Якубов М.С.


Тошкент - 2019 й.



АННОТАЦИЯ
Ушбу битирув ишида мутахассислик фанларидан электрон ўқув-услубий мажмуаларни яратишда педагогик дастурий воситалар таркибига кирувчи Macromedia Dreamweaver дастуридан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатдан имкониятлари ёритб берилган.
ANNOTATION

This graduate work outlines the theoretical benefits of using Macromedia Dreamweaver, which is part of the pedagogical software for creating e-learning complex for specialtysubjects



М у н д а р и ж а

Кириш ...………………......………………………………………………….

АСОСИЙ ҚИСМ .................................................................................................

I.БОБ. ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МЕТОДИК МАЖМУА ЯРАТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ……..………….…………………………………

1.1.ЭЎММни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар ..................

1.2. ЭЎММ га оид меъёрий ҳужжатлар……….………………….....

II.БОБ. ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МЕТОДИК МАЖМУА ЯРАТИШ МЕТОДИКАСИ.………………………………………………………………

2.1. ЭЎММ ни яратишда қўлланиладиган воситалар……..………

2.2. ЭЎММ ни яратиш босқичлари……………….…………………

2.3. Педагогик технология ва кейслар .................................................

Хулоса ва таклифлар…………………………………………………….……

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .................……………………………


К и р и ш

Кадрлар тайёрлаш миллий модели талабларига мос келадиган ҳамда Давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган «Узлуксиз таълим тизими учун ўқув адабиётлари янги авлодини яратиш концепцияси»нинг асосий вазифаларидан бири сифатида электрон ўқув-услубий мажмуаларининг яратиш учун илмий-ғоявий, психологик-педагогик ва методик талабларни ишлаб чиқиш, электрон ўқув-методик мажмуаларидан тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакат миқёсида замонавий электрон ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш бўйича стратегик масалалар кўламини аниқлаш белгиланган.

Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуаси деганда, Давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган талаблар асосида талабалар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни компетентлик даражасида ривожлантиришни, ўқув жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни олишни, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган, талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган электрон кўринишдаги ўқув–методик манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, мезонларини ўз ичига олади.

Битирув иши мавзусининг асосланиши ва долзарблиги. Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири бу таълим жараёнига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш билан боғлиқ. Бу каби вазифаларни бажариш Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш босқичларида белгилаб берилган. Ушбу вазифларни амалга оширишга оширишнинг бир босқичи таълимни ривожлантириш ҳисобланади. Бўлажак баркамол авлодни тарбиялашда, уларни илмли ва билимли қилиб етказишда, мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришда мустақил таълимнинг ўрни биқёсдир. Талабаларнинг мустақил билим олишларида электрон ўқув контентларининг аҳамияти катта бўлиб, бу эса битирув иши мавзусининг илмий-назарий асосланиши ва долзарблигини белгилаб беради.

Битирув ишининг объекти. Термиз давлат университети 5110700-информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишида ўтиладиган “Информатика ва АТни ўқитиш методикаси” фанидан ўтиладиган мавзулардан ва педагогик дастурий воситалардан иборат.

Битирув ишининг предмети. Олий таълим муассасида ўтиладиган фан бўйича замонавий дастурий воситалар ёрдамида электрон ўқув услубий мажмуалар яратиш методикаси ҳисобланади.

Битирув ишининг мақсади. Ишнинг мақсади шундан иборатки, таълим тизимини янада ривожлантиришда дастурлар ва замонавий технологиялардан самарали фойдаланишдир, дастурлар ёрдамида фанни ўрганиш фойдаланувчида фаннинг ўзини ўрганиш иллюзасини яратади. Бу эса таълим олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шароитларни яратишдан иборатдир.

Битирув ишининг вазифалари. Ҳозирги вақтда компьютер технологиялари ривожланиб бораётган вақтда асосий эътибор фойдаланувчиларга эмас, дастурчиларга қаратилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, талабаларда замонавий педагогик дастурий воситаларда ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш ва уларда керакли амалий дастурлардан унумли фойдалана олиш имконияти шакллантиришдан иборатдир.

Мавзу бўйича адабиётлар, хуқуқий ҳужжатлар шарҳи.

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7- мартдаги «алоқа, ахборотлаштириш ва элекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» қарорида ахборот-коммуникация технологияларини ижтимоий соҳада, хусусан таълим соҳасидаги жараёнларга ҳам фаол жорий этиш, ҳамда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг барқарор фаолиятини таъминлашни талаб қилади.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018-йил 19-февралдаги ПФ-5349-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018-йил 19-февралдаги ПҚ-3549-сон қарори ижросини таъминлаш асосий мақсад қилиб олинган

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармонида Ўзбекистон давлатини яқин келажакда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устивор йўналишлари очиб берилган бўлиб шундан тўртинчи устувор йўналиш Ижтимоий соҳани, таълим тизимни ривожлантириш йўналиши ҳисобланади.

4.Юлдашев У.Й., Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш методикаси китобида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш метод ва усуллари батафсил ёритиб берилган.

5.Саидахмедов Н.С. Педагогик маҳорат ва педагогик технологиялар китобида бўлажак педагоглар учун дарс ўтишнинг замонавий педагогик усуллари методлари ёритиган.

6.Саидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар китобида бўлажак ўқитувчи ва педагоглар учун таълим олувчилар учун дарс ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялари ва педагогик маҳорат усуллари ёритилган.

7.Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари китобида педагогик тадқиқотларда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг тартиб қоидалари очиб берилган.

Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Бугунги кунда малакали дастурчи мутахассислари томонидан компьютерда ишлаш жараёнида жуда кўплаб амалий дастурлардан фойдаланишади. Шу жумладан Macromedia Dremweaver дастурлар пакети энг кўп қўлланиладиган дастурлар тоифасига киради, табиийки амалий дастурларида қўшимча функциялар ҳосил қилиш учун қўлланиладиган дастурий иловаларга ҳам бугунги кунда эҳтиёж ортмоқда. Бундай дастурий лойиҳаларни ишлаб чиқариш, уларни фойдаланувчиларга тақдим қилиш дастурчилар олдида доимгидек муҳим бўлиб қолмоқда. Чунки дастурлар сони кўпайгани сари фойдаланувчиларда ўзига қулай дастурни танлаш имконияти ортиб боради. Ушбу битирув ишида бундай дастурий воситалардан бири Macromedia Dremweaver дастурлари муҳити, уларнинг компонентлари ва иловаларидан фойдаланиб, фойдаланувчилар учун қулай интерфейсга эга бўлган электрон ўқув услубий мажмуаларни яратиш ва унинг яратилиш технологиясини, жараёнини назарий ва амалий жиҳатдан очиб бериш ҳисобланади.

Иш тузилмасининг тавсифи. Ушбу битирув иши кириш, икки боб, хулоса ва таклифлар, ҳамда фойдаланилган адабиётлардан иборат бўлиб, кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети, ҳамда битирув ишининг назарий ва амалий аҳамиятлари ёритилиб берилгандир. Асосий қисмнинг икки бобида педагогик дастурий воситалар ва улар ёрдамида яратилган электрон ўқув методик мажмуа, унда қўлланиладиган дастурлар муҳитининг шу жумладан Macromedia Dremweaver дастурининг кучли имкониятларидан фойдаланиб, дастурлар таркибида бажарилувчи маълумотларни қайта ишлаш амаллари, уларнинг тадбиқи жараёни кўриб чиқилган.

I.БОБ. ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУА ЯРАТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

1.1.ЭЎММ ни ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар

“Таълим тўғрисидаги” қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга ошириш ҳамда ёш авлодни юқори савияда тарбиялашни таъминлаш мақсадида тез ривожланиб бораётган фанлар бўйича электрон ўқув-услубий мажмуалар яратиш давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар қаторига қиради. Бугунги кунда илм-фан жадал тараққий этаётган, замонавий ахборот-коммуникация воситалари кенг жорий этилган жамиятда барча фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни тез ва сифатли эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билимларни эгаллаш вазифасини қўймоқда. Шунинг учун миллий истиқлол ғоясига содиқ, етарли интелектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи электрон ўқув-услубий мажмуаларининг янги авлодини яратишни талаб қилмоқда.

Таълим мазмунини такомиллаштиришнинг йўналишларидан бири талабалар учун мустақил таълим олишнинг энг муҳим воситаларидан ҳисобланган ўқув-ахборот манбаларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш саналади.

Замонавий таълим тизимининг барпо этилиши, ўқув жараёнига ахборот технологиялари ютуқларини жорий қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Бу айниқса ахборот ва телекоммуникация технологияларига асосланган ўқитишнинг янги шакл ва воситаларига тааллуқлидир. Булар қаторига таълимга электрон ахборот ресурсларини фаол қўллашни тақозо этадиган электрон ўқитишни киритиш мумкин. Шу боис бугун бўлажак ўқитувчиларга фақатгина тайёр электрон ахборот ресурслардан фойдаланишни ўргатиш билан чекланмай, балки уларнинг янги кўринишларини яратиш усуллари, йўллари ва воситаларини ўргатиш ҳам муҳим тадбирлардан ҳисобланади.

Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуаси (ЭЎММ) деганда, Давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган талаблар асосида талабалар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларни компетентлик даражасида ривожлантиришни, ўқув жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни олишни, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга оширишни таъминлайдиган, талабанинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган электрон кўринишдаги ўқув–методик манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, мезонларини ўз ичига олади.

Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуасини яратишда дидактик, психофизиологик, методик ҳамда техник талабларга риоя этилиши лозим.

ЭЎММ қуйидаги дидактик талабларга мос бўлиши лозим:


  • таълимда илмийликни, фан, техника ва технологияларни сўнгги ютуқларни ҳисобга олиниши;

  • ўқитишнинг эришувчанлик талаблари;

  • ўқитишнинг муаммовийлинини таъминлаш талаблари;

  • ўқитишнинг кўргазмалилигини таъминлаш талаблари;

  • ўқитишни онглилигини, таълим олувчининг мустақиллиги ва фаоллигини таъминлаш талаблари;

  • ундан фойдаланишда ўқитишнинг тизимлилиги ва кетма-кетлиги талаблари;

  • ундан фойдаланишда билимларни ўзлаштириш мустаҳкамлиги талаблари;

  • унда ўқитишнинг ривожлантирувчи ва тарбиявий функциялари бажарилиши талаблари.

ЭЎММларни қўллаш асосида талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникма ва малакаларини шакллантиришда талабаларнинг функционал ва психофизиологик имкониятлари инобатга олиниши лозим. Профессор-ўқитувчиларнинг ЭЎММ асосида имкон қадар кўпроқ маълумотларни ёритишга интилиши талабани ортиқча толиқтиришга олиб келиши мумкин.

Физиологик-гигиеник соҳада амалга оширилган тадқиқотлар компьютерда ишлашда билим олувчиларнинг ақлий иш қобилияти ўзлаштириладиган маълумотлар ҳажмига тескари прапорционал равишда ўзгариб боради. Бу қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:



  • кўриш органларига тушадиган юкламанинг ортиб бориши;

  • янгиликларни қабул қилишда юзага келувчи дастлабки руҳий кўтаринкиликнинг тиниб қолиши;

  • юзага келиши мумкин бўлган ноаниқлик ва хатоликлар туфайли салбий ҳиссиётларнинг йиғилиб бориши;

  • катта миқдордаги таълимий ресурсларни қабул қилиш ундан кейинги ахборот ресурсларини фаол ўзлаштиришга тўсқинлик қилади.

ЭЎММни ишлаб чиқишда мос равишдаги талабалар аудиториясининг интеллектуал даражаси, мотивацияси, функционал ҳолати ҳамда ишчанлик даражаси эътиборга олиниши лозим. Уни қўллашнинг психофизиологик жиҳатдан самарадорлиги талабалар мустақил таълимини ташкил қилишда катта ҳажмдаги ўқув материалларини излаб топиш ҳамда уларни ўзлаштириш учун сарфланадиган вақт миқдорини сезиларли даражада тежаш, мотивацияни ривожлантириш, билимларни мустаҳкамлигини ошириш имконини бериши билан изоҳланади.

Методик талаблар ЭЎММга мўлжалланган ўқув фанининг ўзига хослиги ва хусусиятларини, унинг қонуниятларини изланиш усулларини, ахборотга ишлов беришнинг замонавий усулларини жорий қилиш имкониятларини ҳисобга олишни кўзда тутади ва қуйидаги методик талабларни қониқтириши лозим:



  • ўқув материалини тақдим этишнинг тушунчали, образли ва ҳаракатли компонентларининг ўзаро боғлиқлигига таянган ҳолда қурилиши;

  • ўқув материалини юқори тартибли тузилма кўринишида таъминлаши;

  • таълим олувчига ўқув материалини босқичма-босқич ўзлаштириш учун турли хилдаги назоратларни амалга ошириш имконияти яратилиши керак.

Замонавий ўқитишни бошқариш тизимлари ўзида катта ҳажмдаги ахборотларни сақлайди, бу эса онлайн ва аралаш ўқитиш режимида таълим олувчиларни қайд этишини башоратловчи моделларнингяратилишида жуда катта ёрдам беради1.

Ўқув фаннинг таянч кўрсаткичи ўқув режаси ва дастурлари асосида ушбу фанга ажратилган аудитория соатлари ҳисобланади. Агар назарда тутилган соатларни Х билан белгиласак, қолган барча норматив кўрсаткичлар шу соатларга боғлиқ бўлади. Дастлабки нормативлар сифатида қуйидагилар олинади: бир маъруза соати стандарт тўрт бетдан кам бўлмаган матндан иборат бўлади. Қолган барча нормативлар таянч кўрсаткичлар вазифасини ўташга хизмат қилади: а) асосий матннинг ҳажми (саҳифаларда) 4Х дан ошмаслиги лозим, Х – таянч кўрсаткичдир (масалан, назарий таълимнинг ҳажми 100 соат, демак 4 х 100 = 400 бет – асосий матннинг йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал ҳажми). Маъруза материалларининг асосий матни ўз таркибига фан юзасидан мавжуд барча боблар, иловалар, адабиётлар рўйхати ҳамда терминлар луғатини қамраб олади; б) тренинг ҳамда саволлар миқдори 2Х дан ошмаслиги лозим; в) назорат тестлари ҳажми (савол ва топшириқлар) 0,5Х чегарасидан чиқмаслиги лозим; г) курс ишлари мавзуларимиқдори ҳам 0,5Х дан ошмаслигига эришиш зарур; д) якуний назорат саволлари ҳажми 0,5Х миқдорида белгиланади.

Барча назарий материаллар бўлим, параграф ва мавзулардан таркиб топади. Ҳар бир бўлим, мавзу ва параграфни ўқитувчи алоҳида файлларга жойлаштиради. Шунингдек, алоҳида файлларда муаллиф-ўқитувчи машғулотлар учун зарур бўлган турли жадваллар, адабиётлар, глоссарийлар, муаллифлар тўғрисидаги ахборотларни жойлаштириш имконига эга бўлади.

ЭЎММни ишлаб чиқишга қўйиладиган дидактик талабларга қуйидагилар киради: илмийлик, тушунарли, қатъий ва тизимли баён этилиши билан биргаликда (педагогика, психология, информатика, эргономиканинг асосий тамойилларини, замонавий фаннинг фундаментал асосларини ҳисобга олиб, ўқув фаолияти мазмунини қуриш имкониятини таъминлаш), узлуксизлик ва яхлитлик изчиллик, муаммолилик, кўргазмалилик, фаоллаштириш ўқитиш натижаларини ўзлаштириш мустаҳкамлилиги, мулоқотнинг интерфаоллилиги, ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш ва амалиётнинг яхлит бирлиги.

Ўқув-методик мажмуаси компонентларининг мазмуни Давлат ва йўналишлар бўйича таълим стандартлари асосида тузилган фан дастурига мувофиқ, ҳамда шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи таълим ва уни амалга ошириш шартлари, тамойиллари ва талаблари асосида ишлаб чиқилади.

Ўқув-методик мажмуани ишлаб чиқишда фан ўқитувчиси Давлат ва йўналишлар бўйича таълим стандартлари талаблари ва ишчи ўқув режаси асосида яратади. Ўқитувчи фаннинг электрон ўқув-методик мажмуасини яратиш сифатига эътибор қаратиб, касблар кесимида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари талабларига ва ўқув методик ҳамда техник таъминотига мос келишини таъминлаши лозим.

Электрон ўқув-методик мажмуанинг барча компонентларида тушунчалар, атамалар, шартли белгиларнинг ягоналигига риоя қилиши зарур, муайян фан ва касбни ўрганаётган ўқувчининг билим ва малакасининг стандарт даражасига мўлжалланиши лозим.

Электрон ўқув-методик мажмуа таълим муассасасининг барча ўқув фанлар бўйича ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан ишлаб чиқилиб, ўқитиш жараёнида доимий равишда қўллашлари зарур. Яратилган ўқув-методик мажмуа кафедра йиғилишларида муҳокама қилиши, доимий янги ахборотлар билан бойитиб борилиши ва такомиллаштирилиши лозим.

Электрон ўқув-методик мажмуанинг методик ҳамда ўқув материалларида фаннинг ҳозирги кундаги ривожланиш даражасини акс эттириши, ўқув материалларнинг мантиқан узвийлиги, ўқув жараёнини инновацион метод ва техник воситалар ёрдамида ташкил этилиши орқали таълим олувчининг ўқув материални чуқур ўзлаштиришида ва амалиётга жорий этишида кўникма ва малакаларни ҳосил қилиши шарт. Фан кафедралари йиллик режасида ўқув-методик мажмуани назорат қилиб боришни қайд қилиши ва комиссия ташкил этилиб унинг аъзолари томонидан уч йилда камида бир маротаба кўриб чиқилиши зарур. Зарур ҳолатларда ҳужжатлар ва баъзи компоненларни янгилаб туриш лозим. Ишчи ўқув дастур ҳар ўқув йилида мажбурий тартибда қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартиришлар киритилиши зарур. Ўқув-методик мажмуага киритилган ўзгартиришлар ва қўшимча янги ахборотлар жадвалида қайд қилиб борилади ва нусхаси мажмуа йиғма жилдга қўшиб қўйилади (1-жадвал).

Электрон ўқув методик мажмуанинг қайта кўриб чиқилган ва ўзгартириш киритилган ҳужжатларни расмийлаштирилиш жадвали

Таълим муассасасининг номи_ Термиз давлат университети

Ўқув фаннинг номи____Информатика ва АТ фанини ўқитиш методикаси


Ўқув йили
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Кафедра йиғилиш
баённома рақами ва сана кафедра мудирининг имзоси
Тасдиқланди
ўқув ишлар бўйича проректорининг имзоси ва тасдиқланган сана









Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling