Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori. Reja: Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш


Download 118 Kb.
bet1/8
Sana23.04.2023
Hajmi118 Kb.
#1389015
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Уй жойга оид низоли ишлар юзасидан хал килув карори


Uy-joyga oid nizoli ishlar yuzasidan sudning hal qiluv qarori.


Reja:


1. Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш.
2. Уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
3. Уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
4. Уйга киритиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
5. Уйдан кўчириш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
6. Уйни бўлиш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
7. Уйга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорларни тайёрлаш.
Xulosa.
Foydalanilgan adabiyotlar.
1. Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қарорларни тайёрлаш.
Хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда, суд бундай низолар Фуқаролик ва Уй-жой кодекси мезонлари, “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун билан, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида”ги қарори билан, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 180-сонли қарорига кўра тасдиқланган “Хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомлар билан тартибга солинишини назарда тутмоқлари лозим. Шунингдек, хусусийлаштирилган квартирада мулк улушини белгилаш ҳақидаги ишлар юзасидан келиб чиқаётган саволларга тушунтиришлар Олий суд Пленумининг 1997 йил 2 майдаги (киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” 3-сонли қарорида берилган бўлиб, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Пленум тушунтиришларини қоида тариқасида кўрсатмоғи лозим бўлади. Назарда тутиш лозимки, хусусийлаштирилган квартирада эр-хотиннинг мулк улушини белгилаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар Оила қонунчилиги мезонларини, яьни Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23,24-моддаларини эмас, балки “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган “Хусусийлаштирилган квартира ва уйлар (уйларнинг бир қисми)нинг олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Hизомнинг 8-бандини қўлламоқлари лозим. Агар даъвогар хусусийлаштирилган квартирада ўзининг мулк улушини белгилашни сўраган бўлса, ФКнинг 216, 217-моддалари асосида ҳамда кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи Ермулккадастр хизматида рўйхатга олинишини инобатга олиб, суд ФПКнинг 207-моддаси талабларига мувофиқ даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиб, хусусийлаштирилган квартира барча мулкдорларининг улушларини белгилаши лозим.


Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling