Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти нефт ва газ иши кафедраси


Download 0.86 Mb.
bet1/14
Sana15.02.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1199634
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари учун услубий курсатма




УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
КАРШИ МУХАНДИСЛИК ИКТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
НЕФТ ВА ГАЗ ИШИ кафедраси
Олий таълимнинг 5540300 «Нефт ва газ иши» бакалавр йуналиши талабалари учун «Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси» фанидан тажриба машгулотларини бажариш учун
УСЛУБИЙ КУРСАТМА

Карши-2008


Олий таълимнинг 5540300 «Нефт ва газ иши» бакалавр йуналиши талабалари учун «Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси» фанидан тажриба машгулотларини бажариш учун услубий курсатма.

КМИИ «Нефт ва газ иши» кафедраси


Тузувчилар: З.У.Суннатов (КМИИ)
А.Муртазаев (ТДТУ)
Ушбу услубий курсатма 5540300 «Нефт ва газ иши» бакалавр йуналиши буйича билим олаётган талабаларга мулжалланган булиб, талабаларнинг «Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси» фанидан олган назарий билимларини тажриба машгулотлари оркали чукурлаштириш ва мустахкамлашга каратилгандир. Услубий курсатмада бургиларнинг турлари ва шифрлари, бургилаш бирикмаси элементларининг ва кудук туби двигателларининг конструкцияларини урганиш, тутувчи асбобларнинг тузилиши ва ишлатилиш технологиясини урганиш, индикатор тарозиси курсаткичларига асосан тизманинг хакикий огирлиги хамда юкорига ва пастга харакатланганда каршилик кучини аниклаш ишлари мисоллар асосида ёритилган, хамда ишнинг максад ва вазифалари баён этилган.
Такризчилар: «Нефт ва газ иши» кафедрасининг
доценти Х.К.Эшкобилов.

Узгеобурнефтгазказибчикариш АК


бош технологи Р.Хужамуродов.

Карши мухандислик иктисодиёт институтининг


Услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

1-тажриба машгулоти.




Бургилар ва бурголовкаларнинг конструкциясини урганиш.
Ишдан максад: Бургилар ва бурголовкаларнинг катталикларини, шифрларини, резбаларининг катталикларини ва конструкциясини урганиш.

Ишни бажариш учун керакли инвентарлар.



  1. Хар хил тур ва катталикдаги бургилар.

  2. Намуна олиш учун мулжалланган бурги.

  3. Штангенциркуль.

Бошлангич маълумотлар
Бургилар иккита белгиси буйича таснифланади: вазифаси ва жинсга таъсир этиш характерига кура.
Вазифасига кура бургилар учта синфга ажратилади:

  1. Кудук тубини тулик бургилаш учун бургилар;

  2. Кудук тубини халка буйлаб бургилаш (намуна олиш максадида) учун бургилар;

  3. Махсус ишларни бажариш учун бургилар.

Жинсга таъсир килиш характерига кура бургилар туртта гурухга ажратилади:

  1. Кесиб-булакловчи;

  2. Майдалаб-булакловчи;

  3. Майдаловчи;

  4. Кириб-кесувчи.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling