Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet1/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Зокиржон САИДБОБОЕВ
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
(ўқув кўлланма)
ТОШКЕНТ-2006

Мазкур ўқув қўлланмада тарих илмининг ижппшоий фанлар соҳасидаги ўрни, респупликамиздаги дастлабки олий ўқув муассасаси - университетда тарих факультетииипг очилииш ҳамда унинг фаолияти, кутубхоналар ва уларда ишлаш қоидалари, библиографияга оид маълумотлар, шунингдек, малакавий ишларни ёзиш бўйина услубий йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилгаи.
Қўлланма «Мутахассисликка кириш» фанидан тарих мутахассислиги бўйича таълим олувчи бакалавриат йўналишидаги талабаларга, шунингдек, магистратура талабалариучуи мўлжалланган.
Масъул муҳаррир: тарих фштари номзоди, доцент
3. Р. Ишвпхўжаева
Тақризчилар: mapvx фанпари доктори, профессор
Н.А.А бдурахимова
тарих фаняари доктори, профессор
Р.Ҳ.Муртазаева
тарих фаппари иомзоди
3. Б. Раҳмонкуяова
Қўлланма Мирзо Улугбек номидагиЎзМУ гарих факультети илмий-уснубий кенгашининг 2006 йил 9 февралдаги 3-сонли мажлисида нашрга тавсия этилган.
Кириш
Миллий тарих ўзининг барча ибратли намуналари билан миллий мафкура-нинг муҳим таркибий қисми бўлиши керак. Чунки буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва ижоди ўсиб келаётган ёш авлод учун ибрат намунаси, уларни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш манбаи ҳисобланади. Холисо-на ёритилажак тарих миллатнинг мураббийсига айланиши лозим.
Хўш, мафкура нуқтаи-назаридан тарих бизларга нималардан сабоқ бера-ди? Жамият минг йиллар мобайнида - давлат ривожланишининг юксалиш ва таназзул даврларида қандай ғояларга амал қилган? Улардан қайси бирларини биз келажак учун намуна сифатида ўзимиз билан олиб, фарзандларимиз онги-га сингдиришимиз ва қайси бирларидан ўтмишнинг шафқатсиз огоҳлантириши сифатида юз ўгиришимиз керак?
Ўз ҳаётий тажрибамиздан яхши биламизки, ўзининг келажак режаларини тузар экан, инсон, энг аввало, Парвардигори оламни ёдга олади, кейин эса кечмиш ҳаётига назар солади: эзгу иш сифатида нималарни келгуси ҳаёт учун қолдириш лозим-у, нималарни хотирадан ўчириш, унутишга маҳкум этиш ке-рак? Шунга ўхшаб, биз ҳам ғояларнинг ўтмишига назар соламиз ва уларнинг мазмунини англашга ҳаракат қиламиз,
Жамиятнинг шиддатли тараққиётига турткм берган, бунёдкорликка асоспан-ган эзгу ғоялар инсоният тарихида ҳамиша бўлган ва токи она сайёрамиз омон экан, бундан кейин ҳам бўлади. Улар тинч ва фаровон ҳаётга эришиш, иқтисод ва маданиятни ривожлантиришда яққол кўзга ташлаиади. Ҳаммаси жуда осон-дай туюлади. Аслида эса, бу ғоялар турли даврларда турлича шакллар ва тим-солларга эга бўлган. Ғоя ва мафкуралар тарихи, бу - инсоният тақдири билан узвий боғланган динлар, фалсафий ва сиёсий таълимотлар, турли тузумлар кураши, миллий-озодлик ҳаракатлари ва бошқалар тарихидир. Одамлар ўзла-рининг ёки ўзлари эътиқод қўйган кишиларнинг ғоялари билан яшаганлар, бу йўлда азоб-уқубат чекканлар, ҳатто ўтларга кирганлар, гоҳ омон қолиб, гоҳ ҳаёт-ларини қурбон қилганлар.
Мустақиллик шароитида эзгу ғояларни тарғиб қилишда, жамиятдаги янги ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида эркин, демократик тафаккурга эга бўлган ва мустаҳкам миллий ғоя руҳи билан бирлашган жамият аъзоларини тарбиялаш вазифаларини бажаришда тарих фанининг ўрни жиддий равишда ортмоқда,


Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Биз-нинг бугунги энг буюк вазифамиз ва муқаддас бурчимиз - Ўзбекистон тарихида ўзимизга муносиб саҳифа очиш ва уни авлодларимиз учун ибрат бўладиган олийжаноб ва савобли ишлар билан тўлдиришдир»1.
1998 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорида ҳам республикамиз тарихчи олимлари олдида турган долзарб вази-фалардан бири «мамлакатимиз ва чет эл олимларининг энг қадимги давридан ҳозирги давригача ўзбек халқи тарихи бўйича амалга оширган тадқиқотларни таҳлил қилиш»2 эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини бутун жа-ҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари айнан мана шу заминда яратилган, сайқал топ-ган.
Хўш тарихнинг ўзи нима?
Тарих юнонча сўз бўлиб, тадқиқот, ҳикоя маъноларини билдиради.
1) Табиат ва жамиятдаги барча таравдиёт жараёнлари. Тарих дунё тарихи, ер тарихи ва алоҳида фанлар (масалан, физика, математика, ҳувд ва ҳоказо- лар) тарихига бўлинади. Қадимдан «табиий тарих» (historia naturalis) атамаси мавжуд бўлиб, у табиатни тавсифлашга йўналтирипган. Инсонлар яшайдиган жамият тарихи бу - унинг ўтмиши, тараққиёт жараёнларининг яхлити (жаҳон та- рихи), алоҳида мамлакатлар, халқлар, жамият ҳаётидаги воқеалардан иборат- дир-
2) Тарих- инсониятўтмиши ривожланишининганиқва хилма-хиллипхни урга- ниб, унинг ҳозирги ва келажак истинболини аниқ тушуниш мақсадидаги фандир.
Тарих ижтимоий фанлар соҳасига кириб, инсоният жамиятидаги муҳим жи-ҳатлар - талаб ва ўз-ўзини англашни акс эттиради. Тарих - инсониятнинг ўз-ўзини англашида етакчи шакллардан бири ҳисобланади.
Жамият тарихи ер ва табиат тарихининг бир қисми ва давомидир. Жамият тарихи заминимизда инсоннинг ва илк одамзод жамоасининг пайдо бўлишидан бошланади. Тарихнинг субъекти инсон саналади. Жамият куртакларининг шакл-ланиши биланоқ инсонлар «ижоди», инсоният тарихининг ибтадоси бошланади. У эса моддий ва маънавий қадриятларга эга бўлиб, табиат олдидаги қийинчи-ликларга қарши курашиб, жамият ичидаги зиддиятларни енгиб ўтади. Тарихда инсоният, уларжамоаси, бутун жамият қаракатда бўлади. Одамлартурли таби-ий шароитларда яшайдилар Улар ишлаб чиқарувчи эҳтиёжлар тизимида турли
1 Каримов И А Бувёдкорлик йўлидан. Танланган аоарлар. <1-жи.чд -Т.: Узбекистон. 1996 -349 б.
^ Ўзбекиотон Решубликаси Вазирлар Манкамасшнш. «Узбокиотон Республикаси Фаняар Академияси Тарих ииститути фяолиятяни такомиляаштириш тУгриОИДа» ги қарори // «Халц сўэи». 1998 йил, 27июль.
КИРИШ
тоифалар (табақалар)га бўлинадилар ҳамда уларнинг онг ва шуурлари ҳам тур-ли даражада бўлади. Жамият тарихи шу тариқа алоҳида одамлар, инсонлар жа-моаси, умуминсониятнинг аниқ ва хилма-хил ҳаракатлари кўринишига эга бўла-ди.
Тарихнинг босқичма-босқич ҳаракати эса турли жабҳаларда: моддий ишлаб чиқарувчи тарих, жамият бошқарувининг ўзгаришлари ва маданиятнинг ривожида яққол намоён бўлади.
Инсоният босиб ўтган бир неча юз минг йиллик ўтмиш тарих унинг тарихий тараққиёти объектив, қонуний характерга эга эканлигини исботлаб турибди. Жа-мият тараққиётига турли омиллар таъсир ўтказади. Масалан, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожи, маҳсулот-пул муносабатлари ва уларни бошқарувчи кучлар (давлат, ҳуқуқ ва ҳоказо тартиблар), географик муҳит, аҳолининг жойлашуви ва сон жиҳатидан ўсиши, халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва ҳоказолар.
Юқоридагиомилларнингҳарбирижамияттарадаётигасезиларлитаъсирўтка-зади, Жумладан, географик муҳит умумжаҳон тарихида инсоният тараққиёти ва унинг тарқалишига катта таъсир кўрсатган. Аҳоли зичлигининг паст даражаси ва секин-аста инсоният томонидан улкан ҳудудларнинг ўзлаштирилиши Америкада XVI асрга рдар, Австралияда эса XVIII асрга қадар инсоният жамиятларининг та-раққиётига сабабчи бўлган.
Тарихнинг асосий яратувчиси миллат, халқ саналиб, инсониятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётида ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.
Тарихий тажриба жамиятда халқларнинг ўрни мунтазам равишда ортишини кўрсатиб турибди, Инсониятнинг ишлаб чиқарувчи кучларининг борган сари ўсиши кузатилмоқда. Уларни ўрганишда тарих фақатгина ҳикоя қилувчи эмас, балки бу жараёнларни тушуниб уни англатиб беришни талаб қилади. Таҳлиллар асосида жамиятдаги алоҳида воқеа ва жараёнларнинг муҳитини аниқлаш, унинг тараққиё-тидаги ўзига хос қонуниятларни, алоҳида мамлакатлар ва халқлар ўтмишидаги тараққиётнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлайди.
Жамият ҳаётидаги воқеалар, шарт-шароитларни ўрганишда тарихийлик муҳим ўрин эгаллайди. Ўз вақтида қадимги Шарқ ва қадимги дунё муаррихлари тарихий воқеаларни даврий кетма-кетлик (хронологик) доирада ёритишга ҳаракат қилиш-ган. Кейинроқ тарихийликка тарихий жараёнларнинг йўналишлари таъсир кўрсата бошлаган. Ваҳоланки, илмий тарих ҳаққоний, илмий жиҳатдан тўғри, у ёки бу дав-рнинг бўрттириб кўрсатилган фактларидан холи бўлиши лозим. Тарих билан бо-шқа аниқ ижтимоий фанлар ўртасида алоқалар мавжуд. Бироқ, тарихнинг сиёсат-шунослик, ҳуқуқ, филология ва бошқа умумижтимоий фанлардан фарқи унинг ўрга-ниш объектидадир. Тарих жамият ҳаёти тарихидаги алоҳида фарқли жиҳатларни ва уларнингҳозирги ҳолатга таъсири, ўзаро муносабатлар (жамиятнинг иқтисодий тизими, давлат шакли, ҳуқуқ, санъат, адабиёт ва ҳоказолар)ни ўрганади. Жамият
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
тарихини ўрганиш жараёнида бошқа фанларда бўлгани каби тарих фанида ҳам алоҳида мутахассислик соҳалари ажралган ва бу ҳол ҳозирда ҳам давом зтмоқда. Замонавий тарих - фаннинг алоҳида бўлим ва тармоқлари, ёрдамчи тарих фанла-ри ва махсус тарих фанларидан иборат. Алоҳида мутахассислик қисмлари фарқли даражада турлича бўлиб, уларни бир неча гуруҳларга ажратиш имконини беради.
Биринчи, тарихнинг алоҳида бўлим ва тармоқларида тарихчилар жамият та-рихини бир бутун (жаҳон тарихи) ҳолда, қисмларга ажратиб ўрганадилар. Бунда умумжаҳон тарихи ибтидоий жамоа тарихи, қадимги тарих, ўрта асрлар тарихи, янги ва энг янги тарихга бўлинади. Улар ҳам ўз навбатида алоҳида тармоқларга бўлинади. Масалан, ўрта асрлар тарихи илк ва сўнгги ўрта асрларга, янги тарих монополистик капитализмга қадар ва империализм тарихи кабиларга бўлинади.
Географик муҳит қоидаларидан келиб чиқиб тарих йирик, тарихан бир-бири билан боғлиқ ҳудудларнинг минтақа тарихига (Европа тарихи, Яқин ва Ўрта Шарқ тарихи, Ўрта Осиё тарихи ва ҳоказолар); алоҳида давлат ва халқлар тарихи (Ан-глия тарихи, АҚШ тарихи, Ўзбекистон тарихи, туркий халқлар тарихи, ўзбеклар тарихи, араблар тарихи ва ҳоказолар)га бўлинади.
Ялпи муаммоли илмий йўналишлар воқеаларнинг алоҳида тадрқ этилишига сабабчи бўлган (Уйғониш даври тарихи, Реформация тарихи ва ҳоказолар).
Инсоният тарихининг алоҳида жиҳатларини ўрганиш тарих фанининг ўзига хос тармоқпарини юзага келтирган. Масалан, иқтисодий тарих, сиёсий тарих, ҳарбий тарих, ташқи сиёсат тарихи, миллий-озодлик ҳаракатлари тарихи, мада-ният тарихи ва ҳрказолар.
Алоҳида давлатларнинг тарихини ўрганишда уларни даврлар, босқичлар ва тузумлар бўйича ўрганиш ҳам аҳамиятлидир. Масалан, Қадимги Юнонистон та-рихи, Қадииги Рим тарихи, Ўрта Осиёда чор Россияси мустамлакаси даври та-рихи ва ҳоказолар.
Иккинчи гуруҳ ёрдамчи тарих фанларини ўз ичига олади. Булар, манбашу-нослик, археография, палеография, дипломатика, хронология, метрология, сфра-гистика, генеалогия, геральдика, нумизматика, ономастика, картография ва ҳока-золар. Уларнинг бўлиниши ва тарихий фан тараққиёти сирасига қўшилишида алоҳида тарихий тадқиқот объекти ҳамда усулларига эга бўлганлигидадир. Маз-кур мақсадлар асосида ёрдамчи тарихий фанлар манбаларнинг ҳолатини, улар-даги жамиятнинг тараққиёти жараёнлари ҳақидаги маълумотларни, манбалар-нинг турлари, сони, сақланиш ҳолати ва бошқаларни ўргамади1.
Учинчи, махсустарих фанлари гуруҳига археология И ИН0Гр1фИЯ киради. Улар тарих фанининг асосий қисми ҳисобланиб, ўзида ердамчи тприх фанлари ва та-рихнинг алоҳида бўлим ва тармоқларини мужассамлрштирганлиги билан хусуси-
ятлидир. Масалан, археология ўтмишдаги моддий ёдгорликларни ўрганиш услу-биятини ишлаб чиқиб, шу асосда жамият тарихининг дастлабки босқичларидаги таракқиётини ёритиб беради.
Ўз навбатида археология жамият тарихини моддий ашёлар ва ёдгорликлар асосида ўрганувчи фан бўлиб ҳисобланади. Қадимги буюмлар (меҳнат ва ов курол-лари, идишлар, тақинчоқлар) ва йирик комплекслар (қўрғонлар, мозорлар, топил-малар) асосида археологик қазиш ишларини олиб бориб, моддий тарихга доир манбаларни ўрганади.
Этнография эса этнология, халқлар тарихига оид фан тармоғи бўлиб, дунё ха-лқлари моддий ва маданият тарихининг хусусиятли томонларини, халқларнинг келиб чиқишини (этногенез), тарқалишини (этногеография) ва халқларнинг ўзаро маданий-тарихий муносабатларини ўрганади. Фан сифатида XIX асрда шакллан-ган.
Ва ниҳоят, сўнгги алоҳида гуруҳни аралаш фанлар ташкил килиб, уларнинг шаклланишига бошқа фанларнинг тараққиёти сабаб бўлган. Буларга табиатшу-нослик ва унинг бўлимлари (физика, кимё ва бошқалар), техника тарихи, давлат ва ҳуқуқ тарихи, ҳарбий санъат тарихи ва бошқалар кирган. Тарихий муқаддима сифатида аралаш фанлар бир томондан тарих фанига кирса, улар томонидан тўпланган фактлар ва назарий хулосалар уни ташкил этувчи элемент сифатида киради.
Тарих фанининг тараққиёти тарихини эса тарихнавислик (иеториография) ўрга-нади.

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling