002-секция Кармии doc


ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Хайриддинов Б.Э., Ҳалимов Ғ.Ғ., Давронов М.Ҳ.
(Қарши ДУ) 
Ҳозирда ҳар бир таълим тизимида таълим–тарбия самарадорлигини ошириш жиддий 
вазифа бўлиб турибди. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўз фанини ўқитишнинг энг самарали 
замонавий педагогик технологияларни пухта билиши ва бу соҳадаги янгиликларни узлуксиз 
ўрганиб бориши орқали ўз касбий маҳоратини мунтазам ошириб бориши талаб қилинади. 
Табиий фанларни ўқитишда илғор педагогик ва ахборот технология ютуқларидан унумли 
фойдаланиш бугунги кун фан ўқитувчилар олдида турган долзарб муаммолардан бири 
ҳисобланади. Қуйида биз табиий фанларни ўқитишда муаммоли таълим технологиясининг 
қўлланилишини кўриб чиқамиз. 
Муаммоли таълим технологияси ўқувчи фаолиятини фаоллаштириш ва 
жадаллаштиришга асосланган бўлиб, унинг асоси ўқувчининг фикрлаши муаммоли вазиятни 
ҳал этишдан бошланиши ҳамда унинг муаммоларини аниқлаш, тадқиқ этиш ва ечиш 
қобилиятига эга эканлигидан келиб чиқади. Муаммоли таълим ўқувчиларнинг ижодий 
тафаккури ва қобилиятларини ўстиришда жиддий аҳамиятга эга. 
Муаммоли таълимнинг бош мақсади–ўқувчиларнинг муаммони тўлиқ тушуниб 
етишига эришиш ва уларни ҳал эта олишга ўргатишдан иборат. Муаммоли таълимни 
амалиётда қўллашда асосий масалалардан бири ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ муаммоли 
вазиятни яратишдир. 
Турли ўқув фанлари бўйича ўқитувчилар дарслар жараёнида муаммоли вазиятлар 
ҳосил қилишни ва уларни ечиш усулларини олдиндан кўзда тутишлари керак. Табиий 
фанларни муаммоли ўқитиш қуйидаги кетма–кетликда олиб борилади: 
Ташкилий қисм: 1.Янги мавзу баёни. 2.Умумий муаммо қўйилиши. 3.Гуруҳларни 
шакллантириш. 4.Гуру хларда муаммоли савол ёки топшириқлар бериш. 5.Гуруҳлар 
фаолияти: муаммонинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш, муаммо ечимини топиш. 
6.Муаммолар ечими бўйича гуруҳлар тақдимоти. 7.Муаммо ечимини муҳокама этиш ва 
таҳлил қилиш. 8.Баҳолаш. 9.Муаммонинг умумий ечими бўйича якуний хулоса. 
Муаммоли ўқитиш технологияси қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 
1.Машғулотнинг ташкилий қисмидан кейин ўқитувчи ўқувчилар билимини олдинги 
мавзу бўйича фаоллаштиради. Бу эса олдинги ўтилган мавзу билан янги мавзу орасида 
узвийликни таъминлайди: сўнгра ўқитувчи янги мавзуни баён этади. 2.Янги мавзуни 


24 
ўзлаштиришни ташкил этиш учун умумий муаммо қўйилади. 3.Ўқувчилар гуруҳларга 
бўлинади. 4.Кичик гурухларга муаммоли савол ёки топшириқлар тақдим этилади. 
Муаммоли савол ёки топшириқларни бажариш учун ўқитувчи томонидан аниқ 
кўрсатмалар берилади. Гуруҳларда ишлашда ўқувчилар қуйидагиларга амал қилишларини 
ўқтиради: 
Гуруҳдошингизнинг фикрини, гарчи у сизнинг нуқтаи–назарингизга зид келган 
тақдирда ҳам эътибор билан тингланг. 
Гуруҳдошингиз фикрига нисбатан юзага келган эътирозларингизни ўз вақтида қоғозга 
ёзиб боринг ва фикрлар якунида аниқ ва қисқа саволлар билан мурожаат қилинг. 
Гуруҳдошингизниг фикрини асоссиз танқид қилишга уринманг. 
Сиз томонинггиздан айтилган ҳар бир мулоҳазанинг илмий–назарий ва амалий 
аҳамиятлилик жиҳатларини очиб беринг. 
Гуруҳдошингиз шахсини камситиш маданиятсизлик белгиси эканлигини унутманг. 
Гуруҳдошингиз фикрини ўринсиз бўлманг, луқма ташламанг. 
Ўз нуқтаи–назаринггизни гурухдошингиз фикрига нисбатан қиёсий таҳлил қилинг. 
Гуруҳдошинггизни фикри асосли бўлса,қабул қилинг.
5.Гуруҳларда савол ёки топшириқлар бажарилади. Аввал муаммонинг сабаб ва 
оқибатлари аниқланади сўнгра муаммо ечими топилади. Бир нечта ечимнинг оптимал 
варианти танлаб олинади. 6.Муаммолар ечими бўйича гуруҳлар тақдимоти ташкил 
қилинади. 7. Муаммолар ечими муҳокама этилади.
8.Ўқитувчи томонидан гурухлар фаолияти баҳоланади. 9. Муаммонинг умумий ечими 
бўйича якуний қарорлар қабул қилинади. 
Шуни таъкидлаш жоизки, муаммоли савол ёки топшириқни ишлаб чиқиш ўқитувчидан 
катта меҳнат ва педагогик маҳоратни талаб этади. Муаммоли топшириқ ўқувчилар 
ўзлаштириш имкониятига мос келиши керак. Агар топшириқ жуда мураккаб бўлса, 
ўқувчилар барча маълумотларни қабул қила олмайдилар, муаммо ечимини ҳам топиш 
уларга қийинчилик туғдиради ва натижада ўрганишга бўлган мотивация йўқолади. 
Тўғри ишлаб чиқилган муаммоли топшириқлар ўқувчига назарияни ҳақиқий вазият 
билан боғлашга имкон беради. Улар ўрганилаётган ўқув материалининг келгуси касбий 
фаолияти учун амалий аҳамиятини тушуниб олишади. Ўқитувчи ўқувчиларни гуруҳларга 
ажратиш жараёнида уларнинг билим даражасига эътибор бериши керак, яъни ўқувчиларни 
табақалаштириб гурухларга ажратиш ва уларга мураккаблик даражаси турлича бўлган 
топшириқлар тақдим этилиши лозим. Гуруҳлар ўз фаолиятини баҳолаб боришади. Машғулот 
охирида тўпланган баллар гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро тақсимланади. Баҳолаш бўйича 
умумий хулоса чиқарилиб, гуруҳлар рағбатлантирилади. Ўқитувчи машғулот якунида, 
албатта ўқув мақсадларига эришишдаги муваффақиятларни қайд этиши лозим.
Юқорида зикр қилинганларга асосан шуни таъкидлаш лозимки, муаммоли таълим 
технологиясининг тўла амалга ошириш таълим муассасалари олдида турган муаммоларни 
ечишга амалий ёрдам кўрсатади ҳамда ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатади ва 
уларни ижодий қобилиятларини ўстиради, илмий билимларни мустақил қўлга киритиш ва 
амалда қўллаш методларини ўзлаштириш имконини яратади. Эгаллаган билимлар асосида 
илмий дунёқараш асосларини шакллантиришга имкон туғилади. Билимларни ижодий 
ўзлаштириш, таҳлил қилиш, амалда қўллаш кўникмалари ҳосил қилинади. Ижодий фаолият 
тажрибаси таркиб топтирилади, ўқув маълумотларни зудлик билан назорат қилиш, 
камчиликларини тузатишга имкон яратилади ва ўзлаштирилган ўқув маълумотларининг
мустаҳкамланиши, тафаккурнинг ривожланиши учун имкониятлар яратилади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling