002-секция Кармии doc
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
60 ИНФОРМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА МЕТАПРЕДМЕТЛИ ЁНДАШУВ 1 Қаюмова Н.А., 2 Имомова Н., 3 Суропов Б. (1–ТАТУ Қарши филиали, 2–Қарши маданият коллежи, 3–ҚДУ) Таълим тизимига қўйилган талаблар ўқитиш мазмунининг юқори сифатини таъминлаш учун метапредметлилик асосида ўқитиш заруриятини қўймоқда. Ўқув материали мазмунини интеграциялаш даражаси турлича бўлиши мумкин. Интеграцияни энг юқори, олий даражаси ўз ичига барча фанларни қамраб олади ва “инсон–табиат–жамият”ни ўзаро алоқасини акс эттиради. Бу фалсафий даража бўлиб, унда умумий алоқалар умумий қонуниятлар асосида кўриб чиқилади. Уни очиб бериш жамиятшунослик, тарих, табиатшунослик, гуманитар–эстетик йўналишдади предметларнинг умумий масаласи ҳисобланади. Кейинги даража олий даража таркибига кирувчиларни ҳар бирини алоҳида “табиат”, “жамият”, “инсон”, “предметлар олами”нинг қонуниятларини, умумпредмет тизимида ишлаш усулларини акс эттириб, у предметнинг ички интеграциясини ифодалайди. Бу даражаларнинг ҳар бири метақобилият, метабилим, метафаолиятни шакллантиришга имконият яратади. Метафаолиятни шакллантириш учун қатор усул, технология ва ёндашувлар талаб этилади. Улар: ривожлантирувчи таълим, фикр юритиш педагогикаси, коммуникатив дидактика, эвристик таълим, мантиқий моделлаштириш ва ҳ.к. Метапредметли ёндашув ўқувчининг барча таълим турларини ўзлаштирганликларидан сўнг ўзининг ихтиёрий фаолиятини ташкил этиши ва бошқариши учун бирор ўқув предметига боғлик бўлмаган ҳолда ўз–ўзини, умумий дунёқараши ва умуммаданияти ривожланишининг бир бутунлигини таъминлайди. Метапредметлилик қонуниятларини амалга ошириш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: ўқув режасига мустақил ўқув предметларини киритиш; ўқув курсининг мазмунига метапредметли мавзуларни киритиш (масалан,“Информатика ва диалектика”, “Дунёдаги ахборий жараёнлар”, “Ахборот коммуникация технологияларининг функциялари” ва ҳ.к ); Эпистемотека (эпистемология–билим ва уни асослари ҳақидаги фан, у қуйидаги саволларга жавоб беради “Билиб олиш, тушуниб етиш мумкинми?”, “Буни қандай ўрганамиз”, “Нимани ўрганамиз” ва ҳ.к. ) –кичик ва катта ёшлилар учун илмий–ишлаб чиқариш комплекслари ва.ҳ.к. Метапредмет янги типдаги ўқув шакли ва предмети бўлиб у анъанавий ўқув предмети устида қурилади. Унинг асосини ўқув материалини интеграциялашган ҳолда акс эттирадиган фикр яратиш фаолияти ташкил этиб, бунинг учун метабилим, метақобилият, метафаолиятларни талаб этади. Педагогик таълим практикасида фикр яратиш фаолияти тарафдорларидан Ю.Г.Громыко В.В.Давидовни ривожлантириувчи таълим назариясининг давомчиларидан ҳисобланади. Ҳозирда у назарий фикр юритиш, ҳар томонлама қобилиятларни шакллантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли. Ўқувчилар ўқув курсларининг янги билимларини метапредметли ёндашув асосида ўрганишларидан уларнинг муаммоли вазиятларда фикр юритишлари, ғоя яратишлари вужудга келади. Метапредметлилик анъанавий ўқув предметларини ўқитувчи томонидан юқори савияда юқори даражада ўқитилишида амалга оширилади. Бу жараёнда ўқувчиларнинг метабилим ва метақобилиятлари шакллантирилади. В.Ю Громыко метапредмет сифатида “Билим”, “Белги”, “Муаммо”, “Масала”, кабиларни кўрсатиб ўтган бўлса, биз информатика ва ахборот коммуникация технологиялари соҳасида уларга қўшимча равишда метапредмет сифатида “Ахборот”, “Тармоқ”, “Дастур”, “Функция” кабиларни ҳам киритишимиз мумкин. 61 “Белги” метапредмети орқали ўқувчиларнинг ўрганилаётган материалнинг асосий қисмини схемалаштириш қобиляти шакллантирилади. Бу анъанавий ўқув предметларини кўпроқ тушунарли ҳолатда график тасвирлар ёрдамида тушуниб олишга ёрдам беради.Турли график тасвирлар орқали ўқувчилар аниқ мазмунни тафаккурда кўриш имкониятига эга бўладилар. 1–расм. “Белги” метапредметининг схематик тасвири. Ўқувчиларга метапредметли тушунчаларни юқоридаги схемадагидек тушунтириш ўрганилаётган барча фанлардаги умумий хусусиятларнинг мавжудлиги, бундан эса фанлар аро интеграцияни тушуниб етишларига олиб келади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling