002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Булатов А.И., Качмар Ю.Д., Макаренко П.П., Яремейчук Р.С. Освоение скважин. 
(Справочное пособие).–Москва, Недра, 1999. – 473 с. 
2.Булатов А.И. Заканчивание скважин.-Москва, Недра–2008.-668 с. 
3.Мелик-Пашаев В.С., Халимов Э.М., Серегина В.Н. Аномально высокие пластовые 
давления на нефтяных и газовых месторождениях.-Москва, Недра, 1983.-181 стр.
4.Рахимов А.К., “Вскрытие пластов и крепление скважин в условиях аномально 
высоких пластовых давлений» (на примере Средний Азии) – Тошкент, Издательство – ФАН, 
1980 г., 117 стр.
5.Амиров А.А., Қурбонов А.Т., Нигматов А. Аномал паст қатлам босими шароитида 
қудуқларни бурғилаш. “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш 
муаммолари ва ечимлари” Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами.–
Карши, 2013.-Б.320-331. 
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА
ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
1
Қулиева Ш.Ҳ.,
1
Хамроева Х.Ю.,
 2
Насриева Д.Қ. 
(1–Бухоро давлат университети, 2–Ромитан педагогика коллежи) 
 
Педагогик технологиянинг асосий тушунчаси таълим жараёнига тизим сифатида 
ёндашишдир. Бунда таълим–тарбияда иштирок этувчи барча нарса ва ҳодисалар ўзаро 
функционал боғлиқликда бўлиб, бир бутунликни, яъни педагогик жараён тизимини ташкил 
этади. Педагогик жараён тизимининг муайян бир вақт мобайнида босқичма–босқич амалга 
оширилиши педагогик технология ҳисобланади. 
Педагогик технологиянинг анъанавий методлардан афзаллиги, биринчидан, у таълим 
жараёнини бир бутунликда кўриб, таълим мақсади, унинг мазмуни, билим бериш методлари 
ва воситалари асосида таълим босқичларини лойиҳалаб, таълим жараёнини назорат қилиш ва 
таълим натижаларини баҳолаш каби қисмларини ўзаро узвий боғлик тизимга келтириб 
туриб, унинг лойиҳасини тузишидадир.
Иккинчидан, у талабаларнинг ўзларига берилган билимни ёдлаб олиб айтиб беришига 
эмас, балки таълим ва тарбия жараёнининг якунида амалий ишларни бажарилишига 
йўналтирилганлигидадир. Илмий асосланиб, яхши лойиҳалаштирилган педагогик технология 
бўйича ҳар қандай ўқитувчи машғулотни фаол ташкил қилади. Чунки педагогик 
технологияни педагог олим, методист ёки илғор тажрибали ўқитувчилар тузади, шу боис 
уларнинг педагогик маҳорати педагогик жараён лойиҳасида ўз ифодасини топган бўлади. 
Педагогик технология – бу жамият эҳтиёжидан келиб чиқиб, олдиндан белгиланган 
киши ижтимоий сифатларини самарали шакллантирувчи ва аниқ мақсадга йўналтирилган 
ўқув жараёнини тизим сифатида кўриб, уни ташкил қилувчи қисмлари бўлган ўқитувчи 
(педагог)нинг ўқитиш воситалари ёрдамида талабаларга маълум бир шароитда муайян 
кетма–кетликда кўрсатган таъсирини назоратда тутувчи ва таълим натижасини баҳолаб 
берувчи технологиялашган таълимий тадбирдир.
Технологик ёндашув ишлаб чиқаришдан олинган бўлиб, унда минглаб технологик 
жараёнлар лойиҳалаштирилган. Улар ишлаб чиқаришда керакли натижаларга эришиш 
гарови ҳисобланади. Бу технологияларни қўллаш вақтида ҳудуд ва уларнинг ижрочиси 


52 
ўзгарса ҳам керакли маҳсулот чиқаверади. Таълим–тарбия жараёнида ҳам шунга эришиш 
учун педагогик технология ишлаб чиқилди. 
Педагогик технология, умуман олганда, репродуктив дарс беришга асосланган бўлиб, 
ундаги ўқув жараёни талабаларга типик ҳолатлардаги ҳаракатларни эгаллашга 
йўналтирилган. 
Педагогик технологиянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда ўқув 
мақсадларига эришишни кафолатлайдиган ўқув жараёни лойиҳалаштирилади ва амалга 
оширилади. Технологик ёндашув, энг аввало, тасвирлаш эмас, балки лойиҳалаштирилган 
натижаларни амалга ошириш имконини берувчи амалий кўрсатмали тузилмада ўз ифодасини 
топади.
Педагогик технологияни тушуниш учун асосий йўли аниқ белгиланган мақсадларга 
қаратилганлик, таълим олувчи билан мунтазам ўзаро алоқани ўрнатиш, педагогик 
технологиянинг фалсафий асоси ҳисобланган таълим олувчининг ҳатти–ҳаракати оркали 
ўқитишдир. Ўзаро алоқа педагогик технология асосини ташкил қилиб, ўқув жараёнини тўлиқ 
қамраб олиши керак. 
Демак, анъанавий ўқув жараёнида асосий омил педагог (ва унинг фаолияти) 
ҳисобланса, педагогик технологияда биринчи ўринда ўқув жараёнидаги таълим 
олувчиларнинг фаоллиги қўйилади. 
Педагогик технологиядаги репродуктив билим бериш жараёнида дарс аниқ 
бўлакларга бўлиниб, ҳар бир бўлагида талабалар билиши шарт бўлган натижалар 
кўрсатилади. Ўқув материаллар дарс мақсадидан келиб чиқиб, модулларга бўлинган бўлади. 
Ҳар қайси модулга тест саволлари тузилади. Ўқув жараёни аниқ саволларга аниқ жавоблар 
топишга кўрилган бўлиб, саволлар ва жавоблар ўзаро узвий боғлиқликда бўлиши 
натижасида бир бутунликни, яъни тизимни ташкил қилади. 
Педагогик технологияни яратиш тамойилларининг биринчиси, муайян дарс, мавзу, 
қисм, ўқув предметидан кутилган асосий мақсадни шакллантириб олиш; иккинчиси, 
умумий мақсаддан келиб чиқиб, дарсни ёки ўқув предметини модулларга ажратиб, ҳар бир 
модулдан кутилган мақсадни ва модуллар ичида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар 
тизимини аниқлаб олиш; учинчиси, модул ичида ечиладиган масалаларнинг ҳар бири 
бўйича тест саволларини тузиб чиқиш; тўртинчиси, мақсадлар аниқ бўлиб, тест саволлари 
тузилгандан кейин мақсадларга етиш усуллари танланиб, уларни ишлатадиган аниқ 
жойларни белгилаб олиш. 
Таълим жараёнига технологик ёндашув пайтида, аввал айтиб ўтганимиздек, тизимли 
ёндашув тамойилига биноан дарс қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликларга ва 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling