СУЮҚЛИКНИНГ ИХТИЁРИЙ ТЕКИСЛИК СИРТЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ГИДРОСТАТИК БОСИМ КУЧИ.
Ўқув модул бирликлари:
1.Сувга ботирилган текис сиртларга босим кучи.
2.Гидростатик ғайритабийлик
3.Босим марказини
4.Тулиқ босим кучини ва унинг йуналишини
Таянч сўз ва иборалар:
Босим, юза, баландлик, куч, оғирлик, хажм йўналиш, суюқликка таъсир этувчи ташқи кучлар, суюқлик ички кучлари.
Сувга ботирилган текис сиртларга босим кучи. Гидростатиканинг асосий тенгламасига биноан босим қиймати р нуқтанинг ботирилган чуқурлиги h ва суюқлик зичлиги ρ билан белгиланади. Қўйидаги борча идишлар тубидаги гидростатик босим тенг бўлади чунки
Аммо тубига таъсир этувчи босим куч хар хил бўлади:
Буни гидростатик ғайритабийлик (парадокс) деб айтишади. Бирор идишдаги суюқликнинг чуқурлиги h бўлсин, у ҳолда ихтиёрий нуқтадаги босим унинг суюқлик ичида қанча чуқурликда бўлганига боғлиқ бўлади. А,В,С нуқтлардаги босимлар қуйидагиларга тенг:
рА=hA; рB=hB; рC=hC
Суюқлик тубидаги босим кучи эса Р=hS га тенг. Демак, суюқлик тубидаги босим кучи суюқликнинг оғирлигига тенг бўлар экан.Ҳар хил шаклдаги идишлар тасвирланган ва барча идишлардаги суюқликнинг чуқурлиги h га, идиш тубининг сирти эса S га тенг. Бу ҳолда идиш тубига бўлган босим кучи идишларда
Ра=hS; Рb=hS; Рc=hS; Рe=hS;
яъни барча идишларда суюқлик тубига бўлган босим кучи идишнинг шакли ва босим ҳосил қилган суюқликнинг миқдоридан қатoи назар қуйидагига тенг бўлади:
Р=hS
қандай қилиб ҳажми ва оғирлиги ҳар хил суюқликларнинг идиш тубига босими бир хил? Бу ерда физиканинг бирор қонуни нотўғри талқин қиланаётгани йўқмикан?
Гидравлик қонунлари бўйича суюқликдаги босим унинг шаклига боғлиқ бўлмай, унинг чуқурлигига боғлиқ.
Бу ҳодиса гидростатик ғайритабиийлик деб аталади. Бу саволга жавоб олиш учун Паскаль қонуни чуқурроқ талқин қилиш керак. Масалан биринчи ҳолда идишнинг юқоридаги деворларида босим юқорига йўналган бўлиб, реакция кучлари пастга йўналганда эса аксинча.
Do'stlaringiz bilan baham: |