184.
185. Цивилизациявий ёндашув – бу формациявий ёндашувнинг
мезонлари (давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси,
базис ва устқурмаси, моҳияти, мақсади, вазифалари, функциялари
ҳамда фуқаролар (табақалар)нинг сиёсий-ҳуқуқий мақоми) билан бир
қаторда кўпроқ халқларнинг маънавий, ахлоқий, диний ва маданий
ривожланиш даражасига қараб давлатларни типларга ажратишдир
(Еллинек, Кельзен, Коркунов, Крюгер, Тойнби).
Инглиз тарихчиси А.Тойнби цивилизацион ёндашувнинг ёрқин
намояндаси бўлиб, у цивилизацияни диний, руҳий, маданий ва бошқа
белгиларига кўра бирлигини кўрсатувчи жамиятнинг ёпиқ, локал
ҳолати деб тушунтирувчи таълимот муаллифи ҳисобланади. Мазкур
мезонлар асосида у жаҳон тарихида 20 дан ортиқ цивилизациялар
мавжуд бўлганлигини кўрсатиб ўтади. Хусусан, Қадимги Шарқ (Миср, Хитой, Ҳиндистон), Қадимги Афина, Қадимги Рим, ўрта аср
давлатлари, ҳозирги замон давлатлари шулар жумласидандир.
186.
187. Ахлоқ нормалари – адолат ва адолатсизлик, яхшилик ва ёмонлик,
эзгулик ва ёвузлик, мақтов ва иснод, жамият томонидан
рағбатлантириладиган ёки қораланадиган хатти-ҳаракатлар, ор-номус,
виждон, бурч, қадр-қиммат кабилар кўринишида ижтимоий ҳаёт
шароитларининг бевосита таъсири сифатида кишилар онгида
шаклланадиган қарашлар, тасаввурлар ва қоидалардир.
188. Сиёсий нормалар – жамиятни бошқариш жараёнида сиёсий
ҳокимият субъектларининг ўзаро ва шахслар билан бўладиган
муносабатларини тартибга солувчи қоидалар.
Айни пайтда жамиятда юз берадиган сиёсий тортишувларни ҳал
этишда сиёсий нормалар билан бирга ҳуқуқ нормаларининг ҳам ўрни ва
роли муҳимдир. Шу билан бирга, бугунги кунда дунёда глобаллашув
жараёнлари таъсири остида инсонларнинг фикрлари, қарашлари
ўзгариб бормоқда. Ҳуқуқ ҳам сиёсий мазмун касб этиб қолмоқда. Бироқ
сиёсий ва ҳуқуқий нормалар ўртасида мувозанат бўлиши зарур”
Do'stlaringiz bilan baham: |