189. Диний нормалар – шахсларнинг ибодатга, муайян дин ҳукмрон
мафкура бўлган мамлакатларда эса ўзаро муомаласига оид
муносабатларни ҳам тартибга солишга қаратилган қоидалар.
190. Корпоратив нормалар – шахсларнинг муайян уюшмалари,
гуруҳлари доирасида юзага келадиган муносабатларни тартибга
солишга қаратилган хулқ-атвор қоидалари. Хусусан, жамоат
ташкилотлари ички вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш ва ўз
фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида корпоратив
нормаларни ишлаб чиқади. Корпоратив нормалар муайян бир жамоат
ташкилотининг раҳбар органларини шакллантириш ва уларнинг
фаолият кўрсатиш тартиби, ваколатлари, ташкилот аъзоларининг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бошқалар тўғрисидаги нормалар бўлиб,
улар фақат ўша ташкилот аъзоларига нисбатан жорий этилади ва фақатулар учун мажбурий аҳамият касб этади.
191. Урф-одат нормалари – кишилар ўртасида кўп марта
такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлодданавлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян
ижтимоий муҳитда таркиб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган
хулқ-атвор қоидалари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи
кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида
улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.
192. Ижтимоий муносабатлар – ижтимоий субъектлар ўртасидаги
ҳаётий неъматларни тақсимлаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларни
қондириш юзасидан келиб чиқадиган алоқалардир. Ижтимоий
муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: миллий, этник, гуруҳий,
шахсий ва бошқалар. Ижтимоий муносабатлар фақат ижтимоий
субъектлар, яъни шахслар ва уларнинг уюшмалари ўртасида юзага
келади. Шу жиҳатдан олганда, инсоннинг ўзи яратган сунъий
объектлари ва табиат неъматлари (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси)дан фойдаланишини ижтимоий алоқалар сифатида тавсифлаб бўлмайди.
Ижтимоий муносабатлар деганда жамиятда кишилар ўртасида
юзага келадиган онгли, мақсадга йўналтирилган алоқалар
тушунилади
Do'stlaringiz bilan baham: |