1 долзарб вазифа сифатида белгиланди


Касб-ҳунарни мустақил танлаш кўникмаларини “Касбни мустақил танлаш” махсус курси асосида шакллантириш


Download 119.83 Kb.
bet19/27
Sana09.04.2023
Hajmi119.83 Kb.
#1344045
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
КИРИШ

3.5. Касб-ҳунарни мустақил танлаш кўникмаларини “Касбни мустақил танлаш” махсус курси асосида шакллантириш Психологларнинг фикрларига таянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, ўқувчиларнинг аксарияти касб танлашда ўзларининг шахсий сифатларини ҳисобга олмайдилар, уларсиз эса тўғри касб танлаб ҳам жамиятга муваффақиятли ижтимоий мослашиб ҳам бўлмайди.
Умумий ўрта таълим мактаби юқори синф ўқувчиларининг қизиқишлари, мойилликлари ва имкониятларини ҳамда меҳнат бозори талабларини эътиборга олган ҳолда касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш мақсадида “Касбни мустақил танлаш” махсус курс дастури ишлаб чиқилди.
Махсус курс ўқув йилининг биринчи ёки иккинчи ярмида ўтилиши мумкин бўлиб, бир неча машғулотни ўз ичига олади. Дастур мазмуни қуйидагича:
КАСБНИ МУСТАҚИЛ ТАНЛАШ”
махсус курс дастури (8-синф)
Кириш Курснинг мақсад ва вазифалари. Касб танлашнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти.
I. Шахс психологияси блоги.
Темперамент, темперамент турлари ва касб, ўзини англаш ва ривожлантириш, мотив ва мотивация, касб танлаш мотивацияси.
II. Касблар олами билан танишиш блоги.
Касб ҳақида тушунчалар. Инсон ҳаётида меҳнатнинг роли. Касб танлашда қизиқиш ва мойилликлар. Касб, мутахассислик, лавозим. Касблар таснифи. Меҳнат бозори ва касб. Касбий муҳим сифатлар ва тиббий монеъликлар.
Курс якунида ўқувчилар қуйидагиларни: Биладилар:99
- темперамент ва унинг турларини; - инсон ҳаёти ва жамиятда меҳнатнинг мазмун ва моҳиятини; - касб-ҳунарни мустақил танлаш моҳиятини; - касбни мустақил танлашда қизиқиш ва қобилиятининг ўрнини; - меҳнатнинг ҳаётдаги ролини; - касблар ҳақидаги тушунчаларни; - касб, мутахассислик, лавозимлар моҳиятини; - касблар таснифини; - меҳнат бозорини; - касбий муҳим сифатларни; - тиббий монеликлар.
Қила оладилар: - ўзига-ўзи (шахсий сифатларига) баҳо беришни; - шахсий қизиқиш ва қобилиятларини аниқлай ҳамда таҳлил қила
олиши; - касб, мутахассислик, лавозимларни фарқлай олиши; - танлаган касбнинг талабларига жавоб бера олиш ва мослашишни.

Download 119.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling