1. Entomologiya fànining rivîjlànish tàrixi
Партеногенез ёки эркак зотсиз
Download 36.33 Kb.
|
Wippi o\'simlik (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14Ҳашаротлар ривожланиш
13..Партеногенез ёки эркак зотсиз урчиш. Бу турдаги урчиш тухум қўядиган, тирик туғадиган ёки педогенез шаклида урчийдиган ҳашаротлар орасида бўлиши мумкин. Бундай урчиш ниначи ва қандалалардан ташқари барча туркумга хос ҳашаротлар орасида топилган. Партеногенез турли шаклларда ифодаланади. Айрим ҳашаротларда оталанмаган тухумлардан фақат эркак зот (буни арренотокия дейилади), айримларида эса – урғочи зот (телитокия) ёки иккаласи ҳам (амфитокия) пайдо бўлиши мумкин. Партеногенез шартли, доимий ва даврий бўлиши мумкин. Айрим ҳашаротларга партеногенез- нинг муайян шакллари хосдир. Масалан, асалари, айрим пардоқанотли ҳашаротлар, кокцид ва трипсларда партеноге- незнинг арренотокия кўриниши кузатилади, яъни оталанмаган тухумларидан фақат эркак зот учиб чиқади. Шираларда эса даврий партеногенез мавжуд, яъни мавсум мобайнида у фақат урғочи зот туғади, кузда эса арренотокия ёки амфитокия содир бўлиб, эркак ва урғочи зотлар пайдо бўлади.Ҳозирги кунда жорий этилаётган сунъий партеногенез усуллари қишлоқ хўжалик амалиётида катта аҳамият касб этмоқда. Бунда фойдали ҳашаротлар – энтомофаглар (урғочи- лари) ҳамда ипак қуртининг эркак зот капалакларини кўпай- тириш имкони яратилади
14Ҳашаротлар ривожланиш жараёнида ёки онтогенез даво- мида икки даврни – тухум ичида эмбрионал ривожланишни ва тухумдан чиққанидан кейин постэмбрионал ривожланишни кечиради. Умуман ҳашаротлар уч ёки тўрт фазани: тухум, личинка, ғумбак (ҳаммасида эмас) ва улғайган ҳашаротлик (етук зот) даврини ўтказади. Тухумдан чиққандан кейин, яъни постэмбрионал ривожланаётганида бир фаза бошқа фазага айланиб боради. Онтогенездаги бундай жараён метаморфоз ёки бир фазадан иккинчисига айланиб ривожланиш дейилади. Умуман, ҳашаротлар тўлиқсиз ва тўлиқ ривожланади (11-расм). Тўлиқсиз ривожланганда ҳашарот тухум, личинка ва етук зот фазаларини кечиради. Ҳашаротларнинг тухумлари катталиги ва ташқи кўриниши жиҳатидан ҳам хилма-хилдир (12-расм). Тухум ичида муртак ривожланади ва личинкага айланади. Тухумдан чиққан личинка ташқи кўриниши жиҳа- тидан етук зотга ўхшайди. Личинкалар озиқланади ва ўсади, шу билан бирга улар туллайди, яъни терисини ташлайди. Личинка ривожланиш даврида тўрт-беш марта (баъзан кўп- роқ) туллайди. Туллашлар ўртасидаги даврни унинг ёши дейилади (тухумдан чиққанидан биринчи туллашгача бир ёш, биринчи туллашдан иккинчисигача иккинчи ёш ва ҳ.к.). Личинкалар тухумдан қанотсиз чиқади, кейин уларда қанот- ларнинг бошланғич ўрни пайдо бўлади, улар ҳар галги ёшида катталаша боради. Download 36.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling