1. Entomologiya fànining rivîjlànish tàrixi
Ҳашаротлар етук даврига қадар
Download 36.33 Kb.
|
Wippi o\'simlik (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи
11Ҳашаротлар етук даврига қадар бир неча марта ўзгаришга учрайди. Ҳашаротлар тўлиқсиз ўзгариш ва тўлиқ ўзгариш би лан ривожланади. Ҳашаротлар тўлиқсиз ўзгариш билан ривожланганда кетма- кет уч фаза (тухум, личинка ва етук)ни ўтади (1 5 -расм). Бу группа ҳашаротларнинг личинкалари уст кўринишидан етук зот ларга ўхшайди, фақат улардан кичиклиги ва цанотларининг тараққий этмаганлиги, бурт бўғимлари миқдори камлиги ва яна бнр қатор белгилари билан фарқ қилади. Личинка катта бўлган сари темир қанотлар пайдо бўлиб, тана йириклашади, бурт бў- ғимларининг миқдори ортиб, умумий гавда кўриниши борган са ри етук зотига ўхшаб боради. Тўлиқсиз ўзгаришли ҳашаротлар- га чигирткалар, қандалалар ва ширалар мисол бўлиши мумкин.Ярим қаттиқ қанотлилар ёки қандалалар (Hemiptera). Бу туркумга мансуб қандалаларнинг оғиз тузилиши санчиб- сўришга мослашган. Уларнинг хартумчаси бошининг олд қисмидан орқароқда жойлашади, мўйловлари тўрт-беш бўғим- ли, қанотлари ҳар хил: олдингиларининг асосий қисми тери- симон, тепа қисми эса пардасимон, кейингилари пардалидир. Қанотлари орқасида кўндаланг жойлашади. Қандалаларнинг бир неча тури: дала, беда қандаласи ва бошқалар ғўзага зарар етказади. Фойдали энтомофаг қандалалар ҳам учраб туради. Тенг қанотлилар ёки хартумлилар (Homoptera). Оғиз тузилиши санчиб-сўришга мослашган, бўғимли хартумчаси бошининг орқа қисмига бириккан ва кўкрак томонига торти- либ туради. Айрим турлари икки жуфт парда қанотга эга, ҳашарот тинч ҳолатда турганида қанотлари бир-бирининг устига (том ёпганга ўхшаш) тахланад.
12Тўлиқ ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротлар тўртта ри вожланиш фазасини: тухум, личинка, ғумбак ва етук ҳашарот фазасини ўтади (16-расм). Тухумдан кемирувчи огиз аппаратли ва чувалчангснмон ли чинка очиб чицади. У ривожланиб, етук зотга бир оз ўхшаш, лекин ҳаракатланмайдиган ғумбакка айланади. Ғумбак эса кел- гусида етук ҳашаротга айланади. Тўлиц ўзгариш билан ривож- ланувчи ҳашаротларга қўнғизлар, капалаклар, пашшалар» чивинлар, бургалар ва парда цанотлилар киради. Уларнинг ли чинкалари ҳам ҳар хил, лекин уларни учта: 1) камподеосимон личинкалар; 2) чувалчангсимон личинкалар; 3) қуртсимон ли чинкалар типларига бирлаштириш мумкин Ҳашаротларнинг ҳар цайси ривожланиш фазаси маълум фи зиологик хусусиятлар билан характерланади. Тухум фазасида эмбрион тарацций этади. Ҳашаротлар личинкалик фазасида кўп овцатланади, тез ри вожланади ва ўсади. Шунинг учун кўпчилик тур ўсимликхўр ҳа- шаротларнинг зараркунандалиги шу фазасига тўғри келади. Личинкалар ривожлана бориш процессида бир неча марта (4— 5 марта) туллайди. Туллашлар оралиғидаги давр ёш деб аталади. Личинканинг тухумдан чициб биринчи туллашга цадар бўлган давр биринчи ёш ҳисобланади Download 36.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling