1. Falsafa tushunchasining kelib chiqishi va mazmuni. Falsafa yunoncha — «donishlikni sevish»


Ahloqiy tamoyillar,ularning inson va jamiyat hayotida namoyon bo’ishi.(insonparvarlik,milatparvarlik,vatanparvarlik)


Download 95.18 Kb.
bet25/29
Sana04.02.2023
Hajmi95.18 Kb.
#1157256
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
falsafa savol va javoblar (3)

40.Ahloqiy tamoyillar,ularning inson va jamiyat hayotida namoyon bo’ishi.(insonparvarlik,milatparvarlik,vatanparvarlik)
Асосий мезоний тушунчалар – категориялар сингари ахлоқий тамойиллар ҳам ахлоқий англаш шаклларидан ҳисобланади. Уларда ахлоқий талаб нисбатан умумий тарзда кўзга ташланади. Улар жамият томонидан шахсга қўйиладиган талаб шаклида намоён бўлиб, инсоннинг ахлоқий моҳиятини, унинг ҳаёти мазмунини, одамлар билан ўзаро алоқаларидаги асосий жиҳатларни белгилаб беради. Натижада тамойиллар, инсон хатти–ҳаракатининг умумий йўналишини кўрсатган ҳолда, кўпгина ахлоқий меъёрлар учун асос бўлиб хизмат қилади.
Инсонпарварлик — инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт-саодати, тенг ҳуқуклилиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шартшароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча. Унга кўра, дунёда энг қимматли нарса инсондир, бу-тун мавжудот, борлиқ инсонга, унинг бахтсаодатига хизмат қилиши лозим. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари ҳақида ғамхўрлик Инсонпарварликнинг асосий масаласидир.
Mиллатпарварлик. У, маълум маънода, ватанпарварлик тамойилининг янада муайянлашган шакли. Зеро, миллатни севиш кенг маънода Ватанни севиш дегани. Ватансиз миллатнинг бўлиши ёки расмана эркин ва бахтли яшаши мумкин эмас.Шу ўринда миллатпарварликни миллатчилик билан қориштириб юбормаслик тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқ лозим. Миллатчилик ўз миллатини ажратиб олиб, унга буюклик мақомини беришга интилиш бўлса, миллатпарварлик, бошқаларни камситмаган ҳолда, ўз миллати равнақи учун курашиш, бу йўлда, лозим бўлса, ўз ҳаётини ҳам фидо қилиш демакдир. У инсонпарварлик билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Чунки ўз миллатини чин дилдан севмаган одам ҳеч қачон бошқа миллатларни сева олмайди.
Ватанпарварлик. У инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини, уни асраб–авайлашга бўлган иштиёқини англатувчи ахлоқий тушунча. Уни кўпинча Ватан душманларига қарши маънавий–мафкуравий қурол сифатидагина талқин этадилар. Аслида эса бу тамойилнинг қамрови анча кенг – у инсонпарварликнинг нисбатан муайянлашган шакли.



Download 95.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling