1-казус. қийин


Download 38.36 Kb.
bet3/11
Sana14.03.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1268487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи I 2 курс ЖОС Ўзбек 2

4-казус. Осон
1995 йил 28 мaрт куни ёнма-ён яшовчи қўшнилар Розиқов ва Тоировлар ўртaсидa ер майдони талашиш оқибатида ўзaрo жaнжaл келиб чиқади. Жaнжaл вaқтидa Розиқов учи темир билан қопланган этиги билан Тоировнинг қoрин соҳасигa бир нeчa мaртa қaттиқ тeпaди, юзларига мушт билан уради. Шу жaнжaлдaн 5 кун кeйин, яъни 1995 йил 2 aпрeлдa Тоиров ичaк ёрилиши натижасида вaфoт этaди. Тeргoвчи қaсддaн oдaм ўлдириш жинояти 1995 йил 2 aпрeлдa сoдир этилгaн дeб, Розиқовнинг ҳaрaкaтини Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодексининг 97-мoддaси 1-қисми билaн квaлификaция қилди. Ҳимoячи эса Розиқовнинг ҳaрaкaтини 1959 йилги Жиноят кодексининг 81-мoддaси (қасддан одам ўлдириш) билaн квaлификaция қилиш кeрaклигини aйтди.

  1. 97 vs 104,3 d -> qasddan sodir etishga doir plenum qarori

  2. Vaqt bo`yicha amal qilishi – moddiy jinoyat – 2-aprel sodir etilgan deb topiladi – 1994-yilgi asosida ko`riladi



5-казус. Осон
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 11-моддасида Кодекснинг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилишига оид қоидалар ўз ифодасини топган. Ушбу модданинг 4-қисмига оид “амалдаги қонунлар, халқаро шартномалар ёки битимларга мувофиқ чет эл фуқароларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси судларига тегишли бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинади” деб белгиланган. Айрим ҳолларда чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этилганда муаммолар келиб чиқади.

  1. Nazariy ma`lumot – Usmonaliyev

Шахсий дахлсизлик ва жиноят юрисдикцияси иммунитетидан фойдаланадиган шахсларга:
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари (элчилар, мухтор элчилар, ишончли вакиллар) маслаҳатчилар, савдо ваколатхона вакиллари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳарбий, ҳарбий ҳаво ва ҳарбий-денгиз атташелари, котиб-архиваруслар ҳамда Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаган улар билан бирга яшовчи оила аъзолари киради. Бундан ташқари, Консуллар (бошқа бир давлатнинг ўз давлати ва фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонга қўйилган расмий вакили), дипломатик ваколатхоналарининг ходимлари ва бошқа хизмат кўрсатиш ходимлари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг вакиллари ва мансабдорлари, парламент ва ҳукумат делегатлари иммунитетдан фойдаланадилар. Экстерриториал ҳуқуқдан фойдаланадиган шахсларнинг доираси давлатлараро келишувга мувофиқ кенгайтирилиши ѐки торайтирилиши мумкин.
Экстерриториал ҳуқуқ дипломатик ваколатхоналарнинг хизмат ва яшаш хоналарига ҳам жорий қилинади. Аммо бундай иммунитет дипломатик ваколатхона ходимларининг уларга юклатилган вазифалардан ташқари фойдаланиш мумкинлиги дегани эмас.

  1. Vena konvensiyasi 1961 – diplomatik aloqalar to`grisida

  2. Umumiy tarzda qonun - O‘zbekiston Respublikasida chet el fuqarolarining va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarning huquqiy holati to‘g‘risida – O`RQ-692




Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling